UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Рахим Стерлинг: "Қарши ҳужумни ёқтирадиган икки жамоа юзма-юз келди"0 13:14Субашич: "Монако" "Сити"га қарши баҳсда хатолари учун жазоланди"1 13:02Иско "Барселона"га ўтиши мумкин15 12:57Моуриньо "Реал"га қайтмоқчи эмас11 12:16"Бухоро" хорватиялик билан шартнома тузиши мумкин27 12:00Руни Хитой клубига ўтишга рози бўлди15 11:52Гризманн Саулнинг голидан ҳайратда ерга йиқилди. "Байер" - "Атлетико" 2:4 (видео)2 11:33Уэйн Руни "Сент-Этьен"га қарши ўйнамайди4 11:31Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"56 11:10“Андижон вилояти Ҳокими кубоги-2017” 3-тур3 10:52Голлар шоусида Фалькао шедевр яратди. "Манчестер Сити" - "Монако" 5:3 (видео)6 10:45Гамейро: "Мени алмаштиришганидан жаҳлим чиқди, аммо қарорни мураббий қабул қилади"1 10:27"Манчестер Сити" - "Монако" учрашувининг энг яхши футболчиси Рахим Стерлинг4 10:01Килиан Мбаппе-Лоттин - ЕЧЛда гол урган энг ёш иккинчи футболчи2 09:32Диего Симеоне: «Байер»ни янада йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди»3

15 авг 22:14
Янгиликлар

Икки ўйинда 8та гол (!!!) ёхуд "НБУ-Осиё"нинг мағлубиятларига нима сабаб?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Регистон" клубини қабул қилди ва рақибига йирик, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу банкирларнинг иккинчи босқичдаги иккинчи мағлубиятдир. Ёдингизда бўлса керак, "НБУ-Осиё" бундан олдин ўз майдонида "Зарафшон-НЦЗ"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Умумий айтганда, Мухтор Қурбонов жамоаси икки учрашувда ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди (!!!). 

"НБУ-Осиё" ўз майдонидаги мағлубиятларига нима сабаб бўлди? Бунга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашдик.

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги жамоа бугун ҳам яна ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Кетма-кет икки ўйиндаги муваффақиятсиз ўйинларнинг боиси нимада деб ҳисоблайсиз?
- Очиғи, ўзим ҳам бунга ҳайрон қоляпман. Шокка тушиб қолдим, тўғриси. Кетма-кет икки ўйиндаги омадсизлигимизга нима сабаб бўлганини тушуниб ета олмаяпман. Бошқача айтганда, муаммонинг илидизини топишга қийналяпман. Энди ўтказилган ўйинларни таҳлил қиламиз, камчиликларимиз устида ишлаб уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бу- футбол. Унда ҳеч кимнинг истаги амалга ошавермайди. Мағлубиятдан ҳеч қайси жамоа кафолатланмаган.

- Бугун дарвозага Аброр Каримов қўйдингиз. Асосий посбон Михаил Спиридиновнинг таркибга киритилмагани, аввалги турдаги мағлубият билан боғлиқми ёки ...?
- Ҳа, албатта ўтган турда "Зарафшон-НЦЗ"га қарши кечган баҳсимизда Спиридинов қўпол хатоларга йўл қўйганди. Натижада унинг айби билан ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шу боис бугун унга дам бериб, ёш посбон Аброр Каримовга ишонч билдирдим. Унда ўйнаш иштиёқ бор эди. Қолаверса унга ўйин амалиёти керак эди. Бундан ташқари "Регистон" таркиби асосан ёшлардан ташкил топган, шунинг учун кўпроқ ҳужумда ўйнаймиз деган мақсадда асосий таркибга Аброрни киритгандим. Афусуски, Каримов ҳам бугунги учрашувда ўз хатоси туфайли иккита гол олиб чиқди. Умумий айтганда, иккита ўйинда дарвозабонларимизнинг хатоси сабабли тўртта тўп ўтказиб юбордик.

- Биринчи босқичда Шарқ минтақасида ўзини кўрсатишга эришган "НБУ-Осиё"нинг охирги икки турда қайд этган натижаси мухлисларни ажаблантирди. Нима деб ўйлайсиз, балки Ғарб жамоалари кучли ўйин кўрсатишаётгандир?
- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Бемалол айта оламанки, жамоамиз "Зарафшон-НЦЗ" ва "Регистон"дан кучли бўлса кучлики, асло кучсиз эмас! Лекин футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Пешонада борини кўрамиз. Бошимизда шундай кунлар бор экан, начора.

- Унда айтингчи, ушбу жамоаларга қарши кечган ўйинлардаги мағлубиятнинг асл сабаби нимада?
- Шогирдларим ўз дарвозамиздан қисқа фурсат ичида кетма-кет тўп ўтказиб юборганидан сўнг, рухий ўрага тушиб қолишди. Уларни шундан кейин тайёрлаш қийин бўлмоқда. "Зарафшон-НЦЗ" билан ўйиннинг биринчи бўлимида учта тўп ўтказиб юборгандик. Бугун ҳам шундай бўлди. Йигитлар яратилган имкониятлардан фойдалана олишмаяпти.

- Жамоангиз энди кейинги турларда "Спартак" ва "Машъал" меҳмони бўлади. Албатта олдинда "НБУ-Осиё"га яна ҳам қийин бўлади дейиш мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа осон бўмаслиги аниқ. Лекин бу футбол. Олдиндан мағлубиятни тан олмасдан, кейинги ўйинларда очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, барча клуб билан барибир ўйнашимизга тўғри келади. Шу боис рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Йўқотилган очколарни кейинги ўйинларда йиғишга ҳаракат қиламиз.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 397
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: