08 jan 21:42
News

"Ҳатта" ва "Ал Ватан"га қарши ўйинлар бизга фойда берармикин?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААдаги иккинчи назорат ўйинида Уммон 1-лигасида 6-ўринда бораётган "Ал-Ватан" клубини Диёржон Туропов томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб этди.
Терма жамоамизнинг ғалаба қозонгани яхши албата, аммо кунимиз Уммон 1-лигасининг ўртамиёна клубига қолгани аянчли ҳолатда. Дубайдаги илк ўртоқлик ўйинимизда БАА 1-лигасидаги "Ҳатта" деган клуб билан ўйнагандик. Энди Уммон қуйи лигаси жамоасини бир амаллаб кўндирдик. Гуруҳдаги рақибларимиз қандай тайёргарлик кўришаётгани ҳақида сайтимизда маълумот бериб боряпмиз.

Уммоннинг ўзида Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган БАА ўртоқлик учрашуви ўтказайлик, деб мурожаат қилганида рад жавобини бердик. Мағлубиятга учрашдан чўчидикми, очиғи билмадим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Осиё чемпионатига муносабат бундай бўлмаслиги керак. Ўзимиз тайинли ўртоқлик учрашуви ташкил эта олмаймиз, тайёр таклиф қилишганига ҳам рад жавобини бериб юборамиз. Қизиқ, жуда қизиқ.

Ўртада турган футбол агентлари билан қандай ишланаётгани бизга қоронғу. Майли, 12 январга кўп қолгани йўқ-ку. Кўрамиз, ишқилиб, ҳавотирларимиз ўринсиз бўлиб чиқсинда!

Камолиддин Алимов.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook