Latest news

19:41Это’О "Марсель"га ўтиши мумкин1 19:41Это’О не исключает, что может перейти в «Марсель»0 19:16Серхио Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинди2 19:10Футболчилар ижтимоий тармоқларда2 18:45Гризманн: "Бавария" ўйин борасида Гвардиола давридагидек кучли эмас"4 18:45Гризманн: «Бавария» по игре уже не так сильна, как во времена Гвардиолы0 18:14Гиггз: "Гвардиола жамоаси билан биринчи баҳсдан сўнг фаолиятимни якунламоқчи эдим"8 18:14Гиггз: думал завершить карьеру после первой встречи с командой Гвардиолы0 17:57Olamsport.com: Спортчилар ижтимоий тармоқларда6 17:43Хави: "Реал"нинг голи ноҳақликдек кўриниши мумкин, аммо улар ҳам ҳаракат қилишди"14 17:12Хави: гол «Реала» может казаться несправедливым, но они также старались0 17:12Киберспорт. Фаолияти давомида деярли 900 000 доллар ишлаб топган 20 ёшли ўзбекистонлик7 17:08"Шерлар"ни ким яралади?21 16:46Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида23 16:45Харт "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин3

19 may 20:50
News

Илҳом исмли футболчилар "Насаф"га "Бунёдкор" устидан ғалабани тақдим этишди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Олий лига, 8-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) 2:0
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), О. Туйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Голлар
: Илҳом Юнусов (10 - Артур Геворкян ассистент), Илҳом Шомуродов (77 - Кенжа Тўраев ассистент)

"Насаф"
: Элдорбек Суюнов, Ботир Қораев, Кенжа Тўраев (Мақсуд Каримов, 83), Артур Геворкян, Игорь Таран (Илҳом Шомуродов, 60), Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов (Алишер Юсупов, 89), Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев.
Захирадигалар: Михаил Наумов, Мақсуд Каримов, Акрам Баҳритдинов, Илҳом Шомуродов, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Улуғбек Дадабоев.

"Бунёдкор"
: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Дилшод Жўраев, 16), Анвар Бердиев, Олександр Пишур, Карлес Кото, Сардор Собирхўжаев (Воҳид Шодиев, 66), Олег Зотеев (Сардор Рашидов, 58), Сергей Симоненко.
Захирадагилар: Павел Бугало, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Бобиржон Акбаров, Сардор Рашидов.
Огоҳлантиришлар: Сергей Симоненко (40), Ботир Қораев (62), Элдор Суюнов (69), Илҳом Юнусов (71), Акмал Шораҳмедов (72)


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



"Насаф" Қаршида "Бунёдкор"ни мағлуб этди.

Учрашув якунланди!

90+4` Артурнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

90+3` Илҳом Шомуродовга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси. Яхши вазият ва яхши нуқта.

90+2` "Бунёдкор"нинг ҳужумларини бугун Элдор Суюнов бартараф этишдан сира чарчамаяпти.

90` Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Илҳом Юнусов ўрнига Алишер Юсупов майдонга тушди.

88` "Насаф" футболчилари кескинлик пасайтиришмоқда.

87`
"Насаф" ҳозирча бехато ҳимояланмоқда.

85`
Ажойиб манзара! Чиройли муҳит! Қани энди Олий лигамизнинг барча ўйинларида шундай муҳит ҳукм сурса... Футбол мухлислар билан шиддатли ва чиройли.

84` "Бунёдкор"ни йўқотадиган нарсаси қолмаган. Энди фақат ва фақат олдинга қараб бориш керак.

83` Кенжа Тўраев ўрнига Мақсуд Каримов туширилди. Тушунарли, Рўзиқул Бердиев буёғига ҳимояни ўйлашга мажбур.

82`
Қарши "Марказий" стадионига йиғилган мухлислар жўр бўлиб, "Насаф" деб ўз севимли жамоаларини олқишлашмоқда. Ҳа, улар бугун ҳар қанча олқишларга ҳақли ўйин кўрсатишмоқда! Қойил!

81` Бурчак тўпидан меҳмонлар унумли фойдалана олишмади.

80` "Бунёдкор" энди бутун жамоа бўлиб олдинга бормоқда. Бурчак тўпи.

79` Ажойиб баҳс! Шиддатли ўйин! "Насаф" бугун чемпионатимизнинг амалдаги ғолибига етарлича қаршилик кўрсатмоқда ва ҳақли равишда ҳозирча ҳисобда олдинга бормоқда.

77` ГОООООООООООООООООЛ! Илҳом! Шомуродов! Кенжа Тўраевнинг узатиб берган тўпини Шомуродов боши билан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозага иккинчи голни киритди.

75`
"Бунёдкор" футболчисига нисбатан қўполлик. Жарима зарбаси.

74` Кенжа Тўраев фамилиядоши Акбарни кучли зарбаси узоқдан текшириб кўрмоқчи бўлди. Лекин зарбага аниқлик етишмади.

73`
Сардор Рашидов йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини ва пенальти йўқлигини тушунтирди.

72`
Энди навбат Акмал Шораҳмедовга етиб келди. Акмал ҳам сариқ карточкани ишлаб олди.

71`
Илҳом Юнусов ҳам огоҳлантирилди.

70` Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 15889 томошабин ташриф буюрган.

69` Элдор Суюнов тўпни ўз вақтида ўйинга киритмагани учун Цейтлин томонидан сариқ карточка билан сийланди.

68`
Шерзод Аъзамовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

66` Сардор Собирхўжаев ўрнига Воҳид Шодиев туширилди.

65` Меҳмонларни ўз ортидан эргаштира оладиган футболчи етишмаяпти...

64`
"Бунёдкор" олдинга интилмоқда. Лекин уларни режаларини майдон эгалари пайқаб қолишмоқда. Ҳозирча меҳмонлар ўзлари хоҳлаган вазиятларни ярата олишмаяпти.

63`
Сардор Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

62`
Ботир Қораев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

60`
"Насаф" сафида илк ўзгарий бўлди. Игорь Таран ўрнига Илҳом Шомуродов тушди.

59`
Рўзиқул Бердиев жамоаси ҳимояси бугун ишончли тўп сурмоқда.

58`
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Олег Зотеев ўз ўрнини Сардор Рашидовга бўшатиб берди.

57`
Вуҳҳҳҳ! "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Яна Элдор Суюновнинг аниқ ҳаракати "Насаф"ни голдан қутқариб қолди.

55`
Бугунги беллашувда якка-курашлар жуда кескинлик билан давом этмоқда.

54`
"Насаф" ташаббусни ўз қўлига олди. Кенжа Тўраев ҳозир ўзининг кучли зарбаси билан Акбар Тўраев дарвозасига иккинчи голни киритишига сал қолди... Зарба ҳа бироз аниқлик етишмади.

53`
Фарруҳ Сайфиевнинг суст ҳаракати мезбонлар ҳужумини якунига етмай қолишига сабаб бўлди.

52`
Карлес Кото чиройли тарзда ўйнади. Испаниялик футболчи икки ҳимоячини ортда қолдирди ва жарима майдончасига кириб бораётганди. Лекин Илҳом Юнусов қаердандир пайдо бўлди ва тўпни ундан олиб қўйди. Иккала футболчига ҳам тассано десак бўлади бу вазиятда.

51`
"Бунёдкор" иккинчи таймда яхши "прессинг" қўлламоқда ва рақибига олдинга ўтиш имконини бермаяпти.

50`
Карлес Котонинг ноаниқ тўп узатиши меҳмонларнинг ҳужумини бузиб қўйди.

49`
Анвар Бердиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

48`
"Бунёдкор" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туриб, ҳужумга ўтишга уринишмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!


Миржалол Қосимов ҳам Қарши "Марказий" стадионида


Биринчи бўлим статистикаси:
Зарбалар - 2:5
Аниқ зарбалар - 1:1
Қоида бузилиш - 6:8
Оффсайд - 1:3
Бурчак тўплари - 1:1
Огоҳлантириш - 1:1

45+2` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

44`
Пишурнинг жаримадан йўллаган зарбаси иккита футболчига тегди ва ўз йўналишини ўзгартирди. Сергей Симоненконинг 15-метрлар масофадан тепган тўпи бирозгина ноаниқ чиқди. Тўп тўғри борганида таблодаги ҳисоб тенглашиши муқаррар эди...

43`
"Бунёдкор" футболчилари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп олдида Пишур. Хавфли бўлиши мумкин...

42` Игорь Таранга бироз тезлик етишмади. Бироз чаққонроқ ўйнаганида, ўзи учун қулай вазиятга эга бўлиши мумкин эди...

40` Артур Геворкянга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  Сергей Симоненко эса сариқ карточкага лойиқ деб топилди. Украиналик футболчи майдон марказида Артурга нисбатан қоидани бузган эди.

39` Уҳҳҳҳ! "Бунёдкор" уйғонди! Анвар Бедиев ва Пишур тўпга зарба беришда бироз кеч қолишди. Акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди...

38` Бугунги ўйин бекорга марказий баҳс мақомига эга эмаслигини исботламоқда.

37` Ҳужумлар давом этмоқда. Энди меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият содир этишди. Олег Зотеевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

36` Илҳом Юнусов!!!! Бугун ушбу футболчи жуда фаол. Илҳом ҳозир ўзининг фаол ҳаракатлари билан "қалдирғочлар" ҳимоячиларини талваса солиб қўя олди.

35` "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари. Қораевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Насаф" учун имконият пайдо бўлди.

34`
"Насаф" жарима тўпидан самарали тарзда фойдалана олмади.

33` Бу вақтга келиб, стадион мухлислар билан тўлиб тошди.

32`
Ҳайрулла Каримов Игорь Таранга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпи.

31`
Майдон марказида Эркин Бойдуллаев бугун "хўжайинчилик" қилмоқда.

30`
"Бунёдкор" ушбу стандарт вазиятидан ҳам фойдалана олмади. Аниқроғи, Элдор Суюнов бунга йўл қўймади.

29`
"Бунёдкор" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Анвар Бердиев юқори тезлик олиб, рақиб дарвозаси томон кириб борди ва зарба берди. Тўп эса йўл-йўлакай Ботир Қораевга тегди ва ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.

28`
Ҳааа, "қалдирғочлар" ҳимояси бироз "чарчаб" қолганлиги кўринмоқда. Ҳайрулла Каримов сал бўлмаса Кенжа Тўраевга шундоққина гол уришига имконият яратиб берай деганди...

27`
Элдор Суюнов жонбозлик кўрсатди ва хавфни бартараф этди.

26`
"Бунёдкор" жарима тўпи тепади.

25`
Майдон эгалари жамоавий ўйин кўрсатишда "қалдирғочлар"дан устунлик қилишмоқда.

23`
Дилшод Жўраев майдон марказида оддий вазиятда хатога йўл қўйди ва тўпни Таранга олдирди. Игорь Таран тўпни Артурга етказиб бериб ҳужумни ривожлантирмоқчи эди. Лекин Геворкян сирпаниб кетди ва тўпни қўйқотди.

22`
Шуҳрат Муҳаммадиев ва Артур Геворкян бугун "Бунёдкор"нинг чап қанот ҳимоясини анча қийнаб қўйишмоқда.

21`
"Насаф"нинг ҳужуми. Қаршиликлар стандарт вазиятига эга бўлишган эди. Артур Геворкяннинг жаримадан етказиб берган тўпини Ҳамза Каримов жамоадошига етказишда ҳатога йўл қўйди.

20`
Меҳмонлар анча фаоллашишди. Александ Волков шогирдларини таблода порлаб турган ҳисоб қаноатлантирмаслиги аниқ. Улар ўз эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.

19` Элдоржон Суюнов!!! Олег Зотеевнинг кучли зарбасини "Насаф" посбони бартараф этиб қолди.

17`
"Бунёдкор" футблчилари тўпни ўз назоратларига олишди. "Насаф" эса тартибли тарзда ҳимояланмоқда.

16`
Мажбурий ўзгариш. Жавлон Иброҳимов ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Дилшод Жўраев майдонга туширилди.

15`
"Бунёдкор"нинг қанотдан ташкил этган ҳужуми самара келтирмади.

14`
Учрашувда бироз тўхталиш юзага келганди. Ўйин давом эттирилмоқда.

12`
Жавлон Иброҳимов ўзини ёмон ҳис этмоқда. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

10` ГОООООООООООЛ! Илҳом Юнусов!
Артур Геворкяннинг фаоллиги "аждарлар"га самара келтирди. Ара ўнг қанотдан икки ҳимоячини доғда қолдирди ва жарима майдончаси ичига яқин кириб борди. Унинг пастлаб узатиб берган тўпини эса қарама-қарши қанотдан етиб келган Илҳом Юнусов дарвозага жойлаб қўйди.

9` Вуҳҳҳ! "Бунёдкор" ҳимоячилари нозик вазиятда тўпни Акбарга узатишди. Акбар Тўраев эса сал қолса Кенжа Тўраевга тўпни бериб қўйиши мумкин эди... ХАВФЛИ!


8`
Учрашув кескинлик билан давом этмоқда. Ўйин даражаси юқори.

7`
Майдон эгалари ҳужум уюштиришмоқда. Акбар Тўраев қанотдан узатилган тўпни эгаллаб олди. 

6`
Косонлик бўлган футболчилар Ҳамза Каримов ва Анвар Бедиев тўп учун курашда бироз жароҳат олишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

5` Котонинг ҳаракатларини Эркин Бойдуллаев пайқаб қолди ва тўпни ундан олиб қўйди.

4` "Насаф"нинг ҳужуми. Майдон эгалари бурчак тўпи ишлаб олишди. Эркин Бойдуллаевнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

3`
"Қалдирғочлар" чап қанот бўйлаб олдинга боришди. Олег Зотеев бу вазиятда тўпни олдирди. 

2`
"Бунёдкор" ҳужум уюштириш илинжида олдинга борганди. Лекин Пишур ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди...

1` Учрашув бошланди! Қани кеттик...


"Насаф" кўк, "Бунёдкор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...

Бугунги ўйинни кўриш учун "Бунёдкор" футбол клуби ишқибозлар гуруҳи ташриф буюришмаган.

Қарши "Марказий" стадионида 10 мингдан ортиқроқ футбол ишқибозлари келишган ва келишда давом этишмоқда...

Сизнингча бугун қайси жамоа ғалаба қозонади? Ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Ушбу беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Стадионга келаётган мухлислар оқими давом этмоқда.

Бугунги учрашувни миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам стадиондан туриб кузатиб боради.

"Насаф" матбуот котиби Азиз Нурий, "Бунёдкор" матбуот котиби Баҳодир Мирзаев ва "СА"чилар Н.Юлдашев, Х.Холиқов ва Ш.Беғамов ўйин олдидан

ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ҳам бугунги ўйинга келган


Жавлон Иброҳимов


FIFA.UZ мухлислари ва "Насаф" мухлислари ёқимтойи - Артур Геворкян

Алишер Юсуповнинг кайфияти аъло


Илҳом Шомуродов ва терма жамоага чақирув олган Шуҳрат Муҳаммадиев

"Насаф" ҳам "Марказий" стадионга етиб келди

Дилшод Жўраев

Акмал Шораҳмедов

Александр Волков - "Бунёдкор" бош мураббийи

"Бунёдкор" автобуси стадионга етиб келди

Бугунги учрашув ҳаками Цейтлин стадионга кириб келмоқда

"Насаф" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинни Сизлар учун Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн трансляциясини ёзиб боради!
 
Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари!
Қарши "Марказий" стадионидандан ёзамиз! Бугун Олий лига 8-турнинг марказий баҳси "Насаф" - "Бунёдкор" беллашуви бўлиб ўтади.

- Ўйин соат 19:00да бошланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook