UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Геннадий Кочнев: "Агамуродовнинг ишдан кетиш сабаби бор" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Агамуродовнинг ишдан кетиш сабаби бор"

Яқинда ОАВда "Бухоро"нинг собиқ бош мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди. Агамуродов жамоадан кетганлигининг сабаби асосан Геннадий Кочнев билан боғлиқлигини айтиб утган.
Шу фикр тўғрими ёки йўқми? Ушбу масалага ойдилик киритиш мақсадида Геннадий Кочнев билан боғланиб, ушбу вазиятга ойдинлик киритиб беришини сўрадик:

- Геннадий Геннадиевич, яқинда Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди, ўқидингизми? Бу гаплар асослими? 
- Ҳа, ўқидим. Очиғини айтсам бу гапларни эшитиб ҳайрон қолдим. Нафақат мен, балки раҳбарият ҳам ҳайрат билан ушбу хабарни қабул килди.
Наҳотки, инсон шу даражада ўз айбини бўйнига ола билмаса? Наҳотки, "Бухоро" клубининг раҳбарлари Агамуродов кўрсатган сабаблар туфайли уни лавозимидан бўшатади?

Тўғри мен Шамакович билан бу мавзуда гаплашган ман. Мен ўзим бухоролик ман ва Бухоро футболи келажаги мени бефарқ қолдирмайди. Бухорода талантли футболчилар жуда кўп. Хусусан ўринбосарлар таркибида михланиб қолган келажаги порлоқ футболчиларимиз ҳам кўп. Мен унга ҳеч булмаганда уларга имконият беришини сўрадим холос.

Бухоро футболи мамлакатимизда ўз ўрнига ва мавқеига эга. Азалдан "Бухоро" клуби ўзбек футболига кўплаб талантларни етиштириб берарди ва доимий равишда маҳаллий футболчилар билан алоқада бўлиб келар эди. Лекин айнан шу йил ушбу алоқа узилди.

Шахзод Сулаймонов,Жамшид Ҳасанов, Азиз Муротов ҳозирги кунда айни кучга тўлган даврлари, уларга ишониш керак, имконият яратиш керак.

Мен аминманки, юқорида санаб ўтган ёш футболчилар айрим жамоалардан ижара асосида "Бухоро"да тўп сурганлардан ҳеч ҳам қолишмайди.

Йил давомида хатто мухлислар томонидан "Нега маҳаллий футболчиларнинг ҳаммаси йўқолиб боряпти" деган саволлар кўп бора янгради.

Бухорода ўтган "Гулистон"га қарши ўйиннинг сўнгги дқкиқаларида Жахон чемпионати иштирокчиси Азизбек Муротов майдонга тушурилди. У деярли тўп билан муомала қилмай ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг Муротовнинг кўзи тўла ёш эди. Бу кўз ёшлар алам кўз ёшларидир.
Келажак ёшлар қўлида деймиз, лекин нега уларга ишонч ва имконият бермаймиз?

- Агамуродовнинг лавозимидан бўшатиш сабаблари булар бўлмаса, унда нима сабабдан раҳбарият унинг хизматларидан воз кечди?
- Яна қайтараман, ҳеч қанақа раҳбарият бу сабаблар туфайли мураббийни ишдан бўшатмайди. Бунинг сабаби умуман бошқа.

Чемпионатнинг сунгги турларида "Бухоро" жамоаси кетма-кет мағлубиятга учради. Бу ўйинларни раҳбарлар, ҳомийлар ва мухлислар ўз кўзлари билан кўришди, ҳаттоки, Навоида кўплаб бухоролик мухлислар бор эди ва ушбу мағлубиятни ва ўйинни ўз кўзлари билан кўришди.

Шунинг учун Тачмурод Агамуродовнинг "Бухоро" бош мураббийи лавозимидан четлашишининг сабаби деб, жамоанинг сўнгги ўйинларда қониқарсиз натижа қайд этиши ва энг асосийси ўйин сифати йўқолганлиги билан изоҳланади!" - дея ўз фикрини билдирди Геннадий Кочнев.


"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика