UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13Косьелни: “Канте – Премьер лиганинг энг яхши футболчиси”  22 01:03Флорентино Перес: "Мбаппе-Бензема жуфтлиги? Футболда ҳамма нарса амалга ошиши мумкин”  9 00:23“Челси”, “МанСити” ва “МЮ” скаутлари Рюдигерни кузатишмоқда  8 00:01Эрик Байи: “Россия термаси фақат пойтахт жамоалари вакилларидан иборат эмас”  11 23:48АҚШда ўтказиладиган “Барселона” – “Реал” учрашуви учун 46 мингта чипта сотиб бўлинди  17 23:02ВИДЕО. Таиланд - Саудия Арабистони 0:3  31 22:55Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” - “Нефтчи” учрашувини Толибжонов бошқариб боради  14 22:42Ўртоқлик учрашуви. Қатар U-22 - Ўзбекистон U-22 - 1:3   34 22:20ВИДЕО. Ироқ - Австралия 1:1  20 22:01"Динамо" мухлислари Зоминга боришади  24 21:30Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"  413 21:27ВИДЕО. Хитой - Жанубий Корея 1:0  17 21:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда: Саҳнада "Uzbek Tigers"!  18 21:12ЖЧ-2018 саралаши. Австралияда дуранг, Саудия Арабистонида йирик ғалаба  29 20:45Смолов Кот-д'Ивуарга қарши ўйнамайди  39

18 дек 17:14
Янгиликлар

Футболчиларнинг 10та энг қиммат уйлари

Яқиндагина Англия терма жамоаси собиқ сардори, жаҳоннинг энг машхур футболчиларидан бири Дэвид Бекхэм Лондон шахридан ўзига янги уй, аниқроғи ҳашаматли бир қаср сотиб олди. Ушбу уй деярли 80 миллион еврога бахоланган. Шунингдек, Лионель Месси ҳам ўзига янги уй сотиб олиш истагида.

Шу муносабат билан "СА" сизнинг эътиборингизга энг қимматбаҳо уйга эга бўлган футболчилар ва уларнинг бошпаналари ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

ДЭВИД БЕКХЭМ - 79 МИЛЛИОН ЕВРО

Футболчилик фаолиятини яқинда якунлаган, жаҳоннинг энг пулдор спортчиларидан бири бўлган Бекхэм аввал яшаган жойи бўлмиш "Бекингем саройи" ўрнига Лондон шаҳрининг ғарбий қисмидан бошқа бир қаср сотиб олди. Ушбу уй 79 миллион евро туради. Бекхэмлар оиласининг янги уйида футболчи ва умр йўлдоши, унинг тўрт нафар фарзадига тегишли хоналардан ташқари ҳатто Викториянинг ҳайратланарли оёқ кийимлар коллецияси учун жуда катта алоҳида хона ҳам мавжуд.


УЭЙН РУНИ - 18 МИЛЛИОН ЕВРО

Уэйн Рунининг турар жойи Манчестер шахридан унча узоқ бўлмаган тарихий Чешир графлигидаги қишлоқлардан бирида жойлашган. Ушбу серхашам уйнинг бутун сантехникаси олтин суви югуртирилган металлдан экани эътиборли. 2010 йилда ушбу уйда "Манчестер Юнайтед" ашаддий мухлисларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Улар Уэйн азалий рақиб бўлмиш "Ман. Сити"га ўтиб кетишидан ҳавотирланишганди. Намойишчиларни полиция тарқатиб юборган. Уэйн ҳам ҳеч қаерга кетмади.

ДИДЬЕ ДРОГБА - 14,5 МИЛЛИОН ЕВРО

"Челси"да тўп суриб юрган вақтлари Дрогба Лондондан рус бизнесмени Юрий Шефлердан ушбу уйни сотиб олганди. 2011 йилда нотаниш кимсалар футболчининг ота-онаси истиқомат қиладиган Кот'д-Ивуардаги уйга ўт қўйиб юборишди. Лекин Туманли Албиондаги еттита ётоқхона, еттита катта ванна, иккита ошхона, антиқа ўсимликлар ўсадиган иссиқхона, бассейнлар комплекси, тренажер заллари, сауналар, солярилар ва 10та автомобилни сиғдира оладиган гаражларга эга бўлган уйга ҳеч ким зарар етказа олгани йўқ.


ЖОН ТЕРРИ - 7,5 МИЛЛИОН ЕВРО

Икки ой илгари "Челси" ҳимоячиси Жон Терри Суррей графлигидаги уйини сотиб юборди. Футболчининг ўша уйида саккиста ванна, тўққиста ётоқхона, бассейн, сауна, кинотеатр ва катта сунъий кўл ҳам бор эди.

КАКА - 7 МИЛЛИОН ЕВРО

Кака 2009 йилда "Милан"дан "Реал"га ўтган вақтида, Мадриддан яхшигина бир уй ҳарид қилганди. У Мадридда Криштиану Роналду, Икер Касильяс, Карим Бензема, Серхио Рамос ва Анхель Ди Марияга қўшни эди. Ҳозир унинг данғиллама саройида Гарет Бэйл яшаяпти. Гарет уй ижараси учун Какага ҳар ой 12 минг евро тўлаб турибди.

ФРЭНК ЛЭМПАРД - 7 МИЛЛИОН ЕВРО

"Челси" етакчисининг уйларидан бири 18000 квадрат метр жойни эгаллаган. Унда тўққиста ётоқхона, 12та ванна, усти очиқ ва ёпиқ бассейн, қайиқда сузиш учун махсус жой бор. 

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ - 6 МИЛЛИОН ЕВРО

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "МЮ"да сотиб олган ўзининг Манчестердаги уйини сотишига тўғри келди. Сотиш сабаби? "Реал" юлдузининг Манчестердаги қўшнилари унинг уйи қолган уйлар ва яқин атрофдаги бинолар фонида ўз архетектураси билан ҳаддан ташқари ажралиб турганидан шикоят қилишди.

МАРИО БАЛОТЕЛЛИ - 5 МИЛЛИОН ЕВРО

"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Туманли Альбиондаги фаолияти давомида фақатгина майдонда жанжаллашиш билан чекланиб қолган эмас. 2011 йил ноябрида футболчи байрам салютларидан эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида сал қолса ўзи яшаб юрган ҳудуддаги ҳонадонларга ўт қўйиб юборишига сал қолди. Бу воқеа оқибатида у ўзига бошқа уй топишига тўғри келди.

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ - 5 МИЛЛИОН ЕВРО

Сайёрамизнинг энг яхши футболчиси имкон қадар ўзини камтар тутишга уринади. У яшайдиган уй ҳақида ҳам унча кўп маълумот йўқ. Фақат бу уйда спа-салон, мини-кинотеатр, футбол майдончалари бор экани маълум. Бироқ Месси бу уйдан кўчмоқчи. У футбол тўпи кўринишидаги янги уй сотиб олишга қарор қилди. Бу антиқа ҳовли Барселона шахрининг элит қисмида жойлашган. У ерда Мессига Хавьер Маскерано қўшни бўлади. Бу уйни қуриш учун Месси машхур архитектор Луис де Гарридони ишга жалб қилган.

АНДРЕС ИНЬЕСТА - 4,6 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

Андрес Иньестанинг уйини таниб олиш қийин эмас. Уйнинг пештоқига Iniesta ёзуви туширилган, шунингдек, "Барселона" ва Испания терма жамоасида ўйнайдиган рақами "6" туширилган.
 


Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1209
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  404
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  247
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: