UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  1 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:2 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди Янгиликлар

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди

“Насаф” клуби ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 7-турда “Металлург”га қарши майдонга тушди. Шундай қилиб Шомуродов олий лигада ўзининг 150-учрашувини ўтказди.
2004 йил олий лигада дебют қилган ҳужумчи ўша йили “Сурхон” клубида тўп тепганди. Ўзининг олий лигадаги биринчи учрашувини кимсан “Пахтакор”га қарши ўтказган. 11-турдан ўрин олган ўйинда у Александр Милляев ўрнига захирадан майдонга тушганди. Дастлабки мавсумда 20 ёшли Илҳом 10та ўйинда кўриниш берди.

2006-2007 йилларда “Тўпаланг” клуби шарафини ҳимоя қилган Шомуродов айнан шу клуб сафида олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган “Трактор”га қарши кечган ўйинда Илҳом Шомуродов ўзининг илк голини урганди. Умуман икки йил давомида “Тўпаланг” сафида 27та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

2008 йилги мавсумни Илҳом Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бир мавсум давомида 25та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди.

2009 йилда эса ҳужумчи Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродов ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бунёдкор” клубида ижарада ўйнади. “Қалдирғочлар” сафида олий лигада фақат 5та ўйинда майдонга тушди. “Насаф” таркибида эса шу кунгача 83та ўйин ўтказиб 26та гол уришга муваффақ бўлди.

Илҳом Шомуродовнинг олий лигадаги умуман кўрсаткичи: 150та ўйин, 8267 дақиқа, 34та гол, 9та сариқ карточка, 1та қизил карточка.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика