UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  87 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  16 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Футзал. Ўзбекистон чемпионати 2-тур учрашувлари Самарқандда ўтказилади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон чемпионати 2-тур учрашувлари Самарқандда ўтказилади

19-22 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида футзал бўйича XVIII Ўзбекистон Чемпионати 1-босқич 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган жамоалар 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келишади. 19 ноябрь, душанба кунидан эътиборан чемпионат 1-босқич 2-тур учрашувлари старт олади. Турнинг дастлабки кунида «Нафис» – «Строитель-Зарафшон», «Пахтакор» – «Бунёдкор», «Дўстлик-AIN» – «Турон-С», «Ардус» - «Максам-Чирчиқ» ва «Когон» – «Локомотив» каби бир-биридан қизиқ, бири бошқасидан шиддатли ўйинлар ўтказилади. Тур доирасидаги қолган ўйинлар тақвими билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг 1-босқич 1-тур учрашувлари 14-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди. 1-тур якунига кўра, ўтказилган бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган «Локомотив» жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда 13 очко тўплаган «Когон» ва 12 очко тўплаган «Максам-Чирчиқ» жамоалари жой олган.

XVIII Ўзбекистон Чемпионати
1-босқич 2-тур учрашувлари (Самарқанд)
19 ноябрь, душанба
10:00. «Нафис» (Самарқанд) – «Строитель-Зарафшон» (Зарафшон)
11:45. «Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
13:30. «Дўстлик-AIN» (Қарши) – «Турон-С» (Андижон)
15:15. «Ардус» (Тошкент) – «Максам-Чирчиқ» (Чирчиқ)
16:45. «Когон» (Когон) – «Локомотив» (Тошкент).

20 ноябрь, сешанба
10:00. «Турон-С» – «Нафис»
11:45. «Бунёдкор» – «Дўстлик-AIN»
13:30. «Строитель-Зарафшон» - «Ардус»
15:15. «Локомотив» - «Пахтакор»
16:45. «Максам-Чирчиқ» – «Когон»

21 ноябрь, чоршанба
10:00. «Турон-С» – «Бунёдкор»
11:45. «Нафис» – «Ардус»
13:30. «Дўстлик-AIN» – «Локомотив»
15:15. «Когон» - «Строитель-Зарафшон»
16:45. «Пахтакор» – «Максам-Чирчиқ»

22 ноябрь, пайшанба
10:00. «Бунёдкор» – «Нафис»
11:45. «Строитель-Зарафшон» – «Пахтакор»
13:30. «Локомотив» – «Турон-С»
15:15. «Ардус» – «Когон»
16:45. «Максам-Чирчиқ» – «Дўстлик-AIN»

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика