UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Жозе Моуриньо: “Ибрагимович 40 ёшигача футбол ўйнаши мумкин”6 00:28Италия чемпионати. “Наполи” кутилмаганда ўз уйида ютқазиб қўйди12 00:20Лукаку “Эвертон” сафида 60-голини урди2 23:45Маскерано ва Туран “Атлетико”г қарши майдонга туша олишмайди10 23:40Франция чемпионати. “Монако” “Генгам”дан устун келди1 23:31Испания чемпионати. “Севиля” иродали ғалабага эришди6 23:05"Олмалиқ": Жамоа раҳбарияти билан учрашув1 22:22Olamsport: Истомин Дубайда дунёнинг 1138-ракеткасини мағлуб этди, велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида ва бошқа хабарлар3 22:17"Обод": "Қайрат" ўринбосарлари мағлуб этилди9 22:15"Сўғдиёна": Эшбўтаев ва Қулматов келди, Абдураҳмонов ва Клецков кетди8 22:11Сейду Кейта "Ал Жайиш"га ғалаба келтирди10 22:00Англия. «Челси» «Суонси»ни мағлуб этди ва бошқа ўйинлар30 21:44Германия. «Бавария» «Гамбург»га атига 8та гол урди27 21:10"Локомотив": Журналистлар диққатига!9 21:07Рональд Куман "Эвертон" билан шартномани узайтирмади7

17 сен 19:29
Янгиликлар

Ҳакам хато қилганида...

Хабарингиз бор, куни кеча "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 8-турида Самарқандда “Регистон” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур беллашувда вакилларимиз ҳисобни очишди. “Оқ-тепа” тўпурари Маъруф Аҳмаджонов 23-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ўз ҳисобига мавсумдаги 12-тўпни ёзиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Маълум бўлишича, ўша вазиятда ёрдамчисининг фикрига қўшилган марказий ҳакам Акмал Раҳимов қўпол хатога йўл қўйган. Буни жамоамиз Тошкентга қайтиб келганидан сўнг, футболчиларимиз айтиб беришди. Қуйида ярим ҳимоячилар Хислат Усмонов ва Бобур Абдураҳмоновларнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Бобур Абдураҳмонов: - Беллашув бош ҳаками ўйин аввалиданоқ майдон эгаларига ён босди. Унинг ҳар бир қарори “Регистон”нинг фойдасига хизмат қилди. Энг ёмони, ўйин якунида ёрдамчисининг қарорига қўшилиб, қўпол хатога йўл қўйди ва дарвозамиз томон йўқ жойдан пенальти белгилаб, бутун меҳнатимизни чиппакка чиқарди. Ўша вазиятда мезбонлар аъзоси ҳимоячимиздан қочиб кетиб, жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Балки чарчагандир ёки оёқлари бир-бирига урилиб кетгандир, хуллас йиқилди. Бош ҳакам жим турганди, лекин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, “Регистон” аъзосига қўполлик ишлатилди, дея реферини огоҳлантирди. Ваҳоланки, ўша вазиятда жамоадошим рақиб ўйинчисига умуман тегмаганди, унинг ортидан югуриб келаётганди. Иккала футболчининг орасида сезиларли масофа бор эди. Ёрдамчи ҳакам нега бундай қарор қабул қилганига умуман тушунмадик. Бош ҳакам ҳам унинг фикрига қўшилгани жуда ғалати. Қолаверса, беллашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилиши ҳам шубҳали.

Хислат Усмонов: - Аниқ айтишим мумкин, ҳакамлар шу куни бизга умуман футбол ўйнаш имкониятини беришмади. Фақат мезбонларнинг фойдасига қарор қабул қилишди. Бунақасини кўрмагандим. Қанот ҳакамлари биз ҳужумга ўтган вақтимизда “офсайд”га тушиб қолдиларинг, дея байроғини кўтараверди. Энг ёмони, ўша ёрдамчилар беллашув якунида бутун меҳнатимизни бир пул қилиб, дарвозамиз томон пенальти белгилашди. Бемалол ишонч билан айта оламан, ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганди. Бу яққол кўриниб турганди. Билмадим, ҳакамлар гуруҳи “Регистон” ўз майдонида мағлубиятга учрашини чин дилдан хоҳламадими? Агар улар шу тарзда ишлайдиган бўлишса, фаолиятининг охирига қадар биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилишади. Халқаро мусобақаларни қўйиб туринг, ҳатто олий лигадаги беллашувларни ҳам бошқаришмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 57
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 40
“Бунёдкор” – “Ал-Айн”: Чипталар сотувда!
Хабарингиз бор, 28 февраль куни Тошкентнинг "Бунёдкор"... 43
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: