UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19ЖЧ-2018 саралаши. Осиё қитъасидаги кечаги барча ўйинлар ФОТО  1 08:11ВИДЕО. Саудия Арабистони - Ироқ 1:0  1 07:37“Нефтчи” - “Қўқон-1912” учрашуви чипталари Қўқонда сотилади  8 07:00Биринчи лига. 1-тур ҳакамлари маълум  4 03:44Кевин Гамейро: “Видеотехнологиялар футболни “ўлдиради”  3 03:33Ўртоқлик учрашувлари. Италия сафарда Голландиядан устун келди, Франция ўз майдонида Испанияга енгилди ва бошқа натижалар  1 03:24Aргентина футбол федерацияси аппеляция беради  1 01:00Olamsport: Мария Шарапова жароҳат олдими?, Кличко хайрлашув жангини Киевда ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар  3 00:16Ўртоқлик учрашувлар. Эстония Хорватияни, Грузия Латвияни йирик ҳисобда енгди  3 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия- Белгия 3:3  7 23:19Серхио Рамос: “Гризманн ажойиб футболчи”  12 22:56Малдини: “Доннарумма менга Буффони эслатмоқда”  15 21:49Андреа Бардзальи хотини билан муаммо сабаб Голландияга қарши ўйнамайди  6 21:20"Барселона" Маркиньосни сотиб олишга уриниб кўради  3 21:12Элдор Шомуродов: "Мағлубиятдан сўнг танқидлар бўлиши табиий ҳол"  46

20 июл 19:02
Янгиликлар

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман"

Куни кеча Зарафшоннинг "Қизилқум" ҳимоячиси Илья Ильиннинг "Бухоро"га қайтиб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб кетган эди.
Ҳақиқатан ҳам Ильин ҳозирги кунга келиб "Бухоро" сафида машғулотлар олиб боряпти.

Ҳали у жамоа билан шартнома имзолаганича йўқ.

Ильиннинг "Бухоро"га қайтишини мухлислар турлича қабул қилишди. Кимдир келганини яхши деган булса, кимдир ёмон деди. Диққатимизни тортган нарса бу "ёмон" дейишаётган аудитория жуда ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бунинг сабаби: Ўтган йилги мавсумда "Бухоро" Зарафшонда меҳмон бўлганди. Ўшанда учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар гол киритиб ғалаба козонгандилар. Ўшанда голли пас муаллифи айнан Илья Ильин бўлганди.

Голни нишонлаш мақсадида Ильин Бухородан ташриф буюрган 100 га якин мухлис ўтирган трибуна томон югуриб келиб мухлисларга нисбатдан хурматсизлик қилди.

Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, бухоролик мухлислар бу воқеани эсдан чиқарганлари йўқ ва сайтимизда кўплаб Ильинга қарши фикрлар билдирилмоқда.

Воқеанинг бундай тус олишини кўрган Ильянинг ўзи бизга мурожаат қилиб, бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ўз фикрини билдирди:

"Бўлиб ўтган воқеа ҳамон эсимда. Тўғрисини айтсам мен ҳали-ҳануз ўзимни кечиролмаяпман бу қилмишим учун. Ўшанда мен "Бухоро"ни тарк этганимга кўп вақт бўлмаганди. Мени "Бухоро" жамоасидан нима сабабдан четлатишганликларини тушунолмай, асабий тарзда юргандим. Ўша вазиятда мен мухлисларга қаратиб бу ишни қилмоқчи эмасдим, беҳосдан шундай бўлиб қолди. Мен бу ишни бошқа маънода қилдим, лекин мухлисларга умуман ғаразим йўқ эди. Мен ҳам инсон, инсон баъзида хато қилиб туради, ўша куни мен хато қилдим ва жуда-жуда афсусдаман. Аслида мен бухороликларга хурматим жуда баланд. Ўзим бухороликман, Бухоро мухлисларини жуда яхши биламан. Улар яхшига яхши, ёмонга ёмон!

Сайтингиздан фойдаланган ҳолда мен барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Мени кечиринглар, бебошлик қилиб қўйдим. Ваъда бераман, бунга ўхшаш ҳолат бошқа қайтарилмайди. Менда ўз айбимни ювиш учун имконият пайдо бўлди, майдонда бухоролик мухлислар хурмати бор кучимни бериб ҳаракат қилишга ваъда бераман" - деб ўз фикрини якунлади Илья Ильин.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  564
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  199
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: