UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Икки ўйиндаги рақибимиз - Уммон Янгиликлар

Икки ўйиндаги рақибимиз - Уммон

Миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ҳамда Тошкентда Уммон термасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Анчадан буён юртимизда ўртоқлик беллашувлари ўтказилмаганди. Энди ишқибозлар биратўла икки шаҳарда термамиз ўйинидан баҳра бўлиш имкониятини қўлга киритишади. Қолаверса, кейинги йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги олдидан тайёргарлик учун бу баҳслар катта аҳамиятга эга.

УММОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган вақти:
1978 йил
ФИФА аъзоси: 1980 йилдан
Расмий сайти: www.ofa.om
Президенти: Саййид Ҳолид Ал Бусайди
Футболчилар билан шуғулланувчилар сони: 57610
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 8610
Клублари сони: 43
Футбол расмийлари сони: 605



Уммон миллий терма жамоаси 1978 йилдан бошлаб расмий учрашувларда иштирок этишни бошлаган. Бунгача жамоа норасмий беллашувларда қатнашган. Мамлакат футбол ассоциацияси 1980 йилга келиб ФИФАга аъзо бўлган. Осиё Кубоги финал босқичида икки бор иштирок этган. Араб мамлакатлари терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган “Кўрфаз Кубоги”да уч бор финалга чиқишган, бир марта ғолибга айланишган. Бошқа айтарли ютуқларга эришилмаган.
Уммон салтанати тарихига қисқача тўхталадиган бўлсак, мамлакат узоқ даврлик тарихга эга. Араб халифалиги таркибига кирган давлат кейинчалик Португалия ва Буюк Британия қарамоғида бўлган. 309 минг квадрат километр ҳудудга эга Уммонда 4 миллиондан ортиқроқ аҳоли истиқомат қилади.

УММОН САЛТАНАТИ
Пойтахти
: Маскат
Ҳудуди: 309501 кв.км.
Аҳолиси: 4 миллион
Пул бирлиги: риал

Футболга эътибор тўғрисида ёзсак, маҳаллий клублар унчалик кучли эмас. Яхши савиядаги ўйинчилар асосан БАА, Қатар, Қувайт ёки Саудия Арабистони чемпионатларида фаолият кўрсатиб қайтишади. Футбол клублари сони 43тани ташкил қилади. Уммонда клублар миллий чемпионат ва Султон Қобус Кубогида иштирок этишади. Олий дивизионда 14 жамоа қатнашади. Улар икки даврали тизимда баҳс олиб боришади. Чемпионат 1976 йилдан ўтказила бошланган. Чемпионат ва кубокда омадли қатнашган жамоалар ОФК Кубогида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишади. Энг кўп чемпионликка “Дофар” клуби эришган. Бу жамоа ҳисобида 9та чемпионлик бор. Якунланган мавсумда “Ал Наҳда” олтин медалларга эришди. “Фанжа” иккинчи, “Сувайқ” эса учинчи поғона эгасига айланди.

Жорий йил уммонликлар Финляндия билан ўртоқлик баҳсида, Иордания ва Сингапур билан Осиё Кубоги саралаш беллашувларида майдонга тушишди. Сентябрь ойида Ирландия билан Дублинда ўйин ўтказишга келишиб олинган.



УММОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
“қизил жангчилар”
Бош мураббийи: Поль Лу Гуэн (Франция)
Стадиони: “Султон Қобус”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 80
Энг юқори ўрни: 50 (август, 2004)
Энг қуйи ўрни: 117 (июль, 2003)
Расмий энг йирик ғалабаси: Лаос – 12:0 (Мускат, Уммон, 2001 йил 30 апрель)
Энг йирик мағлубияти: Ливия – 0:21 (Бағдод, Ироқ, 1966 йил 1 апрель)
Эришган ютуғи: “Кўрфаз Кубоги” чемпиони-2009.

24 январь   Уммон – Финляндия – 0:0
31 январь   Уммон – Иордания – 0:0
5 март   Уммон – Сингапур – 3:1 (Ал Ҳосни 19, Маид 51, Ал Ҳасани 69)

Терма жамоада уч нафар футболчи бошқалардан кўра кўпроқ мухлисларга эга. Булар – Ал Ал Ҳабси, Амад Ал Ҳосни ва Аҳмад Муборак. Ҳабси ёшлигида Маскат аэропортида ўт ўчирувчи бўлиб ишлаганини кўпчилик билмаса керак. Кейинчалик Али футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш зарурлигини тушуниб етган. У Уммон салтанати номини жаҳонга танитишда катта ўрин тутди. АПЛ мухлислари бугунги кунда унинг хизматлари туфайли Уммон ҳақида етарлича билиб олишган. 33 ёшли дарвозабон Уммон футболининг фахри ҳисобланади.”Ал Наср”дан Норвегиянинг “Лин Осло” клубига кўчиб ўтган Ҳабси “Болтон” сафига бориб қўшилган. 2010 йилдан уни “Уиган” ижарага олади.

Айнан ушбу клуб таркибида дарвозабоннинг маҳорати кўзга ташланди. Ҳозиргача Али миллий термада 92 учрашувда майдонга тушиб улгурган. 2013 йил Англия Кубогида “Уиган” билан зафар қучган. Норвегияда 2004 йилнинг энг яхши дарвозабони, “Уиган”да 2011 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2009 йил Уммон термаси Ҳабсининг маҳорати эвазига салтанатда бўлиб ўтган “Кўрфаз Кубоги”да чемпионликка эришган. Финалда Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлубиятга учратилганди.

Амад Ҳосни эса ҳужумчи ва у ҳозир 30 ёшда. Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби сафида тўп тепиб келмоқда. “Қатар СК”, “Ал Райян”, “Шарлеруа”, “Ал Аҳли” каби жамоалар сафида Қатар чемпионлиги ва кубоги, Саудия Арабистони чемпионати ва кубоги мусобақаларида бош соврин соҳиби бўлган. Миллий терма жамоанинг асосий тўпурарларидан бири саналади. Унинг голлари кўплаб учрашувларда муҳим ғалабаларни олиб келган.

Аҳмад Муборак ярим ҳимояда ҳаракат қилади. У ҳам терма жамоа ва мамлакат футболида энг катта таъсир кучига эга бўлган футболчилардан бири. Фаолиятини Араб кўрфази клубларида тўп тепиш билан ўтказиб келмоқда.
Уммон терма жамоаси таркиби



Дарвозабонлар
Али Ал Ҳабси
Файз Ал Рушайди  
Мазин Ал Касби 

Ҳимоячилар
Азан Ал Балуши  
Жабер Ал Овайси  
Муҳаммад Ал Шейба  
Саад Суҳайл  
Али Салим  
Муҳаммад Маслами  
Абдул Салом Мухайни
Ҳассан Мудҳафар  

Ярим ҳимоячилар
Али Ал Жабри 
Раед Иброҳим
Эйд Ал Фарси  
Аҳмад Муборак
Фаҳад Жалабуби  
Муҳаммад Машри 
Жума Дарвиш  
Сауд Ал Фарси 
Ҳуссайн Ҳадҳри  

Ҳужумчилар
Қосим Саид  
Сами Ҳасани  
Ёқуб Абдул Карим
Амад Ал Ҳосни

Миллий терма жамоага охирги йилларда хорижлик, сўнгги 6 йилда франциялик мураббийлар устозлик қилиб келмоқда. Уларнинг номлари билан танишиб олинг.

Сречко Юричич (Хорватия)  2005-2006
Ҳамад Азани   2006
Милан Мачала (Чехия)   2006-2007
Габриель Кальдерон (Аргентина)   2007-2008
Хулио Сезар Рибас (Уругвай)   2008
Ҳамад Азани   2008
Клод Ле Руа (Франция)   2008-2010
Поль Ле Гуэн (Франция)   2011-...

Бош мураббий Ле Гуэн 2011 йилнинг 27 июнь кунидан бери Уммонни бошқариб келяпти. Футболчилик фаолиятида “Брест”, “Нант” ва ПСЖда ўйнаган Гуэн миллий терма жамаоси аъзоси саналган. Мураббийлик пайтида “Ренн”, “Лион”, “Глазго Рейнжерс” ва ПСЖни бошқарган. Лионликлар билан уч бор Франция чемпионига айланган. Ўша пайтларда анча кучсиз бўлган ПСЖ билан Франция Лига Кубогини ютишга эришган. Камерун термасидаги ишидан кейин унга УФА таклиф билан чиқди. Унинг фаолияти ҳозирча уммонликларга маъқул келмоқда. 52 учрашувнинг 19тасида зафар қучиб, 20тасида дурангга эишган Гуэн шогирдлари 13 баҳсда имкониятни бой беришган. Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўртача иштирок этган жамоа Осиё Кубогига йўлланма соҳибига айланди.



Поль ЛЕ ГУЭН
Туғилган санаси:
01.03.1964
Туғилган жойи: Пенкран, Франция
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган клублари: 1983–1989 “Брест” 154 (6), 1989–1991 “Нант” 76 (1), 1991–1998 ПСЖ 248 (16).
Франция миллий терма жамоасида 1993–1995 йилларда 17 ўйинда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1998–2001 “Ренн”, 2002–2005 “Лион”,  2006–2007 “Глазго Рейнжерс”, 2007–2009 ПСЖ, 2009–2010 Камерун терма жамоаси, 2011 йилдан Уммон терма жамоасида.
Ютуқлари: Франция чемпиони (2002–2003, 2003–2004, 2004–2005), Франция Лига Кубоги соҳиби (2007–2008).


Ўзбекистон ва Уммон ҳозиргача 3 марта тўқнаш келган. Биз 5:0, рақиб 4:2 ва 2:0 ҳисобларида зафар қучган. Бугунги беллашув Олмалиқдаги янги стадионда соат 19:00да бошланади. 29 май, пайшанба кунги учрашув эса “Жар” стадионида 19:00да старт олади. Барча ишқибозларни терма жамоамизни қўллаб туриш учун стадионга чорлаб қоламиз.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика