UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  0 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  4 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

IFFHS: Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда Янгиликлар

IFFHS: Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сайти миллий чемпионатларнинг 2013 йилги рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда қайд этилган. Сайт вакилларининг ҳисоб-китобига кўра олий лига 299,50 очкога эга. 2012 йилги рейтингда чемпионатимиз 54-поғонада эди.

Умумий рейтингда Испания примероси пешқадамликни сақлаб қолган. Бу чемпионат ҳисобида 1155 очко мавжуд. Уч поғона кўтарилган Англия чемпионати эса иккинчи ўринга чиқиб олган - 1128 очко. Германия бундеслигаси учинчи ўринни ҳеч кимга бермаган - 1056 очко.

МДҲ чемпионатлари орасида энг юқори ўринда Россия премьер лигаси ўрин олган - 8-ўрин. Икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган бу чемпионат 2012 йилда 19-поғонада эди. Осиё қитъасида эса Жанубий Корея К-лигаси пешқадам. Корейслар миллий чемпионати 15дан 23-ўринга тушиб кетганига қарамай ҳамон қитъада биринчи.

Тўлиқ рейтинг билан IFFHS сайтида танишиб олиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика