UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  15 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон спорт мажмуасида футзал бўйича миллий чемпионат совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизда футзалнинг ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшгани учун қуйидаги инсонларга миннатдорчилик тариқасида кичик кубоклар топширилди.

1. Жўрабек Шаймардонов ("Ардус" клуби директори)
2. Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи)
3. Рустам Абдиев ("Турон-С" бош мураббий)

Шундан сўнг мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди.

Андрей Шлёма 30та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Энг яхши дарвозабон деб "Дўстлик-AIN" посбони Акмал Хазратқулов топилди. "Локомотив" вакили Артур Юнусов якунига етган чемпионатнинг энг яхши футзалчиси сифатида тан олинди.

"Бунёдкор" клуби ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида тақдирланди.

Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси чемпионат ва кубок баҳсларини ёритиб боргани учун Спорт ТВ, "Ўзбекистон футболи" газетаси ва "championat.asia" сайтларига миннатдорчилик билдирди ва диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тақдирлаш маросими сўнггида "Турон-С" футзалчиларига бронза, "Дўстлик-AIN" футзалчиларига кумуш, "Локомотив" футзалчиларига эса олтин медаллари топширилди.

Шу тариқа, 18-миллий чемпионат ўз якунига етди. Энди май ойида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида иштирок этади.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика