UZ

Сўнгги янгиликлар

06 май 13:56
Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Қувайт - Австралия учрашуви олдидан

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди.
Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Қувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Қувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Қувайт ва Австралия терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Луис Фонсека (Испания) – Қувайт терма жамоаси бош мураббийи:

- Қувайт жудаям кичик мамлакат ҳисобланади. Бизни ҳатто харитада топиш ҳам мушкул. Шу сабабдан, Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторига кирганимиздан ғурурланамиз. Чорак финалда бизга Австралия рақиблик қилади. Ушбу жамоа йилдан йилга ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. Австралия билан бундан олдин ҳам ўйнаганмиз. Жамоа бизга яхши таниш. Бўлажак ўйинга режаларни тузиб чиқиб, ярим финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Стивен Найт – Австралия терма жамоаси бош мураббийи:

- Бизнинг мусобақадаги асосий вазифамиз гуруҳдан чиқиш эди. Вазифани уддаладик ва бундан жудаям ҳурсадмиз. Энди, чорак финалда Қувайт терма жамоасини мағлубиятга учратишни истаймиз. Ўйиндан олдин имкониятларимиз тенг деб баҳолаган бўлардим. Қувайт Осиё футзали элитасига кириб бўлган жамоа. Уни жудаям кучли мураббийи бор. Шу сабабдан, бизга осон бўлмаслигини биламиз, аммо рақибга бор имкониятимизни ишга солиб қаршилик кўрсатмоқчимиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1228
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  527
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: