UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз” Янгиликлар

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз”

Айрим манбаларда “Қизилқум” (Навоий) футбол клуби ижрочи директори ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзганлиги хусусида хабарлар тарқалганди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида клуб ижрочи директори Ҳамид Актамов фикри билан қизиқдик.

—Ҳамид Ғуломович, Сизнинг ишдан бўшаш ҳақингиздаги хабарлар нечоғли ҳақиқат? Бу навоийлик кўпсонли мухлислар учун жуда ҳам муҳим.

—Охирги турда Тошкентда кутилмаганда “Локомотив” жамоасига 1:4 ҳисобида ютқаздик. Мухлислар агар ойнаи жаҳон орқали кўрган бўлсалар, биринчи бўлимда жамоамиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқди. Қолган дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибга етарлича муносиб қаршилик кўрсатди. Гарчи, ҳакамлар хатти-ҳаракатига баҳо бериш бизнинг вазифамизга кирмаса-да, учрашув бош ҳаками Б.Намозовнинг айрим қарорлари шу куни ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Кутилмаганда, ҳисобда олдинда бора туриб, рақибга йирик ҳисобда имкониятни бой бериш киши руҳиятига салбий таъсир қилиши табиий. Ўйиндан сўнг, ишдан кетаман, деганим рост. Балки буни эшитганлар мени ишдан бўшади, деб ўйлашган бўлишлари мумкин. Аммо ҳозирча расман ариза ёзганим йўқ.

— Демак, “Қизилқум” жамоаси Сиз раҳбарлигингизда навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрмоқда...

—Ҳа, шундай. Футболда кутилмаган натижалар, воқеалар истаганча топилади. “Қизилқум”нинг Тошкентдаги мағлубиятидан фожеа ясаш шарт эмас. Ҳаёт давом этади. Мавсум бошида Навоийда аҳил ва иноқ жамоа шакллантириш учун барча имкониятимизни ишга солдик. Вилоят ҳокимлиги ва футбол клубимиз бош ҳомийси — Навоий кон металлургия комбинати жамоамиз учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб беришяпти, қўллаб-қувватлашмоқда. Май ойидан бошлаб, уй учрашувларимизни янги  — “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказа бошладик. Минглаб мухлислар “Қизилқум”нинг келажагига умид билан қарашмоқда. Буни жамоамиз мураббийлар штаби ва барча ўйинчилари чин юракдан ҳис қилиб туришибди. Шу боис, эртанги кунга ишонч билан олдиндаги ўйинларга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Мавсумнинг эндигина саккизинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Демак, асосий кураш ҳали олдинда... 21 май куни Навоийда “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушсак, орадан тўрт кун ўтиб Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида сафарда “Олмалиқ” билан ўйнаймиз. Мухлисларимзни ишонтириб айтаманки, кейинги учрашувларда футболчиларимиз фақат ғалаба иштиёқида майдонга чиқишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Клубдаги ўзгаришлар ҳақидаги гап-сўзлар эса ҳозирча фақат миш-мишдан иборат. Ўз навбатида биз фурсатдан фойдаланиб, навоийлик футболчиларга фақат омадлар тилаймиз. Мухлисларни эса ўз жамоаларини ишонч билан муносиб қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика