UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  1 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  5 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  11

"Ҳафта юлдузлари" Янгиликлар

"Ҳафта юлдузлари"

Европа ареналарида ўтган ҳафта бир қатор қизиқарли ва муҳим баҳслар бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафтада ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатган футболчилар билан таништириб ўтамиз. Демак рамзий терма жамоадан ўрин олган "Ҳафта юлдузлари" билан танишинг:

Дарвозабон:

Рафаэль Шафер ("Нюрнберг")

Шафер "Гамбург"га қарши кечган ўйинда дарвозабон қилиши мумкин бўлган барча ишларни бажарди ва ўзининг энг ёрқин учрашувларидан бирини ўтказди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлсада, Шафернинг кўрсатган ўйини ва бажарган кетма-кет "сейв"лари уни ҳафтанинг энг яхши дарвозабони бўлиши учун етарли. "Гамбург"га қарши ўйинда 11 та "сейв" намойиш этди ва олти бор бирга-бир вазиятда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. 

Ҳимоячилар:

Хорди Альба ("Барселона")

Альба "Барселона"нинг ""Осасуна"га қарши ўйинида жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бир бор голли пас ва тўрт бора ҳужум ташкил этишга жонбозлик кўрсатди. Ҳимояда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият бермади ва ишончли ҳаракат қилди.

Жонатан ("Интер")

Жонатан ҳам гарчи ҳимоячи бўлсада, "Интер"ни "Верона" билан баҳсида ўзинининг энг яхши тарафлама кўрата олди. Киритилган иккита голнинг барчасида ҳимоячининг ўз иштирок этди. Бир гол ва голли узатма.

Лоран Косьельни ("Арсенал")

Лоран Косьельни "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашувида ҳимоя қўрғонида ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини бартараф этди.

Пер Мертезакер ("Арсенал")

Мертезакер ҳам Косьельни билан биргаликда "Арсенал" ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб ҳужумларини зарарсизлантиришда жонбозлик кўрсатди. 

Ярим ҳимоячилар:

Иньеста ("Барселона")

"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячиси Иньеста "Осасуна"га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этиш билан биргаликда, иккита голга ҳаммуаллифлик қилишни ҳам қойиллатди. 

Бастиан Швайнштайгер ("Бавария")

"Бавария" етакчиси Бастиан Швайнштайгер "Байер"ни мағлубиятга учратишда бош ролда гавдаланди. Аввалига Манжукичнинг голига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлим дебютида жаримадан жуда чиройли тарзда Лено дарвозасини ишғол этди ва "Бавария"га навбатдаги муҳим уч очкони тақдим этди.

Хакан Чалханоглу ("Гамбург")

Ушбу ёш истеъдод соҳиби "Гамбург"ни ғалабасига энг асосий сабабчи бўлди. "Нюрнберг" посбони Рафаэль Шафер дарвозасига йўл топа олган Чалханоглу ўзининг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Андреа Пирло ("Ювентус")

"Ювентус"га осон бўлмаган ўйиннинг сўнгги дақиқасида жарима зарбасини жуда чиройли тарзда амалга ошириб, "Женоа" дарвозасига муҳим голни йўллаган Пирло ҳам "Ҳафта юлдузлари" орасида бўлишга муносиб. 

Ҳужумчилар:

Роналдо ("Реал")

"Малага" билан бўлган ўйинда "Реал"нинг ягона голига муаллифлик қилган португалиялик чарм тўп устаси жамаосига муҳим бўлган уч очкони тақдим этди.

Месси ("Барселона")

Аргентиналик футболчи "Осасуна"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ва "Барселона" тарихидаги энг яхши голеадорга айланди.    


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика