UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  39 21:30Бундеслига. "Бавария" "Унион" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:30РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди Янгиликлар

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди

Иккинчи лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи қатнашчилари кеча ва бугун 3-тур учрашувларида майдонга тушдилар.
Кеча “Геофизика” стадионида “А” гуруҳининг фаворитлари – “Бунёдкор-Геофизика” ва “Обод” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. 15-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни боши билан мўлжалга аниқ йўллаб, Фарруҳ Зокиров меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ (46-дақиқада) “Бунёдкор-Геофизика” клуби иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди. Ҳимоячиларнинг хатосидан Каримжон Нурматов унумли фойдаланди. Принципиал ўйинда асосий рақибга 0:2 ҳисобида бой бериш мезбонлар устози Сергей Нининг режаларида асло йўқ эди. Аммо майдонда айнан шундай ҳолат юз берди. 75-дақиқада бош ҳакам Игорь Ҳудойдотов иккинчи сариқ карточка учун “Обод” ҳимоячиси Ғайрат Умировни майдондан четлатди. Ва бу нарса “Бунёдкор-Геофизика”га тезда фойда келтирди. 77-дақиқада улар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. “Нуқтага” тажрибали Яшар Муталибов яқинлашди ва ҳисобни қисқартирди. Аммо бундан ортиғига мезбонлар ўзларида қўшимча куч топа олмадилар ҳамда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар – 1:2.

Гуруҳнинг иккинчи беллашувида “Бунёдкор” “ЎзДонг-Жу”ни 4:3 ҳисобида енгди. Эътиборлиси, ёш “қалдирғочлар”нинг голларига, аввалги ўйинларда бўлгани каби, яна Владислав Нуриев (3та) ҳамда Иброҳим Ғофуров муаллифлик қилишди.

“А” гуруҳи жамоалари бугун дам олишди. “Б” гуруҳи иштирокчилари эса кеча дам олишганди. Улар 3-тур баҳсларини бугун ўтказишди.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
“А” ГУРУҲИ
3-тур. 30 ноябрь

Бунёдкор-Геофизика - Обод 1:2
Бунёдкор - ЎзДонг-Жу 4:3

Турнир жадвали            Ў  О  Т-Н

1. Обод                            3  9  5-1

2. Бунёдкор                     3  3  4-3

3. Бунёдкор-Геофизика     2  3  1-2

4. ЎзДонг-Жу                    2  1  4-5

5. Динамо                         2  1  1-4



4-тур. 2 декабрь

Бунёдкор-Геофизика – ЎзДонг-Жу
Динамо – Бунёдкор
5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – ЎзДонг-Жу
------------------------------------------------------
“Б” ГУРУҲИ
3-тур. 1 декабрь

Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал – Ғиждувон 1:3

Турнир жадвали       Ў  О  Т-Н

1. Ғиждувон                 3  9  7-1

2. Машъал                   2  3  6-4

3. НДПИ                      2  3  4-2

4. Баҳор-Геолог           2  3  2-5

5. Толачи                     3  0  2-9



4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал
НДПИ – Толачи
5-тур. 3 декабрь
Машъал – НДПИ
Ғиждувон – Баҳор-Геолог


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика