Latest news

15:31Олий лига-2016. Энг яхши легионер ким? 1 15:26France Football 12 декабрь куни "Олтин тўп" эгаси номини эълон қилади7 15:25Olamsport: Таэквондочиларимиздан 34 та медаль, Францияга Ф-1 қайтди ва бошқа хабарлар0 15:21France Football 12 декабря назовёт обладателя «Золотого мяча»0 14:47Ибрагимович ва Рохо дисквалификациядан қутилиб қолишди2 14:47Златан Ибрагимович и Маркос Рохо избежали дисквалификации0 14:32Олий лига-2016. Энг ёш гол урган футболчи - Ислом Рашидхонов 3 14:16Пасторе, Рабио ва Верратти "Лудогорец"га қарши баҳсда ПСЖга ёрдам бермайди1 14:16Пасторе, Рабио и Верратти не помогут «ПСЖ» в матче с «Лудогорцем»0 14:07Алишер Азизов: “Обод" хорижда йиғин ўтазади”4 14:05Английские топ-клубы интересуются Андре Силвой0 13:53Бундеслига. 13-турнинг энг яхши футболчиси - Марко Ройс5 13:48Хуммельс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлганини тан олди1 13:41Олий лига-2016. Майдонга тушган энг ёш футболчи - Георгий Аҳмедов 9 13:35Хуммельс признался, что мог перейти в «Манчестер Юнайтед»0

13 may 10:20
News

Футзал. Хоразмлик банк ходимлари ярим финал довонидан ўтишди

Урганч шаҳрида мини футбол бўйича банк муассасалари ходимлари ўртасида ўтказилаётган мини футбол бўйича Хоразм вилояти биринчилигининг ярим финал баҳслари ортда қолди.
Ўтган шанба куни мусобақанинг чорак финал ўйинлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд қилинди.

Алоқа банк – Савдогар банк -2:1,
Агробанк – Халқ банки - 2:2 (пенальти бўйича 4:2 ),
Ҳамкорбанк – Қишлоқ қурилиш банк - 6:3,
Миллий банк – Ипотека банк - 9:3.

Якшанба куни бўлиб ўтган ярим финалнинг дастлабки ўйинида “Миллий банк” ва “Алоқа банк” жамоалари майдонга тушишди. “Финал олдидаги финал” мақомини олган ушбу учрашув кескин курашлар остида ўтганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўйинда қайси жамоанинг ғалаба қозонишини башорат қилиш жуда мушкул эди. Тенг кучли жамоалар ўзаро рўпара келишганди. Муросасиз кечган учрашувда “Алоқа банк” мини футболчилари 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида “Ҳамкорбанк” вакиллари “Агробанк”ни 6:3 ҳисобида доғда қолдиришди.
  
Демак, шанба кунига белгиланган 3-ўрин учун бўладиган беллашувда “Миллий банк” ва “Агробанк” жамоалари учрашса, Хоразм вилояти чемпионлиги учун “Алоқа банк” ва “Ҳамкорбанк” жамоалари ўзаро куч синашадиган бўлишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook