Latest news

16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди7 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин0 16:32Рафаэль Бенитес может сменить Славена Билича во главе "Вест Хэма"0 16:10«Реал» ҳужумчиси Испания чемпионати тарихига кирди14 16:10Форвард «Реала» Диас стал первым автором гола в примере из Доминиканской Республики0 15:52Жон Терри "Шанхай Шеньхуа"да пайдо бўлиши мумкин7 15:52Джон Терри может перейти в "Шанхай Шеньхуа"0 15:31Бразилиялик Роналдо "Барса", "Реал" ва "Атлетико" устозлари билан ўйнаган ФОТО9 15:27Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Металлург" - "Дўстлик-AIN" 0:14 15:15Olamsport: Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Спорт вазирлиги ташкил қилинишини маълум қилди18 15:14ВИДЕО. Ибрагимович украиналик болакайни қандай қилиб бахтли қилди?4 15:10«Реал» Японияга учиб кетди ФОТО15 15:10«Реал» вылетел в Японию ФОТО0 14:50Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN34 14:29Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Чонбук Хюндай Моторс» ярим финалга чиқа олмади10

11 dec 10:50
News

Ҳакамларимизнинг 2013 йилги халқаро майдондаги фаолияти

Ортда қолган футбол мавсуми ҳакамларимиз учун анча сермаҳсул келганлиги қуйида келтириладиган статистик маълумотлар тасдиқласа, ажабмас.
Бу йил ФИФА  томонидан бир неча халқаро турнирлар ўтказилди. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати, Конфедерациялар кубоги бўлиб ўтган бўлса, яқинда клублар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу турнирлардан бирида, аниқроғи Конфедерациялар кубогида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам иштирок этди. Шунингдек, элит гуруҳдан жой олган уч реферимиз Эрматов, Коваленко ва Цейтлинлар жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари, қитъа кубоги саралаш учрашувлари ва клублар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси, ОФК кубоги баҳсларида бир қатор муҳим ўйинларни бошқариб боришди. Бу трио ортидан етишиб чиқаётган ёш ҳакамларимизга ҳам бир қатор турнирларда ўйинларни ўтказишди. Катта футбол билан бир қаторда ҳамюртларимиз футзал ва пляж футболида ҳам халқаро ўйинларга мунтазам чақирув олиб туришибди. Учрашув назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаев бу мавсумни асосан хорижда ўтказди десак, муболаға бўлмайди. Фарҳод назоратчи ҳакамлик билан бир қаторда кўплаб мамлакатларда ҳакамларни тайёрлаш курсларида устозлик вазифасини ҳам ўтади. Бир сўз билан айтганда, уларнинг фаолияти жорий мавсум учун ижобий якун топди. Шу ўринда савол туғилади, нега биздан ҳакамлар ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига чақирилмади? Ҳақли савол. Нега чақирилмади дейиш мумкин. Бу борада бир неча мутахассис билан учрашиб шу саволга жавоб изладим. ФИФАда айни пайтда 200дан ортиқ давлат аъзо бўлсада, улар халқаро ўйинларни бошқариш учун айни дамда элит гуруҳда 52 рефери хизматидан фойдаланаётган бўлса, уларга қўшимча равишда яна захира рўйхатида 20дан ошиқ рефери бор экан. Халқаро футбол уюшмаси мазкур ҳакамлар гуруҳига йил давомида ўйинларни тенг тақсимлаб, уларни барчасига имконият бериб келади. Бир рефери бир мавсумда икки нуфузли турнирда иштирок этиши камдан кам ҳолатда учрар экан. Шундан келиб чиқиб, Конфедерациялар кубогида иштирок этган Эрматов йиллик лимит бўйича чақирув олган, захира рефери бўлиб турган Валентин Коваленкога эса ФИФА ҳозирча бу имкониятни тақдим этмади. Шу сабабли, бизнинг жамоаларимиз иштирок этган ҳар икки турнирда ҳакамларимиз қатнашишмади. Тарихга назар ташлайдиган бўлса, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари 5 марта жаҳон чемпионатларида иштирок этган бўлса, бирортасида ҳам бизнинг ҳакамларимиз чақирилмаган экан.



Ҳакамларимизнинг 2013 йилги халқаро ўйинлари статистикаси билан танишинг
6 март. ОФК кубоги. “Равшан” (Тожикистон) – Ал-Рамта (Иордания).
Ҳакамлар
: Владислав Цейтлин, Жаҳонгир Саидов, Ҳусниддин Шодмонов, Азиз Осимов.

12 март. Осиё чемпионлар лигаси (ОЧЛ). Ал-Жазира (БАА) – Аш-Шабаб (С.Арабистони)
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Владислав Цейтлин.

12 март. ОЧЛ. Ал-Иттифоқ (С.Арабистони) – Лахвия (Қатар).
Назоратчи ҳакам:
Фарҳод Абдуллаев.

13 март. ОЧЛ. Истиқлол (Эрон) – Ал-Айн (БАА)
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Азиз Осимов.

26 март. ЖЧ саралаш учрашуви. Австралия – Уммон
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

2 апрель. ОЧЛ. Сеул (Ж.Корея) – Вегалта Сендай (Япония)
Ҳакамлар
: Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов.

2 апрель. ОЧЛ. Сепаҳон (Эрон) – Ал-Аҳли (С.Арабистони)
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин, Жаҳонгир Саидов, Ҳусниддин Шодмонов.

9 апрель. ОЧЛ. Чонбук Хюндай (Ж.Корея) – Урава Редс (Япония)
Ҳакамлар
: Владислав Цейтлин, Жаҳонгир Саидов, Ҳусниддин Шодмонов.

10 апрель. ОЧЛ. Тракторсози (Эрон) – Аш-Шабаб (С.Арабистони)
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов.

23 апрель. ОЧЛ. Ал-Ҳилол (С.Арабистони) – Ал-Айн (БАА)
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин, Жаҳонгир Саидов, Ҳусниддин Шодмонов, Азиз Осимов.

23 апрель. ОЧЛ. Ал-Гарафа (Қатар) – Ал-Аҳли (С.Арабистони)
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов.

30 апрель. ОФК кубоги. Равшан (Тожикистон) – Ал-Шорта (Сурия)
Захира ҳаками:
Азиз Осимов.

30 апрель. ОЧЛ. Централ Кост Маринес (Австралия) – Кашива Рейсол (Япония)
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов.

1 май. ОЧЛ. Вегалта Сендай (Япония) – Жиангсу Саинти (Хитой)
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

14 май. ОФК кубоги. 1/8 финал.
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин, Жаҳонгир Саидов, Ҳусниддин Шодмонов.

14 май. ОЧЛ. 1/8 финал.
Назоратчи ҳакам:
Фарҳод Абдуллаев

19 май. Таиланд премьер лигаси. Бек Теро Сасана – Бурирам Юнайтед
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Руслан Серазетдинов, Андрей Букатин.

21 май. ОЧЛ. 1/8 финал.
Ҳакамлар
: Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Владислав Цейтлин.

11 июнь. ЖЧ саралаш учрашуви. Ироқ – Япония
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Владислав Цейтлин.

18 июнь. ЖЧ саралаш учрашуви. Иордания – Уммон
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Владислав Цейтлин.

22 июнь. Конфедерациялар кубоги. Бразилия – Италия
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

20-28 июль. Шарқий Осиё Кубоги. Жанубий Корея.
Ҳакамлар
: Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов.

17-29 сентябрь. Халқаро турнир. Индонезия
Ҳакам
: Ильгиз Танташев.

21-29 сентябрь. ОФК Ўсмирлар чемпионати саралаши. Қувайт.
Ҳакамлар
: Азиз Осимов, Ҳусниддин Шодмонов.

25 сентябрь. ОЧЛ. Ярим финал
Ҳакамлар
: Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Владислав Цейтлин.

25-29 сентябрь. ОФК Ўсмирлар чемпионати саралаши. Қирғизистон.
Ҳакам:
Жаҳонгир Саидов.

8-12 октябрь. ОФК Ёшлар чемпионати саралаши. Фаластин
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин, Ҳусниддин Шодмонов.

8-12 октябрь. ОФК Ёшлар чемпионати саралаши. Хитой
Назоратчи ҳакам:
Фарҳод Абдуллаев

8-12 октябрь. ОФК Ёшлар чемпионати саралаши. Ироқ
Ҳакам
: Жаҳонгир Саидов

12 октябрь. Ўртоқлик учрашуви. Ж.Корея – Бразилия
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

13 октябрь. ОФК кубоги-2015 саралаши. Қатар – Яман
Ҳакамлар
: Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Азиз Осимов.

15 октябрь. ОФК кубоги-2015 саралаши. Ливан – Қувайт
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Владислав Цейтлин.

26 октябрь. ОЧЛ. Финал. Биринчи учрашув
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Валентин Коваленко.

19 ноябрь. ОФК кубоги-2015 саралаши. Қувайт – Таиланд
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов, Владислав Цейтлин.

19 ноябрь. ОФК кубоги-2015 саралаши. Индонезия – Ироқ
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

Ушбу статистикада яна кўпгина семинарлар, кичик турнирларга чақирувларни киритмадим. Шунингдек, футзал, пляж футболи, аёллар футболи ҳакамлари иштирок этган мусобақаларни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, бу рўйхат янада узайиши мумкин эди.



ЎЗБЕКИСТОН ҲАКАМЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МАЙДОНДАГИ ЎРНИ

Шу ўринда ҳукмингизга кичик бир солиштирувни келтириб ўтсам. Шу йилнинг 27 март куни ФИФА, 2014 йил Бразилия майдонларида ўтадиган ЖЧ финал босқичи ўйинларини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 52 гуруҳдан иборат бу рўйхатда ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва Абдуҳамид Расуловнинг борлиги қувонарли албатта. 2010 йил улар ЖАРда ўтган ЖЧда бизга қанча ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотганини эсга олган бўлсангиз керак. Хуллас, мана шу рўйхатга эътибор қаратадиган бўлсак, МДҲ мамлакатлари орасида фақатгина бизнинг юртимиздан ҳакамлар элит гуруҳдан жой олишган. Шунингдек, лайнсмен Баҳодир Қўчқоров ҳам Эрматов гуруҳида эканлигини инобатга олсак, Россия, Украина каби етук давлатлар бу борада биздан ортда қолаётганларини ва ўз ўрнида бизнинг ҳакамларимизга ҳавас билан боқаётганларини ҳам ёза бошлашди. Россиядаги ҳолатни авлодлар алмашинуви билан шарҳлашган бўлишса, Украинада бу борада ишлар жуда суст олиб борилаётганлиги кўриниб қолди. Яқинда чиққан хабарлардан бирида Украиналик рефери сўнгги марта ЕЧЛ баҳсларида 1998 йил ўйин бошқарган экан. Орадан нақд 15 йил ўтиб Сергей Бойко ЕЧЛ саралаш босқичида ўйин бошқаришга эришибди. Украиналик ҳамкасблар уни ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам ўйинлар бошқаришидан умидворлигини ёзмоқда. Гарчи ОЧЛ баҳслари ЕЧЛдек нуфузга эга бўлмасада, қитъа миқёсида нуфузли турнир ҳисобланади. Юқоридаги статистикада бизнинг ҳакамларимиз бошқарган ўйинларга боқинг. Осиёнинг етакчи жамоалари иштирокидаги ўйинларни ҳамюртларимиз ишончли ва сифатли бошқариб келишмоқда. Бизда бу ҳолат қанақа кўринишда. 2003 йилдан ФИФА ҳакамлари рўйхатидан жой олган Равшан Эрматов ФИФА тасарруфида ўтказиладиган энг нуфузли йирик турнирларни барчасида иштирок этишга эришди. Бугунгача халқаро майдонда 138 ўйин бошқарган Равшан ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 марта, ёшлар ўртасидаги ЖЧда 1 марта, ЖЧ финалида 1 марта, Олимпиадада 1 марта, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 марта, Конфедерациялар кубогида 1 марта иштирок этди. Бу кўрсаткичга ер юзидаги ҳакамлардан кўпларига орзу бўлиб қолаётгани бор гап. Бугунги кунга келиб ФИФАнинг бизнинг ҳакамларимизга бўлган ишончи ортаётганлигига яна бир ҳолатни келтириш мумкин. Айни вақтда Валентин Коваленко захира ҳакамлари гуруҳидан жой олиб турибди. Нафақат МДҲ, балки Европа ва Осиёнинг бир қатор нуфузли мамлакатларидан ҳам ҳакамлар бу қадар ФИФА назарига туша олмаяпти. Шу ўринда мухлисларни мулоҳазага чорлаймиз. Юрагида озгина бўлсада ўз ватанига меҳри-муҳаббати бор инсон ўз ҳамюртининг бу ютуқларидан қувониши ва шу орқали ўзида ҳам ғурур ва ифтихор пайдо қилиши шубҳасиз. 2014 йилда ҳам ҳакамларимизни жаҳон чемпионатини очиб берувчи учрашувини очиб беришини ким ҳам хоҳламайди дейсиз.



БУНГА ҚАНДАЙ ЭРИШЯПМИЗ?

Юқорида мен ҳакамлар бошқармасида амалга оширилаётган ишларга гувоҳ бўлганим ҳақида ёзгандим. Келинг шу ҳақда сизларни тўлиқроқ маълумот. Республикада ҳакамлар савияси ва маҳоратини ошириш борасида жиддий ўзгаришлар бундан бир неча йил аввал ЎФФ президенти Мираброр Усмонов томонидан биринчи қадам ташланганди. Ўшанда ЎФФ президенти ҳакамларни ўқитиш мактабини ташкил этиш таклифини ўртага ташлаганди ва бу тез орада амалга ҳам ошганди. Бугунги кунга келиб ҳакамларни ўқитиш билан бир қаторда фаолият олиб бораётган ҳар бир ҳакамни иш жараёни диққат билан кузатиб борилмоқда. Керакли вақтда улар иштирокидаги ўйинлар махсус гуруҳдан иборат мутахассислар томонидан таҳлил этилмоқда. Ўйин давомида кузатилган хато ва камчиликлар эса Чиғатойдаги марказда ҳакамларнинг бевосита иштирокида кўриб чиқилмоқда. ПФЛ томонидан олий лига клублари ҳар бир ўз майдонидаги учрашувларни видео тасвирга туширишлари ва ПФЛга тақдим этишлари мажбурий этиб қўйилган. Бу эса ҳакамлар ишини назорат қилишда ўз самарасини бермоқда. Афсуски, айни вақтда биринчи лига жамоаларининг ҳаммаси ҳам ўйин видео ёзувларини ПФЛга етказиб бермаяпти. Бу эса биринчиликда ҳакамларга бўлган эътирозларни кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ўйин тафсилотларини қайта кўриб чиқиш имкони бўлмагач, мағлуб жамоа томонидан айблов ҳакамга юкланиши кўп бора кузатилмоқда. Шунингдек, ҳакамлар орасида ҳам ўз ишига совуққонлик билан ёндошувлар ҳам кузатилди. Шу сабабли, янги мавсумдан олий ва биринчи лига жамоалари ўз майдонларида ўтган ўйинни тўлиқ тасвирга тушириб сифатли ҳолатда ПФЛга етказиб бериши янада жиддий назоратга олинади. Ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар қўмита томонидан ҳар доим жазоланиб келинади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида хабар бериш борасида ҳакамлар қўмитаси қаршилик кўрсатмайди. Бироқ халқаро футболдаги ҳолат бўйича оладиган бўлсак, ҳакамларни биргина хатосини деб, ҳар томонлама жазолаш ҳам адолатдан эмас. Тўғри агар ҳакам ўз ишини суистеъмол қилиб, ўйин натижасига таъсир этадиган бўлса, жазога лойиқ. Жорий мавсумдан ҳакамлар қўмитаси яна бир неча кўринишдаги таҳлилларни ҳам йўлга қўйди. Жумладан, ҳакамларга назоратчилар томонидан қўйилган баҳонинг нечоғли тўғри эканлиги, ўйин видео тасмаси орқали бошқа бир мутахассис кўригидан сўнг, қайта баҳоланяпти. Бу орқали, назоратчи ҳакамлар ҳам ўз ишига бўлган эътиборни ошириши шубҳасиз. Шунингдек, янги мавсумдан назоратчи ҳакамлар янги кўринишда ўйин ҳақида хулоса китобини тўлдириб боришади. Ноябрнинг сўнгги кунларида барча назоратчи ҳакамлар иштирокида бу борада махсус семинар ташкил этилди.

ЯНГИ МАВСУМ УЧУН ЧАҚИРУВЛАР БОШЛАНИБ КЕТДИ

14-19 декабрь кунлари 10 нафар ФИФА рўйхатидан жой олган ҳакамимиз БАА давлатига жўнаб кетади. Беш кун давомида у ерда билимларини ошириш билан бирга ОФК тест-синовларини топширишади. 25 декабрь-7 январь саналари оралиғида Ғарбий Осиё чемпионатида рефери Валентин Коваленко ва лайнсмен Рафаэль Илясовлар чақирув олишган. 11-26 январда 22 ёшлилар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатида лайнсмен Жаҳонгир Саидов ва назоратчи Фарҳод Абдуллаевлар иштирок этишади. 23-28 февраль оралиғида ёш ҳакамимиз Наим Қосимов Англияда махсус семинарда иштирок этади. Бунгача Лондонда ўтадиган бу семинарда андижонлик Акмал Раҳимов ва пойтахтлик Шерзод Қосимов ҳам иштирок этишганди. Кўриб турганингиздек, ҳакамларимиз деярли дам олишга ҳам улгуришмайди. Шу ўринда яна бир ҳолатни қайд этиб ўтсам. Одатда футболчилар 35 ёш атрофида фаолиятини якунлайди. Майдонда футболчилардан бир хил, баъзида ортиқ ҳаракатда бўладиган ҳакамлар эса ФИФА тасарруфида 45 ёшгача, Ўзбекистонда 48 ёшга ўйинларни бошқариши мумкин. Бу ёшда жисмоний ҳолатни бир маромда сақлаб туриш осон эмас. Буни бир бора майдонда ҳуштак билан тушиб икки жамоа ўртасидаги баҳсни бошқариб боргандан кейин ҳис қилиш мумкин.
2014 йил Бразилияда ўтадиган мундиалда миллий жамоамиз иштирок эта олмайди. Бразилияда бизни қувонтириши мумкин бўлган Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига навбатда турган ўқув-тестларидан муваффақиятли ўтиб элит ҳакамлар рўйхатида ЖЧга йўл олишига тилак билдирайлик. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя этиш ҳар биримизнинг орзумиз эмасми?

Бахтиёр Ширинов
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook