UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  14 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  8 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0

Илҳом Юнусов: “Локомотив”га қарши 150 фоиз куч билан ўйнасак ютамиз” Янгиликлар

Илҳом Юнусов: “Локомотив”га қарши 150 фоиз куч билан ўйнасак ютамиз”

“Насаф” таркибида ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиган футболчилар бор.
Илҳом Юнусов айнан ана шундай ўйинчилар тоифасига киради. Меҳнаткаш футболчи 1-турда “Динамо”га қарши ўйинда одатдагидек фаол иштирок этди ва у томонидан киритилган гол “Насаф”га уч очкони тақдим этди. Қолаверса, у мазкур беллашувда “Насаф”нинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

- “Насаф” – “Динамо” беллашувида мезбонлар сафидаги энг яхши футболчи бўлдингиз...
- Йўғе, ростданми? Буни энди сиздан эшитиб турибман. Очиғи кутмагандим, хурсанд бўлдим.  

- Дастлабки ўйин бўлганлиги учун ҳам бир мунча қийин кечдими?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Борган сари ҳамма жамоалар кучайиб боришяпти. Ҳеч ким осонгина таслим бўлгиси келмайди. Бу орқали футболимиз савияси ўсяпти. “Динамо” ҳам бизга етарлича қаршилик қилди. Ғалабани осонлик билан қўлга киритганимиз йўқ.

- Учрашувда киритган ягона голингиз “Насаф”га уч очкони келтиргани учун сиз ўйин қаҳрамонига айландингиз. Мавсум старти сиз ва жамоангиз учун яхши чиқди.
- Албатта. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан бошлаб олиш эди. Киритган голимга келсак, у менга ёқди, ажойиб бўлди. Аммо такрорий лавҳани кўрганим йўқ. Иложи бўлса яна бир бор ўз голимни кўрмоқчиман.

- Ўйиндан олдин ҳал қилувчи гол муаллифи бўлишингиз ва бу жамоага ғалаба келтиришини кутганмисиз?
- Ўйиндан аввал “Динамо” дарвозасига гол ураман деб айтгандим. Шу мақсадда майдонга чиққандим ва ўйлаган ниятимга эришганимдан хурсанд бўлдим.

- Бундай қатъий ишонч сизда қандай пайдо бўлди?
- Аниқ билмайман. Лекин гол ураман деб ният қилдим ва кўнглим ҳам сезганди.

- Кўпинча “Динамо”га қарши ўйинларда гол урасиз. Бунинг сири нимада? Ёки самарқандликлар билан учрашувга алоҳида тайёрланасизми?
- Йўқ, ҳар бир ўйинга қандай тайёргарлик кўрсам, бу учрашувга ҳам шундай ҳозирлик кўрганман. “Динамо”га ўзимни нимага қодирлигимни исботлаш мақсадим йўқ. Бу – футбол, унда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Тўғри, олдин ҳам “Динамо” дарвозасига голлар урганман. Ахир ўйинда ҳамма нарса рўй бериши мумкинку. Менимча бу омад билан боғлиқ бўлса керак. Бу сафарги беллашувда ҳам ўша омад яна мен томонимда бўлди. Энг муҳими, чемпионатни ғалаба билан бошлаб олдик.

- “Насаф” феврал ойида Осиё чемпионлар Лигаси учун плей оффда “Ал Жаиш”га йирик ҳисобда ютқазганди. Ўша ўйин кейинги тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатдими?   
- Ҳа, ўша ўйиндан кейинги машғулотларимизга таъсир кўрстаганди. Лекин ҳозирга келиб ҳаммаси ортди қолди. Энди бизга ҳеч қандай салбий таъсир қилаётганим йўқ. Биз бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратганмиз. Бундай мағлубият ҳар қандай жамоага ва ҳар бир футболчига таъсир қилиши мумкин. Лекин биз буларни енгиб ўта олдик. Олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

- 2- турда “Насаф” “Локомотив” майдонида тўп суради. Ушбу учрашув мазкур турнинг марказий ўйини ҳисобланади. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар тўқнашуви ҳар доим қизиқарли бўлиб келган.
- Мен иккала жамоага чиройли ўйин кўрсатишини тилаб қоламан. Қандай натижа бўлишини фақат учрашувдан сўнг билиб оламиз.

- “Насаф”нинг ғалабага бўлган имкониятини неча фоизга баҳолай оласиз?

- Тўғриси, мен фоиз бўйича баҳолай олмайман. Нима бўлса ҳам майдонга чиқиб бор кучимизни ишга соламиз, ҳаммасини ўйин кўрсатади. Учрашувдан аввал кимнидир имкониятини юқори баҳолаб, мана бундай натижа бўлади деб гапириш одатим йўқ. Майдонда иккал жамоа ҳам курашади, натижаси эса ўйиндан сўнг маълум бўлади.

- Нима бўлган тақдирда ҳам “Динамо” билан ўйиндан кўра “Локомотив”га қарши учрашув ҳар томонлама оғир ўтишига ишонсангиз керак-а?

- Бўлажак ўйинимиз албатта янада қийин бўлишини кутяпман ва аслида ҳам шундай бўлиши керак.  

- Иккала клубнинг таркибларини солиштирганда “Локомотив”ники кучлироқми? Чунки кўпчилик шу фикрни билдирмоқда.

- Бизнинг таркиб ҳам ёмон эмас. Мен ҳамма ўйинчиларни ҳурмат қиламан. Мен учун Нестеров энг яхшиси, буниси эса ёмон дегани тушуна йўқ. Барчасини тенг кўраман.

- Қаршилик мухлислар “Локо” билан ўйинда ҳам “Насаф”дан фақат ғалабани кутишяпти. Айтингчи, сафарда жиддий рақиб устидан муваффақият қозониш учун нима қилиш керак?

- “Локомотив”га қарши ўйин ниҳоятда кескин ҳамда оғир кечади. Шунинг учун биз 100 фоиз эмас, 150 фоиз куч билан ўйнашимиз шарт. Ана шунда ғалабага умид қилсак бўлади. Айтмоқчиманки, ўз имкониятимиздан юқорироқ ҳолатда ўйин кўрсатишимиз лозим.

- “Насаф”даги фаолиятингиз мухлис ва мутахассислар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Ўзингиз ҳам бу борада қониқяпсизми ёки кўнглингиз тўлмаётган жиҳатлари ҳам борми?

- Мен учун ҳеч қанақа камчилик йўқ, фақат олдинга қараб интилишда давом этяпман. “Насаф”га ўхшаган клублар қанча кўпайса шунча яхши бўлади. Бу ерда ўйнаб ҳар томонлама қониқиш ҳосил қиляпман. Шунинг учун жамоани алмаштирмасдан фаолиятимни давом эттиряпман. Менга ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлган. Аммо бу ерда жуда яхши жамоа тузилган. Бундай аҳил коллективни ташлаб кета олмасдим.  

- Сиз учун Рўзиқул Бердиев қандай аҳамиятга эга?

- Уни кучли мураббийлардан бири деб ҳисоблайман. Ҳамма Бердиевни ҳурмат қилади, ўзига яраша мавқеи баланд. Ҳар тарафлама маъқул келади. Ҳамма билан бир хил муносабатда бўлади. Табиийки, у билан ўртамиздаги алоқа ҳам мустаҳқам.

- “Насаф” жамоасининг етакчиларидан бирига айлангансиз. Буни қанчалик ҳис қиласиз?
- Йўқ, мен етакчи эмасман. Жамоамизда ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни бор. У ёшми, қарими, барибир мавқеи бир хил даражада. Ҳамма қатори мен ҳам жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Агар фойдам тегса ўзимни баҳтиёр ҳис қиламан.

- Ўтган йили 3-ўрин қўлга киритилган. Бу йил унданда яхшироқ натижа кўрсата оласизларми?
- Биз шунга ҳаракат қиламиз. Кучимиз етарли деб ўйлайман. Фақат мавсумни муваффақиятли ўтказа олишимиз керак.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика