Latest news

07:00Футзал. Олий лига. 2-тур. Бугун учинчи кунги ўйинлар бўлиб ўтади0 00:30Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)15 00:23Англия. Варди «Манчестер Сити»ни «ёрварди»52 00:23Чемпионат Англии. Варди обыграл «Манчестер Сити»1 00:15"Реал Мадрид" – "Депортиво". Таркиблар маълум72 00:03Франция. Фалькаонинг учта голи «Бордо»ни таслим қилди18 00:03Чемпионат Франции. «Монако» разгромил «Бордо» 0 23:55Арсен Венгер: "Жиру "Арсенал" билан шартномасини узайтиришини истайман"6 23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди30 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 58 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган2 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00

04 sep 10:37
News

Футболни пулга кўрамизми?

Футбол аллақачон оддий ўйиндан кўра бизнеснинг бир турига айланиб улгурган. Бугунги кунда унинг атрофида катта пул айланмоқда.
Машғулот жараёнларидан тортиб футболчиларнинг либослари ва тотализаторларда кўпчиликнинг хаёлига келмайдиган миқдордаги сумма билан ўлчаняпти. Шунингдек, авваллари текин телеканалларда кўрсатилган учрашувларни энди пул тўлаш орқали томоша қилиш мумкин. Бундай ҳолат ҳозир бутун дунёда кузатилмоқда.

Айни пайтда нафақат миллий биринчиликлар, балки хориж чемпионатларини кўриш учун пул тўлаётган миллионлаб инсонлар бор. Айтайлик, Европанинг кучли биринчиликлари ўйинларини жонли эфирда кўришни истаганлар ойига 30 ёки 40 евродан воз кечишга мажбурлар. Ҳеч ким ўз футболини бошқалар текинга кўришини истамаяпти. Учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган телеканаллар эса федерация ва жамоаларга ўз шартларини қўймоқда. Айтайлик, Россияда марказий ўйинларнинг Москва вақти билан тушга қўйилиши сабаби ҳам айнан телевидениенинг хоҳиши билан боғлиқ. Улар кўпроқ аудиторияга эга бўлиш мақсадида юлдуз футболчиларни қоқ пешин пайтида майдонда югуришга мажбур этишяпти. Ўзбекистонда эса ҳозирча на миллий ва на хориж чемпионати беллашувларини олиб кўрсатиш пуллик асосда эмас. Эндиликда хорижий биринчиликлар учун пул тўлаш зарурлиги таъкидланди. Лекин олий лига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларини олиб кўрсатиш ҳуқуқи амалда ЎзМТРКга тегишли бўлгани билан ПФЛ ва ушбу компания ўртасида шартнома шунчаки тузилади. Яъни, ўртада пуллик битим мавжуд эмас. Шу сабабли “Спорт” теленакали истаган ўйинини олиб кўрсатади, истамаса йўқ. Агар шартномада томонларнинг мажбурияти аниқ белгилаб қўйилса, пул тўловчи томон турли жиҳатлар борасида талаб қилишга ҳақли бўлади. Келинг, шу ўринда масаланинг турфа ҳолатларига эътиборингизни қаратиб ўтсам.

СОТИШ ОЛИШ ВА ШАРТЛАР
Биринчи навбатда учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олувчи тараф, яъни МТРК маълум миқдордаги пулни тўлагач, ПФЛдан шунга яраша шартларни талаб қилади. Энг биринчи ҳолат ўйинлар куни ва вақтини телевидение аниқлашидир. Россиядаги ҳолатни келтириб ўтдик. Ҳозир Россиядаги мухлислар турнинг барча 8 ўйинини жонли эфирда кўриш имкониятига эгалар. Ёки АПЛ ва “А” серияда бир вақтда бошланадиган учрашувлар турли теленеканаллар орқали намойиш этилади. Марказий беллашувлар қайси куни ва соат нечада бошланишини ТВ ҳал этади. Футболчи ва жамоалар эса бунга сўзсиз бўйсунишга мажбур бўлишади. Испанияда “Эл классико” баҳсларини маҳаллий вақт билан тушга қўйишмоқда. Бунинг сабаби Осиёдаги аудитория орқасидан кўпроқ пул топиш истаги билан боғлиқ. АПЛ эса аллақачон шу қоида асосида иш кўради. Лекин бу масаланинг энг охиридаги ҳолатлар ҳисобланади. Бу вазият юзасидан барчасини содда тушунтириш учун жараёнларнинг охиргисидан бошлашга қарор қилдик. Лекин шартнома тузишгача бўлган даврда турли ҳолатлар мавжудки, уларнинг ҳар бирини мукаммал ҳал этмасдан туриб бу ҳақида оғиз очиш мушкул. Демак, барчаси пишган ҳолатда шартнома тузиш учун тўланаётган маблағ туфайли буюртмачи бир қатор имтиёзларга эга бўлади. Керак бўлса, бу тақвимни телевидение хоҳиши билан тузилишга бўлган жараённи ичига олади.

СТАДИОНЛАРДАГИ ШАРОИТЛАР
Биз кўпдан буён олий лига ўйинларини намойиш этиш учун телевидение тарафидан пул тўланмаётгани хусусида бонг уриб келамиз. Бошқа томондан шунга яраша шароитлар яратилиши лозимлигини эсдан чиқармаган маъқул. Масалан, стадионларда ТВ ходимлари учун барча қулайликларнинг муҳайё этилиши. Агар телевидение ўйинлар ҳуқуқини сотиб олишни истаса, барча стадионларда энг камида ишлаш учун битта махсус ҳудуд (тўсиқлар билан ўралган ёки чегараланган), 2та шарҳловчи кабинаси, керакли кабелларнинг стадион ҳудудида ўтказилиши ва шунга ўхшаш заруриятларнинг бўлиши шарт этилади. Минимум 6та камера учун жойлар пайдо этилиши керак. Бу муаммо охирги йилларда ижобий якун топиб бормоқда. Бухоро, Самарқанд, Қарши, Муборак, Ғузор, Навоий, Бекобод, Гулистон, Тошкент шаҳридаги уч стадиондан бемалол трансляцияларни амалга ошириш мумкин. Олмалиқ, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги қурилган ёки тўлиқ таъмирланган стадионлар фаолиятини бошлайди. Демак, ПФЛ энди телевидение билан ўйинларни трансляция қилиш борасида музокараларга қўрқмасдан киришиш имкониятига эга. Лекин бу фақат стадионлардаги шароитлар масаласи бўйича холос.

ТАРҒИБОТ
Энг асосий масала ўйинларнинг тарғиботи ёки бошқача айтганда рекламасида. Биринчидан савол туғилади: бизда мухлислар олий лига ўйинларини пул тўлаб томоша қилишга тайёрми? Стадионда эмас, балки телевидение орқали. Чунки телевидение ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини пулга сотиб олар экан, ундан фойда чиқаришни ўйлаши турган гап. Бу ҳозирги кун талаби. Пулдан пул қилиш. Бироқ олий лиганинг айни пайтдаги савияси ишқибозлар уни пул тўлаб томоша қиладиган даражада эмас деб айтиш мумкин. Бундайлар сони унчалик кўп топилмайди. Аксарият мухлислар маҳаллий клублари ўйинини бевосита стадионда томоша қилиб, қолган баҳсларнинг натижаларини билиб қўйиш билан кифояланиб қўйишларига шубҳа қилмайман. Ёки нари борса хориж чемпионатлари учун пул тўлашлари мумкин. Тан олиш керак, бизнинг футбол унга пул тўлайдиган даражага етиб келмади. Ўз-ўзидан ПФЛ бундан пул топишни истаса, клубларнинг ривожланишига сабаб бўладиган турли қарорларни қабул қилиши керак. Охирида буларнинг барчаси савия ўсишига олиб келсин. Ҳакамлик, клубларни ҳақиқатдан профессионаллаштириш, клублар бюджетини ҳосил қилишда имкон қадар тенг суммага эга қилиш бу ташкилот зиммасида турган энг муҳим ишлардир. Шундан кейингина футболни реклама қилишни бошлаб юбориш мумкин. Бунда телевидениенинг ўрни газета ва интернет сайтларига қараганда анча салмоқлидир. Балки, фаол ҳаракатни “Спорт” телеканалининг ўзи бошлаб бериши керак. Ҳар тур олдидан ҳар бир учрашув ҳақида турли маълумотлар, мутахассислар фикрлари, ўйинлар трансляциялари, тур ўтгач, ўйинлар таҳлили, ҳакамлар ҳаракатларини таҳлил қилиш сингари ҳолатлар чемпионатимизга бўлган эътибор ортишига олиб келиши мумкин. Маркетингда алдамчи сўзи тез-тез ишлатилади. Бунда бирор товар ҳақида кўп маълумот тарқатиш туфайли унга бўлган талабни келтириб чиқаришга интилишади. Ҳозир қўшиқчиларнинг клиплари тўғрисида шундай иборани ишлатиш тўғри бўлади. Турли телеканаллар орқали қайсидир клип айлантирилади ва ўша хонандага нисбатан талаб ошгандек туюлади. Тарғибот масаласида Россияда фаолият юритаётган телеканалларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. “НТВ” чемпионат ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олгач, уни шундай реклама қилишга тушдики, унга бўлган қизиқиш ишқибозлар ўртасида ошди. Ёки араб телеканалларини шу вазият юзасидан истаганча мақташ мумкин. Уларнинг миллий чемпионат ўйинларидан аввал бераётган маълумотлари, превьюлари ва аввалги учрашувларда турли қизиқарли лавҳаларни бериши натижасида ўзингизни ўта муҳим ва кескин баҳсга гувоҳ бўладигандек тутасиз. Яъни, улар тарғибот ёрдамида бунга сизни ишонтиришади. “Спорт” телеканалида ҳам олий лига беллашувларини шундай реклама қилиш имконияти бор. Лекин ҳозир ПФЛ билан ўртада ҳеч қандай мажбуриятларнинг йўқлиги бунга эҳтиёж қолдирмаётган бўлиши мумкин.

КЕЛИШИБ ИШЛАШ
Бундай ҳолатда эса барчасини ўзаро келишиб ишлаш ёрдамида ҳал этса бўлади. Масалан, МТРК ПФЛга ўйинлар трансляцияси учун пул тўламаётган экан, унда беллашувлар трансляцияси пайтида ўйиндан олдинги 10 дақиқани, танаффусда яна шунча вақтни ва ўйиндан кейин 2-3 дақиқани ПФЛ ҳамкорлари ва ҳомийлари рекламалари учун тақдим этиши даркор. Шунда ПФЛ маркетинг фаолиятини анча фаоллаштириб юборармиди? Ҳозир эса компанияларнинг ПФЛ билан шартнома тузишни истамаслиги табиий ҳол. Чунки асосан Тошкентдаги ўйинлар жонли эфирда олиб кўрсатилади. Реклама берувчиларга эса бу манфаатли эмас. Вилоятдаги стадионларга реклама шити ўрнатилгани билан беллашувлар намойиш этилмаса, бундан ўша компанияга умуман наф йўқ. Шунинг учун ҳозир шартнома тузишни ҳеч ким истамайди. Лекин ПФЛ МТРК билан келишган ҳолда биз ёзиб ўтган таклиф юзасидан келиша олса, унда бу қандайдир фойда бериши мумкин. Ёки ўша дақиқаларда рекламадан тушган пулларни ПФЛ ва МТРК бўлишиб олар. Бунинг эвазига “Спорт” телеканали олий лигада тўғрисида кўпроқ кўрсатувларни тайёрлаши зарур бўлади. Ҳозир шароит шундайки, олий лига кўпроқ реклама қилинмаса, ҳар бир беллашув ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилмаса, ҳакамлар ва футболчиларнинг ҳаракатлари етарлича таҳлил қилинмаса, олий лигага бўлган қизиқишни на мухлислар, на компаниялар ўртасида ошира оламиз. Савияси тушиб кетган футболимизни кўтариш учун бундан бошқа йўлни кўрмаяпмиз. Янги қуриб битирилган стадионлар ҳам мухлисларни унчалик севинтирмаяпти.

ФОЙДА
Бошқа мамлакатлар тажрибасига назар солсак, телевидение ўйинлар трансляцияси туфайли икки хил манбадан пул ишлаб топади. Абонентлар тўлови ва рекламадан. Футбол учрашуви арафаси, ўйин давоми ва ундан кейин бериладиган рекламалар энг қиммат рекламалар саналади. Чунки уни кўп сонли аудитория томоша қилади. Лекин бизда реклама берувчилар асосан кечки эфирлар пайтини маъқул кўришади. Айтайлик, соат 19дан ярим тунгача. Уларнинг фикри ўзгариши учун эса олий лига ўйинлари аудиториясини ошириш лозим бўлади. Бунга ўйин савияси ўсиши, футболнинг ўзи кўпроқ реклама қилишини шарт. Абонент тўловига келсак, бундай ҳолат юзага келиши учун “Спорт” телеканали пуллик каналлар рўйхатига қўшилиши лозим. Лекин олий лигани пул тўлаб кўрадиган ишқибозлар сони кўп бўлишига ишонмаймиз. Ҳозирча шундай. Шу сабабли асосий эътибор бунда рекламадан келиб тушадиган пулларга қаратилиши табиий. Бунинг учун эса ПФЛ билан ҳамкорликда катта кўламдаги ишларни қилиш лозим. Лекин ҳаракат бор жойда барча нарсанинг иложи топилишига ишониш мумкин. Масалан, юртимиздаги футбол газеталари реклама бериш орқали ходимларини турли катта мусобақаларда иштирок этишларини таъминлаб келишяпти. Телевидение учун эса реклама берувчиларни топиш унчалик қийин бўлмаса керак. Балки, дастлаб футбол эфирлари вақтида реклама берадиган компанияларга қандайдир имтиёзлар тақдим этиш керак. Шундагина бу масала борасида олдинга қадам ташлаш мумкин.

Таққослашингиз учун Осиёнинг баъзи мамлакатларида бу борадаги вазиятни кўриб ўтсак. Японияда “Жей” лиганинг трансляция ҳуқуқи кўплаб компанияларга сотилган. Бразилияда ESPN, Европада Eurosport 2, Гонконгда Cable TV, Малайзияда Astro SuperSport, Таиландда GMM Sport1, АҚШда One World Sports, Вьетнамда VTVcab ҳамда интернетда Livesport.tv сайтлари расмий трансляция ҳуқуқига эгалар. Японлар ҳатто интернет сайти билан ҳам шартнома имзолай олганлари таҳсинга сазовор ҳол. Бу шартномаларнинг умумий қиймати бир йилда 200 млн доллар атрофида эканлиги айтилади. Лекин аниқ суммани топа олмаганимиз учун бу расмий рақам эмас. Лекин Япония чемпионати ТВ билан шартнома бўйича Россия чемпионатидан анча олдинда туриши аниқ. Бу борада улар жаҳонда кучли ўнликка киришлари тахмин қилинади.

Австралияда эса ўйинларни олиб кўрсатиш ҳуқуқи Fox Sport телеканалига тегишди. Бунинг эвазига “А” лига ҳар йили 160 млн доллар миқдорида маблағга эга бўлади. Шунингдек, Австралиянинг ўзида яна SBS, Янги Зеландияда SKY Sport, Канадада Fox Sports World, Гонконгда Cable TV, Италияда Mediaset, Малайзияда Astro SuperSport, Сингапурда StarHub, Буюк Британия ва Ирландияда BT Sport ва АҚШда Fox Soccer Channel “А” лига беллашувларини намойиш этишади. Италияда Дель Пьеронинг “Сидней”даги ўйинлари сабабли Австралия чемпионати баҳсларини кўрсатиб боришади.

Араб давлатларидан Қатар, Саудия Арабистони ва БААда ТВ билан шартномалар юқори қийматга эга. Қатарда бу миқдор 65 млн доллар атрофида эканлигини қатарлик футбол клубларидан бирида ишловчи менежер таъкидлаб ўтганди. Эронда эса IRIB телеканалининг ЭФФ билан 4 мавсум учун 96,5 млн долларлик шартномаси мавжуд. Лекин унга фақат миллий терма жамоа иштирокидаги беллашувлар ва Теҳрон дербилари киритилган холос. Федерация пролиганинг қолган учрашувлари трансляция ҳуқуқи учун миллий учинчи телеканалдан қўшимча ҳақ олади. Европани қўя туринг, Осиёда бизга яқин жойлашган давлатлар чемпионатлари бу борада бизни анча ортда қолдириб кетган. Қарс икки қўлдан чиқади. Бу ерда ТВ ва ПФЛ келишиб, биргаликда енг шимариб ишламас экан, ижобий ўзгаришлар бўлишини кутиш қийин.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook