UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  2 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  32 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0

Игнатий Нестеров учун мавсум якунланди Янгиликлар

Игнатий Нестеров учун мавсум якунланди

“Металлург” – Бунёдкор” жамоалари учрашувининг 2-бўлими бошида меҳмонлар дарвозабони Игнатий Нестеров оқсоқланиб харакат қила бошлади.
 Шифокорлар ёрдамидан кейин ҳам вазият ўнгланмади. Ниҳоят ўйиннинг 71-дақиқасида у алмаштиришларини сўради ва майдонни тарк этди. Нестеров билан суҳбатимиз ўша кунги холатдан бошланди.

-Тиззадаги икссимон пай узилиши нималигини яхши биламан. Чунки буни ўз танамда анча олдин ҳис қилганман. Бундан 7 йил аввал ўнг тиззамда айнан шу муаммони ҳис қилгач, Германияга бориб операция қилдиргандим. Шу йилнинг май ойларида чап тиззамда худди шундай оғриқни сеза бошлагач, ҳаёлимга келган биринчи ўй “ишқилиб яна шу хол такрорланган бўлмасин” қабилида бўлди. Афсуски бу қўрқинчли ҳолат яна содир бўлди. Шунда ҳам операцияга шошилмадим. Шифокорлар билан “операция – сўнгг чора” шиори остида бирга ишладик. Машғулотларда юкламаларни камайтирдик, баъзида дам ҳам беришди. Физиотерапея усулларини қўлладик, баъзи холларда укол ёрдамида майдонга тушдим. Чунки бу мавсумда миллий термамизни ҳам, клубни ҳам жиддий мусобақалар кутиб турар, дарвоза қўрғони менга ишониб топширилгани учун ҳам футболдан чекинишга хоҳиш ва имконият йўқ эди. Аммо ахвол борган сари оғирлашди. Бекободдаги ўйинда ҳатто қадам босолмай қолдим. Чап тиззам зирқираб оғрирди. Охири мураббийлардан мени алмаштиришларини сўрадим, - деб гап бошлади Нестеров.

-Тушунишимча, навбат сўнгги чорага етиб келибди-да?
-Афсуски, шундай бўлди. Рентген суратларини Германиядаги таниш шифокорларга жўнатдик ва улар операция зарурлигини тасдиқлашди. 2 сентябрь куни Мюнхенга учиб кетаман, эртасига операция белгиланган.

-Демак, терма жамоанинг энг муҳим йиғинларида иштирок эта олмайсиз. Аввалги операция тажрибасидан келиб чиқилса, даволаниш муддати кўнгилдагидек кечса, машғулотларга қачондан қўшилишингиз мумкин?
-Одатда тикланиш босқичи 4 ойгача чўзилади, шунинг учун фақат январдан умумий гуруҳга қўшилишим мумкин. Қисқача айтганда, ушбу мавсум мен учун якун топди.

-Миллий терма жамоа ва клубдаги ҳамкасбларингга қандай бахо бера оласан? Улар ўрнингни муаммосиз тўлдира олишадими?
-Бу борада хеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Терма жамоада ҳам, клубда ҳам маҳоратли дарвозабонлар тўпланишган ва уларга ишонса бўлади. Лобановда ўйин амалиёти етарли, фақат терма жамоа ҳимоячилари “Пахтакор”дан эмаслиги боис, улар билан тезда тил топишиб олса бўлди. Зуҳуровда эса аксинча, тажрибали, узоқ муддатдан бери терма жамоада, фақат ўйин амалиёти камроқ. Терма жамоа йиғинигача “Локо” ва “Нефтчи” билан бўладиган шиддатли баҳслар бу муаммони ҳам ҳал қилади деб ўйлайман.

-Нима ҳам дердик, дардинг тезроқ шифо топшишини тилаб қоламиз. Насиб қилса, кейинги мавсумда яна майдонга қайтиб, мухлислар ишончини қозонишингда омад ёр бўлишини тилаймиз!

-Раҳмат. Ўз навбатида мухлисларга мурожаатимни етказишингизни сўрардим. Мен уларни ишончини оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Энг керакли пайтда терма жамоага ёрдам бера олмаслигимдан жуда афсусдаман ва ўзимга боғлиқ бўлмаган вазият бўлмаса-да, улардан узр сўрайман. Мени тўғри тушинишсин. Насиб қилса, юртдошларимга ҳали яна завқли онларни ҳадя қилишда ўз улушимни қўшаман деган ният ила улар билан ҳайрлашаман. Яна стадионда учрашгунча!

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика