UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

"ГАЛАТАСАРОЙ" - "ЧЕЛСИ" 1:1 Янгиликлар

"ГАЛАТАСАРОЙ" - "ЧЕЛСИ" 1:1

Ушбу саҳифа орқали "Галатасарой" - "Челси" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ

90-дақиқа. Финал хуштаги чалинди. "Галатасарой" - "Челси" бахси ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб — 1:1.  Ҳали кейиги босқич масаласи ҳал этилмади. Ҳаммаси Лондонда бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида маълум бўлди. 

90-дақиқа. Азар ўрнига Оскар.

89-дақиқа. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. "Челси" олдинга бориб, ҳужум ташкил эьди. Самарасиз. Микелнинг зарбаси жуда ноаниқ.

80-дақиқа. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси...Ҳисоб эса ўзгарганича йўқ. 

77-дақиқа. "Челси" дахшатли хуштакбозлик остида ўйнашига тўғри келяпти.

73-дақиқа. Турклар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. иккита кема-кет зарбани дарвозабон қайтариб қолди.

69-дақиқа. Ўтказиб юборилган голдан кейин "Челси" анча жонланди. 

66-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг, рақиб жарима майдонида қаровсиз қолиб кетган Шеджу, ҳисобни тенглаштирди.


65-дақиқа. ГООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

63-дақиқа. Дрогбааа! У тўпни Селчукка йўллади, у эса бир метрдан тўпни дарвозага йўллаб қўёлмади. Устунга тегиб қайтди.

61-дақиқа. Чехга вақтни чўзгани учун сариқ карточка.

58-дақиқа. Энди "Челси" ярим ҳимоячиси Рамиресга сариқ катроча.  

56-дақиқа. "Галатасарой" футболчиси Селчукка сариқ карточкка.

53-дақиқа. "Галатасарой" ҳужумда. "Чедси" ҳимоячилари хатога йўл қўйди. Тўп бурчакдан майдонга киритилиб берилди ва мехмонлар ҳужумни қайтариб юборишди.

51-дақиқа. Торррессс! Кучли зарба. Ўткир бурчакдан йўлланган эди. Муслеро жамоасини қутқарди. 


48-дақиқа. Иккинчи бўлимни "Галатасарой" таркибдаги ўзгариш билан бошлади. Ҳоқон Балтан ўрнига Сэми Кая майдонга тушди.

45-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

Ўйиннинг биринчи қисми "Челси"нинг кичик учтунлиги остида ўтди. Меҳмонлар киритган тезкор гол, ҳозирча ўйинда ягона бўлиб турибди.

Биринчи бўлим тугади.


45-дақиқа. Тайм оҳирига келиб ўйитн анча жонланди. "Галатасарой" олдига боряпти. "Члси" қарши ҳужумда ҳаракат қилмяпти.

43-дақиқа. Хуллас бундан аввлги вазиятда Бурак тўпни дарвозага жойлаб қўйганди. Бироқ бу пайтда майдонда иккиничи тўп ҳам бўлгани сабабли гол ҳисобга олинмади.

42-дақиқа. 
Бурааак! Зарбаа!

38-дақиқа.
Жамоалар бир неча ҳужумлар билан алмашиб олишди.


33-дақиқа. Майдон эгалари ҳалигача бирорта голга тортадиган, ҳақиқатдан ҳам хавфли бўлган вазият ярата олгани йўқ.

29-дақиқа.
"Галатасарой"нинг ҳужуми ва Бурак Йилмазнинг зарбасидан кейин, ушбу ҳужум ҳам турклар учун ҳеч нима олиб келмади. Бу зарбани қайтариш учун ҳатто Чех бўлиш ҳам шарт эмас. 

28-дақиқа. Торрес гол киритган вазият.



25-дақиқа.
Турклар ҳужумда. Оҳ, Дрогбанинг товон билан берган тўп узатишидан кейин Фрэнк Лемпард "Поткад"да тўпни қайтариб юборди. Чиройли вазият.

22-дақиқа.
Рамиресни олиб чиқиб кетишди. Ўйин эса давом этади. 

20-дақиқа. Рамирес майдонда ётибди. Афтидан аҳволи чатоқ. Бурнидан қон кетяпти. 

18-дақиқа. "Галатасарой" олдинга ташланиб, йўллаган зарбаси ўхшамагани сабаб, турклар мураббийи Роберто Манчини асабийлашиб, футболчиларини уришиб берди.

17-дақиқа.
Дарвоқе, ушбу босқичда ҳали инглиз клублари гол киритмаганди. "Челси" анъанага чек қўйди

15-дақиқа. Виллиан узоқан зарба йўллади. Яхши зарб бўлди. Лекин Муслера ортиқча қийинчиликсиз уни қайтара олди.

11-дақиқа.
Моуриньо шогирдлари киритган тезкор гол жуда ва жуда муҳимдир. Сафарда урилган гол, ушбу ўйин ҳар қандай натижа билан якунланган тақдирда ҳам, "Челси"га жавоб учрашувида устунлик беради.

10-дақиқа.
"Челси" голдан кейин тўхтаб қолмади. Олдинга боришда давом этмоқда. Ҳужумлар, ҳужумлар. 

9-дақиқа. ГОООООЛ Торрессс! Ҳисоб очилди! Фернандо Торрес гол муаллифи!

7-дақиқа.
Жарима тўпидан сўнг "аристократлар" яна бир вазиятни юзага келтиришди. Жон Терри вазиятга нуқта қўйиши мумкин эди. 

5-дақиқа.
Виллианни йиқитишди. Аҳволи у қадар яхшига ўхшамайди. Шифокорлар ёрдами керак. Тезроқ.

4-дақиқа.
Лондонликлар олдинга ташланди. Виллиан Муслеранинг хатосидан фойдаланиб қолиши мумкин эди. Хавфли!

3-дақиқа.
"Челси" узоқ вақт давомида тўпга эгалик қилиб турган бўлса-да, биринчи ҳужум "ГалатасаройЭдан бўлди. Йилмааз! 

1-дақиқа.
Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйинни "Галатасарой" бошлаб берди. Кеттик!

- Тўлиб-тошган стадион. Чемпионлар Лигаси мадҳияси...! Ўша машхур мусиқа!

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда

- "Челси"нинг афсонавий футболчиларидан бири Дидье Дрогбанинг айнан ушбу жамоага қарши ўйини бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

- Диққат қилинг! Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги Истамбул шахрида бўлиб ўтадиган "Галатасарой" - "Челси" ўйинидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.

"Галатасарой" - "Челси" 1:1

"Галатасарой":
Муслера, Эбуэ, Шеджу, Хакан Балта, Алекс Теллес, Селчук Инан, Мело, Бурак Йилмаз, Снейдер, Хайрович, Дрогба.

"Челси":
Чех, Иванович, Кэхилл, Терри, Аспиликуэта, Рамирес, Лэмпард, Виллиан, Азар, Шюррле, Торрес.

- Ўйин бошланишига 1 соат қолганида жамоалар таркиблари маълум бўлади.

- "Галатасарой" - "Челси" учрашуви соат 00:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика