Latest news

19 aug 19:20
News

"Интер" Боррьеллони ижарага олмоқчи

"Рома" ҳужумчиси Марко Боррьелло фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Sport Mediaset.

Миланликлар ҳужумни кучайтиришмоқчи. Сабаби Диего Милито жароҳатидан энди тикланмоқда, Исхоқ Бельфодиль, Мауро Икарди ва Самуэле Лонго жуда ёш футболчилардир. Шундай қилиб Вальтер Маццарри қўл остида фақат Родриго Паласио қолмоқда. "Интер" 31 ёшли Боррьеллони ижарага олмоқчи.

Ўтган мавсумда "Женоа"да ўйнаган ҳужумчи 28та ўйинда 12та гол урди.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook