UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  5 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз Янгиликлар

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» футбол клуби бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Ҳаким Қаюмович футболчилик фаолияти давомида Душанбенинг «Помир», «Локомотив» (Москва) ҳамда «Арсенал» (Тула) жамоалари сафидаги чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1992 йилги мавсумда эса биринчи Россия чемпионати якунларига кўра энг яхши 33 нафар футболчи қаторидан жой олди. Бутсаларини михга илганидан сўнг Фузайлов ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрди ва аввалига (1998-1999 йиллар) «Бухоро» жамоасини бошқарди. Кейинги уч мавсум давомида «Самарқанд-Динамо»да фаолият кўрсатди ва шу йиллар давомида самарқандликларнинг миллий чемпионатларимиздаги энг юқори кўрсаткичини (2000 йил, 4-ўрин) қайд этишларида муҳим ўрин тутди. 2003 йилда бир мавсум «Андижон»га устозлик қилган Фузайловнинг кейинги фаолияти бир қатор Россия клубларида давом этди. Ниҳоят 2012 йилда таниқли мутахассиси яна ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистонга қайтди ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида катта мураббий лвозимида фаолият кўрсата бошлади. Мавсум ўрталарига келиб Фузайловга бош мураббий вазифасини бажариш ишониб топширилди ва Ҳаким Қаюмович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида темирйўлчилар билан ажойиб натижага эришди. «Локомотив» ўз тарихида биринчи марта чемпионат совриндорлари сафидан жой олди. Жорий мавсумни эса Фузайлов шогирдлари янада кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашни давом эттиришмоқда. Албатта жамоа эришаётган бу муваффақиятлар замирида шубҳасиз бош мураббийнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти, «Локомотив» профессионал футбол клуби маъмурияти ҳамда жамоанинг кўп сонли мухлислари номидан Ҳаким Қаюмович Фузайловни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Ишонамизки, Фузайлов бош мураббийлигида «Локомотив» клуби ҳали кўплаб ғалабаларга эришади ва ўз мухлисларини қувонтиришда давом этади. Бу йўлда Ҳаким Қаюмовичга куч-қувват ва сабр-бардош тилаб қоламиз.

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика