UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Илҳом Мўминжонов: “Лушаннинг кетишини кутмагандим” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Лушаннинг кетишини кутмагандим”

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида катта мураббий сифатида ишлаётган Илҳом Мўминжонов Сергей Лушаннинг термадан кетиб “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганига ўз муносабатини билдирди.
Хабарингиз бор, сафарда кечган “Сўғдиёна”га қарши баҳсдан сўнг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти янги бош мураббий этиб Сергей Лушанни тайинлади. Бунгача Сергей Иванович Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ишлаб келаётганди. Лушан “Бунёдкор”га тўлиқ ўтиб кетганидан сўнг ёшларни вақтинча Илҳом Мўминжонов бошқариб турадиган бўлди.

Айни пайтда Мўминжонов бошқараётган жамоа Арманистонда бўлиб турибди ва 12, 14 июнда Арманистон ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

“Сергей Лушан ёшлар терма жамоасини кутилмаганда тарк этди, - дейди футболчилик фаолиятини якунлаб эндиликда мураббийлик қилаётган Мўминжонов. - Тўғрисини айтсам, буни эшитиб ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Биз Сергей Иванович билан яхши ишлаб келаётгандик. Бундан буён ёшлар терма жамоасини Дмитрий Ким иккаламиз бошқариб турамиз. Кейинчалик нима бўлишини эса билмайман. Менимча, ҳаммаси Арманистонга бориб келганимиздан сўнг ҳал бўлса керак”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика