Latest news

02:31Бундеслига. "Бавария" сафарда "Майнц" устидан иродали ғалабага эришди0 23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"14 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"7 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)21 22:22Кроос машғулотларга қайтди5 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади17 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0

14 nov 11:13
News

Гонконг термаси мураббийи келажакка умид билан қараяпти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Вьетнамга қарши майдонга тушади. Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган бу баҳсда ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим.
Кейин эса 19 ноябрь куни Гонконгга қарши тўп сурамиз. Гонконг эртага сафарда БАА термаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Маълумки, гонконгликлар ўз уйларида кечган беллашувда БААга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Жамоа бош мураббийининг айтишича, БАА ва Ўзбекистон билан бўладиган ўйинлардан сўнг Гонконгнинг гуруҳдан чиқиш-чиқмаслиги маълум бўлади. Бу борада Ким Пан Гон шундай деди:

“Олдимизда яна учта учрашув қолди. Лекин навбатдаги икки баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Тўғрисини айтсам, олдимиздаги икки ўйинда тўрт очко қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Албатта, БААда бизга осон бўлмайди, лекин ҳаракат қилиб кўрамиз. Ундан кейин эса Ўзбекистон тўғрисида ўйлаймиз. Навбатдаги икки учрашувда очколарсиз қолиб кетмасак бўлгани. Умид қиламанки, жамоамизнинг етакчи ўйинчиси Чан Вай Ҳо бизга ёрдам бера олади. Усиз ҳимоя қўрғонимизни тасаввур қилиш мушкул”.

Кореялик мураббий жамоасининг кам гол ураётганини қуйидагича изоҳлади: “Ҳа, биз учта ўйинда атиги битта гол урдик ва бу жуда кам. Энди ҳужумчиларимизнинг уйғонадиган пайти келган бўлса ажаб эмас. Энг муҳими, бизда тезкор ўйинчилар бор, шу боис бундан хотиржамман”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook