19 oct 15:55
News

Goal.com: ван Перси Мойес машғулотларидан норози

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Перси жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес ўтказаётган машғулотлардан қониқиш ҳосил қилмаяпти, деб ёзмоқда Goal.com.
Голландия терма жамоаси футболчисига машғулотлар давомида югуриш ва чидамлиликка ҳаддан ташқари кўп урғу бериб юборилаётгани ёқмаяпти. Унинг айтишича, бу машқларга Алекс Фергюсон давридагидан ҳам анча кўпроқ эътибор қаратилаётган экан.

Машғулотларга бундай ёндашув, уни жароҳат олиш эҳтимолини оширишидан Робин ҳавотирда. Голландиялик футболчи шунингдек, ёзда Мойес мураббийлар штабида Рере Меленстенни олиб қолмаганидан ҳам ҳафа.

Эслатиб ўтамиз, ван Персининг ушбу тур доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Унда оёқ бармоқларидан олинган кичик жароҳат бор.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook