17 jul 10:56
News

Ибрагимович "Реал"га ўтишни истамоқда ва юқори маошдан воз кечишга тайёр

“ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз клубини ўзгартиришни жуда хоҳлаяпти, у “Реал” таркибига ўтмоқчи, дея хабар беради испан матбуоти.
Швед футболчисининг хоҳишига яна бир сабаб, бу “Қаймоқ ранглилар” бошқарувига парижликларнинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти келганидир. Итальян мутахассиси билан бирга ишлашдан Ибрагимовичда жуда яхши хотиралар қолган. Футболчи шу даражада “Қироллик клуби”га ўтишни истаяптики, у бунинг учун катта миқдордаги маошидан ҳам воз кечишга тайёр: ҳозирда у йилига 14 миллион евро олади.

Анчелотти ҳам ўз навбатида воқеаларнинг бундай ривожланишига қарши эмас, ва у аллақачон Ибрагимовични ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди.  
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook