UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  21 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади Янгиликлар

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади

5 ноябрь куни Тошкентда старт оладиган футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи 1-тур ўйинидан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь, душанба куни соат 12:30да «Ўзбекистон» меҳмонҳонасида бошланади.
5-7 ноябрь кунлари Тошкент футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади. Мазкур саралаш ўйинларида мезбон - Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, саралаш баҳсларини ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари учун аккредитация жараёни 25 октябрь куни бошланган эди.

Саралаш босқичининг барча учрашувлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
 Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими
 5 ноябрь, сешанба
 16:00. Кирғизистон – Тожикистон
 18:00. Ўзбекистон – Туркманистон

6 ноябрь, чоршанба
 16:00. Туркманистон – Қирғизистон
 18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь, пайшанба
 16:00. Тожикистон – Туркманистон
 18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика