UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  6 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

ФУТБОЛ ВА ЖУРНАЛИСТИКА Янгиликлар

ФУТБОЛ ВА ЖУРНАЛИСТИКА

«Пахтакор»нинг собиқ нигериялик ҳужумчиси Ихероуме Уче, ватанида футболчилар мураббийсидан кўра кўпроқ журналистлардан ҳайиқишини айтиб ўтганди.
  • Бу мақолани "Футбол Экспресс" газетасининг 2009 йил 15 декабрь сони учун ёзган эдим. Орадан 3.5 йил вақт ўтибди. Бу эса 2009 йил ва бугунги ҳолатимизни солиштириш учун айни муддао деб билдим. Келинг, аввал мақолани бир бошдан ўқиб чиқинг.
Бугунги кунда Латвия чемпионатида фаолият олиб бораётган футболчини айтишича, у ерда бирон бир журналистни «нигоҳи»га тушган ўйинчи қайтиб ўзини тиклаб ола билмас экан. Боиси нигериялик ҳамкасбларимиз юлдузлик касалига учраган ўйинчиларни қандай тажрибага эга эканлигидан қатъий назар, уни ҳалқ олдидаги обросини тўкиб сочмагунча тинчишмас экан. Агар улар, халқнинг ишончини суъистемол қилишаётган бўлса.

Журналистика факультетида тахсил олаётган давримда устозларим, айни пайтдаги ОАВ учқисмга бўлишарди – ТВ, Радио ва босма нашрлар. Интернетлаштирилаётган замонда ОАВ ўзининг тўртинчи фарзандини дунёга келтирди. Бугунги кунда, куннинг долзарб мавзулари, Испания, Россия, Италия ёки Англияга ўхшаб биринчилардан бўлиб ТВ, радио ёки кундалик газеталарда эмас, айнан интернет веб саҳифаларида ёритиляпти.

Бугун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча футбол журналистларини ўз ишининг профессори деб айта олмайман. Қачонки, ўзимиз тўлиқ профессионаллашар эканмиз, шундагина ЎФФ, ПФЛ ва унинг клубларидан профессионаликни талабқилишимиз мумкин деб ўйлайман.

Юқорида футбол журналистикасини аввалги йилларга нисбатан ўсишга эришди дедим. Аммо бу камчиликлардан холи дегани эмас, камчиликларимиз ҳам етарлича топилади. Қачонки биз журналистлар ўз камчиликларимизни бартараф этсаккина, Ўзбекистон футболи тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Ёдингизда бўлса, Осиё футбол конфедерацияси, япон мутахассиси ёрдамида ОЧЛнинг янги регламентини тузиб уни баллаштириш чоғида мамлакат ОАВга ҳам бахо берганди. Ҳар холда, бизга қўйилган балл мақтанадиган даражада катта эмасди. Демак, ОЧЛдаги жамоаларимиз сони ошишига фақатгина ПФЛ ёки клубларимизни қайд этадиган натижалари эмас, биз журналистлар ҳам сабабчи бўламиз. Келинг бугунги ўзбек футболи журналистикасини ОАВ қисмлари сифатида тахлил қилиб чиқамиз:

Айни пайтда бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилаётган 5та нашрдан фақатгина иккитаси, ҳафтада икки маротаба чиқади, булар ­- «Фубол Экспресс» (22 000 сешанба 13 000 жума нусха), ва «Интер Футбол» (18 000 / 12 000нусха). Қолган учта нашр «Аср футбол» (5 000 нусха), «Чемпион» (7 000 нусха), ва «Ўзбекистон футболи» (3 000 нусха) ҳафтада бир маротабадан дунё юзини кўради. Менинг фикримча 5та нашр Ўзбекистон футболининг ютуқ ва камчиликларини очиб бериш тугур, футбол ишқибозларининг чанқоғини қондира олмайди. Хўш бу камчлик қачон бартараф этилади, қачонки газета тахририятига келаётган мақолалар сони ошиб кетса ва мухаррир уни саҳифалаштира олмай хуноб бўлса. Мана шундан кейин нашрларимиз ҳафтада уч маротаба чиқади. Лекин тахририятни мақолалар билан тўлдириб юбориш осон иш эмас. Бунинг учун нима қилиш даркор? Аввало, барча футбол жамоаларининг матбуот хизматлари билан мунтазам равишда алоқада бўлиб, яхши муносабатни йўлга қўйиш лозим. Шундагина, журналист истаган вазиятда матбуот хизмати вакили билан боғланиб ўзи учун керакли бўлган маълумотни олиш билан бирга, футболчи ёки мураббий билан суҳбат қуриш имкониятига эга бўлади. ПФЛ регламентига кўра, барча жамоалар ўз матбуот котибларига эга бўлишлари лозим. Ҳамма ерда ҳам шундайми? Фақатгина, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Андижон», «Шўртан», «Насаф», «Олмалиқ», «Локомотив» ва «Машъал» жамоаларида профессионал матбуот хизмати тизими йўлга қўйилган. Ҳозир вилоят жамоаларига Тошкентдан туриб матбуот котиби бўлиш урфга айланяпти. Аҳир қандай қилиб, воқеалар ривожи кулминациясини олис масофадан туриб кузатиш мумкин? Табиийки матбуот котиби назаридан четда қолган воқеа, у шоҳдан бу шоҳга ўтиб ўз асосини йўқотади ва ОАВда нотўғри маълумот тарқалади. Мана қаерда муаммо! қачонки матбуот хизматларимиз профессионал тарзда фаолиятларини юритсаларгина, газеталаримизнинг ҳафтада чиқадиган кунлари сони ҳеч бўлмаса биттага ошган бўларди. Матбуот хизматида кимлар фаолият олиб боради – ЖУРНАЛИСТЛАР. Юқорида матбуот ҳодимларини бироз «чим-чилаб» олдим.  Аслида журналистлар, бор бўлган матбуот хизматидан ҳам унумли фойдалана олмаяптилар. «Пахтакор»даги фаолиятимдан келиб чиқиб қуйидаги телефон қўнғироқларидан парча келтириб ўтаман. ­Салом, аликдан сўнг:

-  Менга Одил Аҳмедовни телефон рақами керак эди! (буйруқ оҳангда муаллиф)
-  Суҳбатлашиш учун бўлса марҳамат, Аҳмедов билан учрашув ташкил этиб берамиз. Бунинг учун газетангиз ҳодимларидан бирини клубимизга юборинг.
-  Йўқ телефон рақамини берсангиз кифоя, мен ўзим гаплашиб олавераман.
-  Узр, мен Одил Аҳмедовни телефон рақамини сизга бера олмайман.
-  Унда ИЛҲОМ СУЮНОВНИ РАҚАМИНИ беринг!

Мана кўрдингизми биз журналистларнинг муаммоси қаерда, клубга қўнғироқ қилиш фақатгина бир бетлик газета саҳифасини тўлдириш холос. Аниқ бир мақсад йўқ. Одил бўлмаса бошқасида, қабилада қилинган интервью қандай бўлиши мумкин? Футболчи қандай машина олишни ҳарид қилишни ёқтиришини билиш учунми, ёки ҳориждаги севимли жамоаси қайси эканлигини «аниқлаштириш»гами? Аслида интервью журналистикадаги энг мураккаб жанр ҳисобланиб, журналист интервью олишдан аввал қаҳрамонини тубдан ўрганиши лозим. Ҳар холда олийгоҳда шундай тахсил олганман.

Спорт ТВ ҳамон бош оғриқли муаммо бўлиб турибди. Спорт ТВ қачон уйғонади, қачонки унда рақобат бўлса. Ташқи рақобат ҳақида, айтмасак ҳам бўлади. Чунки у ерда ички рақобатни ўзи йўқ. футболга оид кўрсатув ДОНА кўрсатгичидаги ифода этиляпти, икки дона (!!!) булар – «ФУТБОЛ ШАРХИ» (Зафар Имомхўжаев) ва «ГОЛ» (Давлат Турдиалиев). Олинган маълумотларга кўра, Мурод Ризаев ўзининг бир пайтлар мухлислар қалбидан ўрин олган кўрсатуви «Миллионлар ўйинини» тиклаш арафасида.

Арабларнинг «Ал Жазира Спорт», «Дубай Спорт» ва «АРТ Спорт» телеканаллари кўрсатувларидан парчаларни томоша қилганмиз. Саудияга қилган сафарларим давомида ана шу каналларнинг ишлаш жараёнини кўриб ҳавасларим келиб кетди. Нима учун араб футболи жадаллик билан ривожланиб бораёганига саволга жавобни, у ернинг ПФЛи орқали эмас, ТВси орқали жавоб топишингиз мумкин. «Ал Ҳилол» қарши бўлиб ўтадиган учрашувга икки соат қолганида араб каналлари «Ал Ҳилол» - «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтадиган «қирол Фахд» стадионидан репортажни бошлаб юборган эдилар. ТВ журналистлари ахборотга бой, исталган вазиятдан чиқиб кетиш даражасидаги билимга эгалар. Футболимизни ривожлантиришда ТВни жуда катта рол ўйнаши керак бўлган даврдамиз. Одатда бир учрашувни тўлиқ очиб бериш учун камида 20 дақиқа лозим бўлади. Биздаги кўрсатувлар 8та ўйинни нари борса 60 дақиқада кўрсатиб бериш билан бирга, бошқа мавзуларни ҳам ўз ичига олади. Хабарлар дастуридаги ўзбек футболи янгиликларини совуқ ҳолда дастурхонга тортилишига кўникиб улгурганмиз. Ҳориж футболчилари камералардан қочиб, дам олиш учун футболга қизиқиш катта бўлмаган давлатларга «суриб» қоладилар. Бизда эса, футболчи камерага туша олмай армонда ўтиб кетяпти. Бу йил парча-парча бўлиб кетган биринчи лига муаммосини биронта журналист ТВда кўтариб чиқмади. Ноқал марказий учрашувлар кичик кадрлар орқали эфир юзини кўрмади.

Ўзбекистон кубоги финали якунига етди. 5 дақиқалик тақдирлаш маросимидан сўнг ТВдаги футбол ҳам тугади. Вахолангки, мухлисга ўйиндан кейинги фикрлар ҳам жуда қизиқ. Сколари нима учун мағлубиятга учради, ёки Жалилов шогирдларига қандай кўрсатма берганди?  қизиқувчан ишқибоз юқоридаги саволга жавоб олиши учун 3 кун кутди, «Футбол Экспресс» ёки «Интер ФУТБОЛ»ни чиқишини кутиб. Аслида, Ўзбекистон кубоги финалига якун ясаб қўймасдан, камераларни матбуот анжумани залига улаб, тўғридан-тўғри  эфирни яна 30 дақиқага чўзса бўлмасмиди? Тўғри бироз ўтиб «Хабарлар» дастурида матбуот анжуманидан лавҳача келтирилди.

Бугун...

  • Бугунга келиб газеталаримизнинг тиражлари кескин тарзда тушиб кетди. Эскилардан «Чемпион» йўқ бўлди. Бу давр оралиғида, «Футбол Таймс», «Стадион», «ФутГол» газеталари ҳам узоққа бормади. ТВдаги кўрсатувлар сони ҳам кўпайгани йўқ. Ҳамон ўша биз билган «Футбол шарҳи». Аксинча «Гол» кўрсатуви ўз фаолиятини тугатди. «Биринчи лига» шарҳи йўлга қўйилганлиги эса қувонарли ҳол албатта. Аммо қолган кўрсатувларни ўзбек футболи учун фойдаси бор деб ўйламайман. Чунки улар ҳориж футболига йўналтирилган. МТЖ иштирокидаги сўнгги ўйинлардан сўнг матбуот анжумани тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди, бир қадам олдинга силжиш бор.

Бугунга келиб барча клуб ўз матбуот котибларига эга, аммо сифат ҳамон ўша-ўша! Ҳеч қандай фарқ йўқ.

Кўриниб турганидек, ҳудди олий лига сингари ОАВда ҳам жиддий ўсиш бўлмади.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика