UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор  10 09:53Андорра 58та мағлубиятдан сўнг ниҳоят дуранг ўйнади  2 09:49"Навбаҳор": Аҳмедов ва Хурсановнинг ўйин борасидаги фикри  3 09:38Роналду терма жамоадаги 70-голини урди  8 09:34"Қўқон-1912": Руслан Мельзиддиновни табриклаймиз  3 08:35ВИДЕО. Люксембург - Франция 1:3  9 08:15Хесус Навас «Севилья»да пайдо бўлиши мумкин  8 07:53Натхо «Валенсия»га ўтиши мумкин  9 07:31"Манчестер Сити" Бакайокога қизиқмоқда  7 07:05Тони Кроос: "Анчелотти "Реал"дан кетганида хафа бўлгандим"  8 02:50ВИДЕО. Португалия - Венгрия 3:0  7 02:45ЖЧ-2018 саралаши. Португалия Венгрияни таслим қилди, Голландия Болгарияга ютқазиб қўйди  24 02:29«Ливерпуль» афсоналари «Реал» афсоналарини мағлуб этишди ВИДЕО  7 01:00Olamsport: Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги, Парижга 2028 йилги Олимпиада керак эмас ва бошқа хабарлар  3 00:45"Барселона" Витолога эътибор қаратди  5

16 май 12:26
Янгиликлар

Футзал: Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръаси 23 майда ўтказилади

Футзал бўйича клублар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати финал босқичи қуръаси 23 май, жума куни Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтади.
2014 йилги Осиё чемпионатида саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа мезбони ҳисобланган Хитойнинг «Шенжен Нанлинг Тиеланг» клуби автоматик равишда «А» гуруҳидан, 2013 йилги Осиё чемпионати ғолиби, Таиланднинг «Чонбури Бльювэйв» жамоаси эса «В» гуруҳидан ўрин олади.

Қуръа иккинчи саватидан Эроннинг «Дабири Табриз» ва Япониянинг «Нагоя Оушенс» жамоалари, тўртинчи саватидан эса Австралиянинг «Вик Вайперс» ва Кувайтнинг «Ал-Қодисия»клублари ўрин олган.

2014 йилги мусобақада Ўзбекистон шарафини амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа Ливаннинг «Банк оф Бейрут» жамоаси билан бирга қуръанинг учинчи саватидан жой олган.

Қуръа ташлаш маросими 23 май, жума куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 2010 йилдан бери ўтказиб келинади. 2010 йилги мусобақада Ўзбекистон номидан «Строитель-Зарафшон», 2011-2013 йилги мусобақаларда эса «Ардус» иштирок этган бўлиб, энг юқори натижа 2012 йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган. Ўшанда «Ардус» футболчилари мусобақа финалига етиб бориб, финалда Эроннинг «Гити Пасанд» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1225
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  527
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  263
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  197
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: