18 sep 15:33
News

Гонгконг терма жамоаси ОК саралаш уй ўйинларини «Гонконг» стадионига кўчирди

Гонконг Футбол Уюшмаси Гонконг миллий терма жамоасининг ОК-2015 саралашидан ўрин олган БАА ва Ўзбекистонга қарши уй ўйинларини «Монгкок»дан «Гонконг» стадионига кўчиришни сўраб расмий хат билан мурожаат қилган.
ОФК Гонконг Футбол Уюшмасининг илтимосини қабул қилди ва унга кўра Гонгконг терма жамоасининг БАА ва Ўзбекистонга қарши ОК-2015 саралаш ўйинлари айнан «Гонгконг» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 саралаш 3-тури доирасида 15 октябрь куни Тошкентда Вьетнам терма жамоасини қабул қилади.

15 ва 19 ноябрь кунлари эса, Ўзбекистон сафарда Вьетнам ҳамда Гонгконг терма жамоаларига қарши ўйнайди. Гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашуви 5 март куни Тошкентда БАА терма жамоасига қарши ўтказилади. Маълумот ўрнида айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Е» гуруҳида 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook