Latest news

22 jul 17:55
News

"Гамбург" "Эвертон" ҳужумчиси Елавичга қизиқиб қолди

"Эвертон"нинг хорватиялик ҳужумчиси Никица Елавич "Гамбург" қизиқишлари доирасига кириб қолди, бу ҳақда Германия клуби директори Оливер Кройцер айтиб ўтди.
"Елавич бизни жамоага тўғри келади. У жуда хавфли ҳужумчи. Эшитишимча "Эвертон"нинг янги бош мураббийи уни сотиб юбормоқчи. Бироқ биз футболчини сотиб олиш учун молиявий имкониятимиз етадими ёки йўқми билишимиз керак. Агар биз бир нечта футболчини сота олсак уни ижарага олишимиз ёки трансфер пулини бўлиб-бўлиб тўлашимиз мумкин", — дейди Кройцер немис матбуотига.

Ўтган мавумда 27 ёшли Елавич Англия премьер лигасида 37 та ўйинда майдонга тушган ва 7та гол урган. Футболчининг трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook