Latest news

16:10Омар Моманидан янги карикатура: "Реал"да жароҳатлар эпидемияси4 15:51Усмон Тошев: “Бухоро”да ишлашим ҳақидаги хабарлар ёлғон”6 15:49Ван Дейк "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Саутгемптон"га ёрдам бера олмайди0 15:49Ван Дейк, скорее всего, не поможет «Саутгемптону» в матче с «Ливерпулем»0 15:42ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (ёшлар) 2:01 15:22Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Карпати" 1:34 15:18Сампаоли: "Иньеста - нафақат испан, балки жаҳон футболи рамзидир"4 15:18Сампаоли: Иньеста – эмблема не только испанского, но и мирового футбола0 15:05Бундеслига: тур без сенсаций0 15:02Бобур Зуҳриддинов "Бунёдкор"да иш бошлади-ми?13 14:52Собир Ҳамидов: “Мавсум стартигача яхши спорт формамизга кириб оламиз”4 14:47"Навбаҳор": Саматов ва Турғунбоев билан шартнома имзоланди15 14:43Olamsport: 22 январь куни Германияда анъанавий чаналар пойгаси бўлиб ўтди 1 14:31Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (ёшлар) 2:03 14:23"Барселона" Мессига 5 йиллик шартнома таклиф қилади20

26 mar 21:58
News

Ғиёсжон Комилов: "Андижон"га қарши ўйнаш мен учун шараф"

Ўтган мавсум "Андижон" жамоаси шарафини ҳимоя қилган "Машъал" клуби футболчиси Ғиёсжон Комилов навбатдаги турда "Андижон"га қарши ўйин олдидан клуб сайти учун ўз фикрларини билдириб ўтади.
- Ғиёсжон "Машъал" мавсумни дуранг билан бошлади ва ўтган турда амалдаги чемпионга имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб мана шу бўлиб ўтган икки учрашув ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
 
"Сўғдиёна"га қарши ўйин бизга қийин бўлди. Сўнгги дақиқагача ғалабага ишонган эдим. Омадсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик ва икки очкони бой бердик дея оламан. "Бунёдкор"га қарши эса ўз ўйинимизни умуман кўрсатиш имкони бўлмади. Амалдаги чемпион бўлган тақдирда ҳам 70 дақиқагача устунлик борасида тенглик эди. Ўтказилган гол эса очиқ ўйин кўрсатишимиз кераклигини кўрсатди. Вабанкда эса яна битта гол ўтказдик. Ҳозирда жамоага киришиб кетдим ва яхши ўйинларимни кўрсатишимга ишонаман.
 
- Навбатдаги турда жамоамиз сизнинг собиқ жамоанингизга қарши бўлиб ўтади. Бу борада айнан сиз учун аҳамияти бошқача бўлса керак?
 
Албатта мен учун "Андижон"га қарши майдонга чиқиш шараф. Майдонда бор имкониятимча ўйин кўрсатиб "Машъал"га фoйда келтиришни истайман. "Андижон"да яхши хотиралар қолган ва Азамат Абдураимов катта футболга олиб кирди. Мен Азамат акани шогирди сифатида кўрсатмаларига амал қиламан. Ҳар бир учрашувда барча имкониятимизни жамоам манфати учун кўрсатаман. Бу ҳақида Абдураимов ҳам айтиб ўтган. Аҳамияти ҳақиқатдан ҳам катта. "Андижон"да мухлислар босими ўйинга таъсир кўрсата олади. Мухлисларга оддийгина айтсак гап йўқ.
 
- Айнан футболга яъни катта футболга кириб келишингиз борасида айтиб ўтдингиз, Бу борада тўлиқроқ маълумот бера оласизми ?
 
Дастлаб футболга отам сабабчилар. Отам дастлаб Тошкент шаҳридаги Кадиешва футбол интернат мактабига олиб борган ва шу ерда футболга кириб келганман. Дастлабки мураббийим эса Жамшид Абдураимов бўлади. Айнан шу инсон туфайли футболга катта қизиқишим ортган. Ундан кейин "Локомотив" ёшлар таркибида майдонга тушдим. У ерда Низомиддин Нортожиев ва Жамшид Абдураимовлар футбол тушунчаларини ўргатди. "Локомотив"нинг асосий таркиб учрашувларида майдонга тушдим. Орада бир йил жароҳат туфайли майдон ташқарисида ўтказдим. Сўнг "Оқ-тепа" жамоасида ярим мавсум иштирок этдим. Ундан кейинги мавсумда Наманганнинг "Хотира-79" жамоасида амалиётга эга бўлдим. Ўтган мавсумда Азамат Абдураимов таклифига кўра "Андижон" жамоасида тўп сурдим. У ердаги иштирокимдан қониқдим. "Андижон" Олий лигага йўл олди ва бунда барча футболчиларни ҳиссаси бор.
 
- Навбатдаги мавсумдан нималар кутмоқдасиз ?

Биринчи навбатда "Машъал" билан Олий лигада юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун тушган ҳолда мухлисларимизни хурсанд қилишини мақсад қилганмиз. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда Ўзбекистон терма жамоасига киришга ҳаракат қиламиз. Бу менинг энг катта орзуларимдан бири.

- Футболдан ташқари нималарга қизиқасиз?

Кўпроқ Европа футболи ўйинларини кўришни яхши кўраман. Интернет орқали хабарлар ўқийман, оилам билан бирга бўламан.  Ҳозирча китоб ўқишга қизиқмайман. Европадан "Реал" клуби муҳлисиман.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 290
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 91
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook