UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим”

Ўтган шанба куни Сербия премьер лигасининг 4-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар ўтказилди. Ушбу чемпионат иштирокчиси “Явор”га яқинда кўчиб ўтган Ҳусниддин Ғофуров янги жамоасидаги дастлабки расмий учрашувини ўтказди.
Қувонарлиси ҳамюртимизнинг дебют ўйини омад ли чиқди. Сабаби иваницаликлар шу куни гарчи сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, “Спартак”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Бошланғич таркибдан жой олган Ҳусниддин иккинчи бўлимда бош мураббий томонидан бошқа бир футболчига алмаштирилди.

Мазкур учрашувдан сўнг, Ғофуров championat.asia сайтига махсус интервью берди.

- Салом, Ҳусниддин! Аввало Сербия премьер лигасидаги дебютингиз ва унинг омадли якун топгани билан табриклаймиз.  

- Раҳмат.

- Бу сизнинг “Явор” сафидаги дастлабки расмий ўйинингиз эди. Таассуротлар қандай?

- Дебютим омадли чиққани кайфиятимни кўтаргани аниқ. Қолаверса шу куни сафардан уч очко билан қайтишга эришдик. Биринчи расмий ўйиним бўлганлиги учун баҳснинг дебочаси мен учун озгина ҳаяжонли тарзда ўтди. Аммо аста-секин ўйинга киришиб кетдим.

- Мураббий ўйиндан сўнг нима деди? Ҳаракатларингиздан кўнгли тўлдими?

- Ҳа, яхши. Бу борада ортиқча эътирозлар бўлмади. Шундай экан ўйинимдан қониқиш хосил қилган кўринади.

- Богича Богичевич сизни қайси чизиқда ўйнатди?

- Мураббий шу куни мени қанот ярим ҳимоясига қўйди. Ўнг ва чап қанотларда ҳаракат қилдим.

- Илгари асосан ҳужумчи сифатида ўйнагансиз. Янги позицияда ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?

- Озгина қийналяпман. Чунки ўзингиз яхши биласиз, бунгача асосан номинал ҳужумчи сифатида ўйнар эдим. Лекин умид қиламанки, янги позицияга ҳам кўникиб кетаман ва мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Бош мураббий сиздан кўпроқ нимани талаб қиляпти?

- Қанот ярим ҳимоячиларининг асосий вазифаси олдинги чизиқдаги жамоадошларини тўп билан таъминлашдан иборат. Шу боис Богичевич ҳам табиийки мендан кўпроқ тўп узатишларни талаб қилади.

- Шахсан ўзингизни биринчи расмий ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, дебют баҳсимдан ўзим ҳам қониқдим. Ўйлайманки ёмон таассурот қолдирмадим. Лекин камчиликларим ҳам бисёр. Бунинг учун машғулотларда тинимсиз ишлашим кераклигини жуда яхши англаб турибман.

- Жамоадошларингизнинг далдаси қандай бўляпти?

- Футболчиларнинг барчаси майдонда ва унинг ташқарисида катта ёрдам бермоқда. Дебют ўйинимда ҳам улар мени қўллаб-қувватлашди.

- Жамоангизда энг кучли футболчи ким?

- Ҳаммаси ўзига яраша футболчилардир. Улардан бирортасини аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин.

- “Явор”да жамоавий ўйин шаклланганми ёки бирорта футболчининг ўйинига боғлиқми?

- Албатта, жамоавий ўйин биринчи ўринда.

- Кейинги учрашувларда ҳам бошланғич таркибдан жой олиш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

-Бу борада олдиндан бир нима дейиш қийин. Бир сўз билан айтганда, 50х50.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика