Latest news

16:45Изменения в ФК "Обод". Шохруз Норхонов тоже покинет команду?0 16:45Вадим Чемиртан: "Бухоро" билан шартномам тугаган"5 16:35"Лейпциг" спорт директори: Месси ва Роналду жуда қари ва жуда қиммат9 16:35В "Лейпциге" отказались покупать Лионеля Месси и Криштиану Роналду0 16:10"Эвертон" Депай ва Шнейдерлен трансфери борасида МЮ билан музокара ўтказди0 16:10«Эвертон» провёл переговоры с «МЮ» о трансфере Депая и Шнейдерлена0 15:47Киберспорт. Артур Бабаев ўйнайдиган "Evil Geniuses" жамоаси "The Boston Major"нинг чорак финалига чиқди1 15:39"Манчестер Юнайтед" футболчилари Украинада музлаб қолишди ФОТО+ВИДЕО7 15:22Санжар Турсунов: "Ворскла"нинг футболчилардан қарзлари жуда кўпайиб кетди"11 15:18Германия ва Дания июнь ойида ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олишди0 15:18Германия и Дания договорились о товарищеском матче, который состоится в июне0 15:08Olamsport.com: Федор Емельяненко: “Мени UFC таклиф қилган шартлар қониқтирмади”0 14:54ЕЧЛ. 6-турнинг энг яхши футболчисига овоз бериш бошланди18 14:51Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан дастлабки келишувга эришди26 14:49Голбан попал в сферу интересов ФК "Амкар"1

08 aug 19:00
News

Ҳамиджон Актамов: “Чемпионатни кучли ўнталикда якунласак, мақсадимизга эришган бўламиз”

Яқиндагина “Қизилқум” вице-президенти сифатида иш бошлаган Ҳамиджон Актамов иккинчи давра ўйинлари старти арафасида юмушлари кўп бўлишига қарамай, ҳамкоримиз “ФЭ” газетасига махсус интервью берди.
- Ҳамид ака, очиғи, “Қизилқум” жамоасидаги кутилмаган ўзгаришлар, “Зарафшон-ПФК”нинг мураббийидан тортиб, футболчиларигача “Қизилқум”га кўчиб ўтишидан сўнг одамлар орасида бу қилинган ўзгаришлар аввалдан режалаштирилган деган мазмунда гаплар юрибди. Аслида бунга жамоа раҳбари сифатида нима дейсиз?
- Мухлислар ҳар хил бўлади. Албатта ҳамма ўз фикри ва дунёқарашига эгадир. Тўғри, ўзим ҳам шунга ўхшаш гапларни эшитдим. Лекин биласизми, бу менинг истагим билан амалга ошмади. Жамоа мутасаддиларининг таклифига биноан келдим. Бунгача “Зарафшон-ПФК”да жамоа раҳбари сифатида ишлаётгандим. Жамоамизнинг иштироки яхши эканлиги боис, маҳаллий мухлислар ва раҳбарият менинг “Қизилқум”да ишлашимни хоҳлади. Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ишончни оқлаш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман.

 - Эндиликда жамоанинг олдига қандай вазифа қўйилди?
- “Қизилқум”нинг ҳозирда эгаллаб турган ўрни ярашмайди. Биламан, олий лигада қолиш учун жамоалар ўртасида жиддий кураш кечади. Лекин имкон қадар кучлилар сафида қолишга уринамиз. Бошқача айтганда, чемпионатни 10-ўринда якунласак, мақсадимизга эришган бўламиз. Ўйлайманки, жамоа буни уддалайди ва раҳбариятни ишончини оқлайди.

- Бошқарув постига нега энди айнан Юрий Лукин олиб келинди?
- Юрий Павлович маҳаллий мураббий саналади. У киши навоийлик футболчиларнинг имкониятини жуда яхши билади ва улар билан яхши муносабатда. Йигитларни кўнглига йўл топа олади. Кўпчилик шу хусусда савол беряпти охирги пайтда. Нега энди, Лукин деб?

- Демоқчимизки, илгари олий лига клубларида бош мураббий сифатида ишламаган бу мураббий билан жамоа ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олармикин?

- Уддалайди. Биз бунга ишонамиз. Шунинг учун ҳам Лукин номзодини маъқул топдик. Ҳозирги шароитда энг мақбул вариант ҳам шу эди.

- Йил бошида олиб келинган футболчиларнинг ўзгаришлардан сўнг жамоадан кетиб қолишларини қандай тушуниш мумкин?
- Биз уларни ҳайдаб юбормадик, ўзлари кетишди. Биласизми улар биринчи ўринга моддий жиҳатни қўйишади. Ҳали қилмаган ишига олдиндан катта пул талаб қилади. Шахсан мен бунга қаршиман. Шунинг учун бундай тоифадаги футболчиларни мажбурлаб олиб қолшни ўзимизга эп кўрмадик. Ватан учун, Ўзбек футболи учун нимадир қилиб, кейин марҳамат айтган пулини талаб қилсин! Лекин уддалай олмаган ишига олдиндан катта миқдорда кўтарма пулини талаб қилиши бу – нотўғри!

- “Зарафшон-ПФК”дан кўчиб ўтган футболчилар хусусида қандай фикрдасиз?

- Айни пайтдаги футболчилар пулни биринчи ўринга қўймайди. Мен ўзим бунга гувоҳ бўлганим учун айтяпман буни. Улар “Зарафшон-ПФК”да ўйнаб юрган кезларида биринчи навбатда мазмунли футбол намойиш этиш ҳақида ўйлашган. “Қизилқум”да ҳам шундай бўлади деган умиддаман. Уларда олий лигада ўйнаш иштиёқи юқори.

- Жамоада иш бошлаган ҳар қандай янги раҳбар ўз режаларини тузиб чиқади ва маълум йўналиш бўйича иш юритади. Сизда ҳам ўзига яраша қарашлар бўлса керак?
- Ҳа, албатта. Биласизми, мен асосан маҳаллий ўйинчиларга эътибор қаратишни маъқул кўраман. Қишлоқлардани ўсиб чиқаётган иқтидорларни таркибга жалб этиб, улардан нимадир чиқаришга ҳаракат қиламан. Тўғрида, четдан таниқли номларни катта пул эвазига олиб келиб, уни 1-2 йил ўйнатиб кейин яна шу усулдан фойдаланиб юриш билан узоқни кўзлаб бўлмайди. Ўзимизда футболчи етиштиришни қачонки изга тушириб олсаккина, жамоани эртанги кунидан ҳавотир олмаймиз. Демоқчиманки, шундай усулни қўлласак, пойдевор ҳам мустаҳкам бўлади. Менда ҳам режалар бор. Насиб қилса, аста-секин ҳаммасини босқичма-босқич амалга ошириб борамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook