10 may 15:24
News

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон бронза медал соҳиби

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига якун ясалади.
Осиё чемпионати учинчи ўрин учун баҳсда Ўзбекистон Қувайтни мағлубиятга учратди ва бронза медал соҳибига айланди.

Қувайт - Ўзбекистон
1:2

Голлар: Дилшод Рахматов 11, Фарход Абдумавлонов 34 - Ҳамад Ал-Ашади 35

Қувайт: (бошланғич таркиб) 3.Ҳани Мисен, 4.Аҳмад, 5.Ҳамад, 7.Абдулрахмон Ал-Тавел, 9.Абдулраҳмон Ал-Мусабеҳи.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 1.Абдуллоҳ, 2.Муҳаммад, 6.Абдулраҳмон, 8.Мешари, 10.Муҳаммад Ал-Досари, 11.Абдулазиз Ал-Басам, 12.Ҳамад Ал-Ашади, 13.Жарраҳ, 14.Муҳаммад.

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар:  3.Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев, 15.Жасур Содиқов.

Огоҳлантиришлар: Абдулраҳмон Ал-Мусабеҳи 34


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўйин тугади, тамом. Ўзбекистон бронза медал соҳиби!!!

Учрашув якунланишига оз муддат қолди, вакилларимиз ғалабани ушлаб қолишса бронза медалларини ўзлариники қилишади.

35' Гол, 1:2. Ҳамад ҳисобни қисқартирди.

34' Гооооолллл, Фарҳод Абдумавлонов, 0:2.

Иккинчи бўлим бошланди. Олға Ўзбекистон!


Хо Ши Мин шаҳридаги "Phu Tho Stadium"да жамоалар саф тортишган.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун чиқиб келишмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.

11' Гоооолллл, Дилшод Рахматов ўйинда ҳисобни очди, 0:1.


Афсуски, учрашувни кузатиб боришнинг имкони бўлмаяпти, шунинг учун ҳам ҳозирча ўйинни матнли трансляция қила олмаяпмиз.


Жамоалар паркетга чиқиш йўлакчасида

Учрашув бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг бронза медали учун Қувайт билан баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади. Ҳар икки терма жамоанинг бошланғич таркимблари маълум бўлди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook