UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  13 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

Ҳусниддин Ғофуров “Явор”даги илк голини киритди Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров “Явор”даги илк голини киритди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, иқтидорли ҳужумчи Ҳусниддин Ғофуров яқинда биринчи лига жамоаси “НБУ-Осиё”дан “Явор”га ўтганди.
Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган ушбу жамоа айни пайтда янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бош мураббий Богича Богичевич машғулот ўтказиш билан бирга футболчиларни синов-назорат ўйинлари орқали ҳам синаб кўрмоқда. Ва шу орқали 10 августда бошланиши кутилаётган бўлажак чемпионатга қадар асосий таркиб ўзагини аниқлаб олишга ҳаракат қилмоқда.

Иваница жамоаси бўлмиш “Явор” яқинда маҳаллий клублардан бири “ФАП” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Мазкур баҳсда мураббийлар Ҳусниддин Ғофуровни дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонга туширди. Хориждаги ёш легионерларимиздан бири бўлиб турган Ғофуров ҳам ўз навбатида майдонни голсиз тарк  этмади. Боиси учрашувнинг 49-дақиқасида ҳужумчимиз ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу унинг янги жамоасидаги илк голи бўлди.

Ўйинда “Явор” 4:0 ҳисобида муваффақият қозонганини айтиб ўтиш керак.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика