13 nov 16:45
News

Гарет Бэйл: “Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаш ўзгача лаззат бахш этади”

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл, яқин орада ўйини янада яхшиланиб кетишини айтиб ўтиди.

“Мен яқиндагина тайёргарлик машғулотларини якунладим ва ҳозирда ўзимни кўрсатишга тайёрман. Янада кўпроқ гол уриб жамоага ёрдам бераман. 100 фоизлик тайёргарликка эришиш маълум бир вақт талаб этади.

Менга қийин бўлаётганини барча яхши билаяпти. Бироқ мен тўхтаб қолмайман ва ўз устимда ишлашда давом этаман.

Криштиану Роналду билан ўйнаш? У ажойиб ўйинчи ва ҳар ҳафтада хет-трикни амалга оширади. У билан бир жамоада ўйнаш ўзгача лаззат бахш этади”, - дея таъкидлади Бэйл.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook