Latest news

19:22МЮ Депайни Украинага олиб кетмади6 19:22МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 19:00“Милан” қай тариқа даромад қилади?3 18:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда10 18:45"Вест Хэм", "Эвертон" ва "Суонси" Дзагоевга қизиқиш билдирмоқда5 18:45«Вест Хэм», «Эвертон» и «Суонси» проявляют интерес к Дзагоеву0 18:21Бензема "Челси" ва "Арсенал" қизиқишига сабаб бўлди13 18:21Бензема заинтересовал "Челси" и "Арсенал"0 18:00ФАКТ! Ҳикмат Ҳошимов олий лигада 98та учрашувдан буён узлуксиз ўйнаб келмоқда9 17:43Мутконинг сўзларига кўра, Чеченистонда жаҳон чемпионати учрашувлирини ўтказишнинг иложи йўқ3 17:42ОЧЛ-2017. ОФК квоталар сонини расман эълон қилди31 17:20Кавани 20та ўйинда 20та гол урди8 17:00“Арсенал” абонементини 12 йил кутишади! “канонирлар” қай тариқа пул ишлаб топади?7 16:50"Валенсия" Гарайни 3 ҳафтага йўқотди1 16:49Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 саралаш босқичида ишлайди2

20 jan 11:06
News

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг курсларини ОАВ вакиллари кузатиб боришлари мумкин

20 январдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича қишки курслар старт олади.
Дастлаб, 20-22 январь кунлари назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказилади.

Жумладан, биринчи кун ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтади, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилади.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 27 январь куни бошланади. Ҳакамлар «Ёшлик» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, ФИФА нормативлари бўйича тест олинади, шунингдек, «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

Шунингдек, ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ўтказилади ва шу йўналишдаги ФИФА видеоматериали намойиш этилади. Иккинчи кунда ҳакамлар амалий машғулотлар ўтказишади, шунингдек, ўйинларни илмий-методик таҳлил қилишади. Учинчи-бешинчи кунларда ҳам шундай машғулотлар ўтказилади.

Ҳакамлар курсларининг кейинги босқичлари тартиби ҳам шундай кўринишда бўлади. Ҳакамларнинг машғулотларини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.

1-босқич: 20-22 январь (назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар)
 2-босқич: 27-31 январь (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 3-босқич: 3-7 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 4-босқич: 10-14 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 5-босқич: 17-21 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook