UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

Ҳафта якуни. "Навбаҳор"дан "Қизилқум"гача... Янгиликлар

Ҳафта якуни. "Навбаҳор"дан "Қизилқум"гача...

Ҳафта якунларини давом эттирамиз. Энди жадвалнинг қуйи етти ўринларини эгаллаб турган жамоаларнинг тайёргарликларига шарх берамиз.

"Навбаҳор": Мураббийлар штабида ўзгариш

"Навбаҳор" иккинчи даврага тайёргарликни 14 июль куни Наманганда бошлади. Жамоа сафида жиддий ўзгаришлар бўлгани йўқ. Фақатгина Роберт Гай "лочинлар" мураббийлар штабидан ўрин олди. "Навбаҳор"ни Мустафо Байрамов иккинчи даврага тайёрлаяпти. Айтиш жоизки, унинг ишидан футболчилар ҳам, мухлислар ҳам қониқишяпти.

"Гулистон": Афсус...
Афсуски, қийинчилик билан тузилган жамоа, ҳудди "Пахтакор" каби инқирозга учраяпти. Бахтиёр Ашурматовнинг 2 йиллик меҳнати клубга бўлган эътиборни пасайиб кетиши туфайли барбод бўлиш арафасида. Агар қисқа вақт ичида жамоа ўзига янги бюджет манбасини топмас экан, футболчилар клубни тарк этишга мажбур бўладилар. Куни кеча Бобуржон Акбаров "Нефтчи" машғулотларига бориб қўшилган. Табиийки бундай паллада, келадиганлар ҳақида гапириш норўрин.

"Нефтчи": Мана сенга олам-олам гул!
Машҳур интермедиадан келтирилган жумлаларни бу сафар "Пахтакор"га эмас, "Нефтчи" учун ёзишни мақул кўрдик. "Нефтчи"ни оёққа туришидан нафақат фарғоналиклар, балки биз ҳам жуда хурсанд бўлаяпмиз. "Нефтчи" олий лига тарихидан жой олган гранд жамоалардан бири, шундай экан уни аввалги даражасига қайтиши чемпионатимиз учун айни муддао. Жорий мавсум бешталикка киришга ҳаракат қиладиган фарғоналиклар, кейинги йил ўз олдиларига чемпионлик вазифасини қўйсалар ажабланмаймиз. Бунинг учун Фарғонада, пул, мухлис ва ўйинчи борасида муаммо йўқ. Жамоа иккинчи давра олди машғулотларини бошлаб юборди ҳамки, ўз сафини бир қатор футболчилар билан тўлдиришда давом этяпти. Хислат Чилматов, Ғайрат Ҳасанов, Шукур Жумабоев, Носир Отақўзиев, Мўйдин Мамазулунов ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров каби футболчилар "Нефтчи" машғулотларида иштирок этаяптилар. Кетганлар эса йўқ.


"Сўғдиёна": Ўзгаришсиз
Жиззахликлар 12 июль куни ўз уйларида мавсумга ҳозирликни бошлаб юбордилар. Эртадан эса машғулотлар Тошкентга кўчади. Таркибда ҳозрича ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.

"Динамо": Хайр, Клецков!
Жорий мавсумни "Динамо" сафида бошлаган Александр Клецков Туркия биринчи лигаси вакили "Ордуспор" жамоаси сафига бориб қўшилди. Табиийки бу Равшан Ҳайдаров учун жиддий йўқотиш бўлди. Жамоага расман янги келганлар йўқ. Аммо уларнинг сони кўпайиши аниқ. Равшан Акмалович иккинчи давра бошлангунича, "Пахтакор"дан бир қатор футболчиларни ижарага олмоқчи.

"Шўртан": Фақат кетишяпти
Бугун "Шўртан" сайтида трансферга қўйилган футболчилардан ташқари номлари зикр этилган ўйинчилар расман клубни тарк этмаганликлари ҳақидаги хабар чиқди. Аслида эса кўплаб футболчилар иккинчи давра олдидан бошланадиган машғулотларда "Шўртан" сафига бориб қўшилишни исташмаяпти.

"Қизилқум": Ҳали расман ҳеч ким кетгани йўқ
Шундай бўлсада жамоани бир қатор асосий таркиб футболчилари тарк этишмоқчи. "Пахтакор"дан ижарага олинган футболчилар, Фаррух Шотурсунов ва ЖЧ иштирокчиси Азамат Абдуллаев ортга қайтиши мумкин. Жамоа эса ҳафвли зонадан чиқиб кетиши учун, МДҲ давлатларидан футболчиларни таклиф этишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика