UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  26 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1

Футбол ўйнашни билмай туриб суперклуб сафига ўтиш мумкинми? “Милан”нинг энг ғалати легионери хақида Янгиликлар

Футбол ўйнашни билмай туриб суперклуб сафига ўтиш мумкинми? “Милан”нинг энг ғалати легионери хақида

Голландиялик бу ҳимоячи “Милан” сафида роппа-роса беш дақиқа ҳаракат қилган ва клуб тарихидаги энг ғалати легионер ҳисобланади.

Аввал бошидан огоҳлантириб қўяман, бу воқеа - омад, футбол худоси ёки лотореянинг бахтли чиптаси хақида эмас. Бу ерда ҳаммаси анча оддий. 

Агарда ҳаётдаги ишларингиз юришмай, хеч бир харакатингиз ўз самарасини бермаса, ўзингизни қўлга олинг, асабийлашманг. Ҳотиржам бўлишга харакат қилинг ва шунчаки мобил телефонингизни қўлингизга олинг (телефон рақамлар ёзиб қўйилган дафтарча ҳам бўлади). Рўйхатни бир бошидан қараб чиқинг, балки сизга ёрдами тегадиган, ҳаётингизни ўзгартириб юбора оладиган одамни айнан ўша ердан топарсиз.
Майли, бу Харви Эсайаснинг биринчи маслаҳати бўла қолсин.

Демак, “Милан”га бориш учун нималар керак бўлади:

1.  Маълумотли (ҳеч бўлмаса ўрта) бўлишингиз керак
Асли келиб чиқиши Суринамлик голланд – бу Харви Эсайасни икки оғиз сўз билан таништириш учун етарли. Аммо машхур “Аякс” футбол мактабига кириш учун бунинг ўзи камлик қилса керак. Шундай бўлса ҳам, Харви Эсайас европанинг энг яхши футбол мактабларидан бири ҳисобланувчи академия ўқувчилари қаторига кира олди ва уни ҳимояда ўйнатишни маъқул кўришди. Харви билан бир вақтда футбол мактабида дунё футболининг бўлажак юлдузлари: Патрик Клюйверт Эдгар Давидс, Андре Оойер, Михаэл Райцигер ва Кларенс Зеедорф  футбол сирларини ўрганишни бошлагандилар. Шундай экан, дўстлар ва уларнинг телефон рақамларини Харви ёзиб олганди.

“Аякс” мактаби билан у жуда тез ҳайрлашишга мажбур бўлган ва футбол мактабининг сўнгги босқичини Бельгиянинг “Андерлехт” жамоасида тугатган. Ундан кейин эса биринчи профессионал шартномасини – Голландиянинг “Фейенорд” жамоаси билан тузди.

2.  Иш дафтарида маълумотингиз бўлиши

Профессионал фаолиятини ўзининг қадрдон Роттердамида ёш ва қизиққон Эсайас жуда қаттиқ бошлади. Мавсумолди ўйинида у Рональд Схоутеннинг юзи ёрилишига сабабчи бўлди. Бундан сўнг, худди атайин уюштургандек профессионал фаолиятидаги биринчи голини “Аякс” дарвозасига уради.
Аммо, иқтидорли, келажаги порлоқ ярим ҳимоячининг ундан кейинги фаолияти оппоқ вароқни эслатиб юборади . Уч йил давомида “Фейенорд” сафида бор йўғи саккиз учрашув ўтказди ва эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Футболчининг кейинги жамоаси “Гронинген” бўлди. Ҳимоячи бу жамоа сафида тўққиз бор майдонга тушди, лекин биринчи мавсумдан кейиноқ, бу ердан ҳам кетди. Кейинги нуқта “Камбуур” жамоаси бўлди. Ушбу жамоада Харви умуман майдонга туширилмади.

Яна ишсиз қолган ҳимоячини “Дордрехт” ўз сафига қўшиб олди. Лекин бу сафар ҳам футболчининг ишлари қовушмади, бунинг устига у вақт ўтгани сайин семириб борарди. Шунда Харви Голландия клублари билан хайрлашишга қарор қилди.
У Испанияга, “Кастилия” сафига бориб қўшилди. Лекин... Раул Браво, Сесар Навас, Миниямбрасдек ҳимоячилари бор жамоанинг асосий таркиби тугул, захирасида ҳам Эсайасга жой топилмади. У яна адашди. “Самору” ва “Мостолес” жамоларида ўтган икки йилда ҳам айтарли натижалар бўлмади. Ўн бир учрашув ва оёғидан орттирилган жарохат ёдда қолди холос. Эсайас хаммасини ўз холича ташлаб, фаолиятини якунлашга қарор қилди. 
 
3.  Қийин вазиятларда ҳам яшашга бўлган интилиш.
Харвининг футболсиз ҳаёти жуда оғир ўтарди. Лекин шунда ҳам кўчаларда “дайди” бўлтб юрмади, жамоат транспортларида ўғрилик қилмади. У инсофли ва ориятли йигит сингари иш топди. Қандайдир бир кичик тамаддихонада идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишга кирди. Бир оз вақт ўтганидан сўнг, у кўчма циркда оддий, қора ишчи бўлиб иш бошлади. Кейинроқ, у ўша цирк ходими сифатида катта сахнага чиқадиган ҳам бўлди. Гап-сўзларга қараганда уни баъзан ноқонуний кўча жангларида ҳам учратиш мумкин бўлган.
Секин аста Харвининг ишлари юриша бошлади. Маълум вақт у антиквар буюмлар дўкони ва Саморунинг Португалия билан чегарасига яқин жойдаги тунги клубга хўжайинлик қилди. У барча ишга бирдан киришарди.

Шу тариқа уч йил ўтди. Бу вақт давомида Эсайес бирор марта ҳам футбол тўпини тепгани йўқ ва ўз формасини бутунлай йўқотди.

4.  Содиқ ва машҳур дўст
Кунларнинг бирида Харви ўзининг эски таниши Кларенс Зеедорф билан телефон орқали суҳбатлашади. Ҳеч нима кўзланмаган бу қўнғироқ кутилмаган ҳолатга сабаб бўлади. Кларенс дўстига ““Милан” сафида ўйнашни ҳоҳлайсанми?”, - деганда Харвининг юраги қинидан чиқиб кетай дегандек бўлади. Албатта у буни ҳоҳларди.

Қандайдир йўл билан Кларенс Адриано Галлиани ва Карло Анчелоттини Эсаей учун кўрик ташкил этишга кўндиради. “”Аякс” сафида у мендан кучли ўйин кўрсатарди, хозир эса уни мутлақо бепул олишимиз мукин”, - дея клуб раҳбарларини кўндиришга эришади Кларенс. Буни телбалик дерсиз, лекин 29 ёшли, вазни юз килограмдан ошиқ бўлган, цирк ходими “Милан” клубига таклиф этилади.

Қўполроқ қилиб айтганда Кларенс болаликдаги дўсти учун иш берувчига ёлғон гапиради.

5.  Бардош, куч, хохиш
Харвининг имкониятларини ўрганиб чиққан клуб мураббийлари: “Бу йигитнинг иқтидори бор, хозирги ҳолатида у спортчидан кўра, кўпроқ гориллани ёдга солмоқда”, - деган фикр билдирадилар. Уни Миланда олиб қолишади. Олти ойга мўлжалланган синов вақти якунига қадар, у ўзининг жанговар спорт формасини тиклаб улгуриши зарур эди.

Эсайес шахсий руҳшунос ёллайди ва махсус дастур бўйича тайёрлана бошлайди. Бу тайёргарлик худди “дўзох азоби”га ўхшаб кетарди. Мутахассис Харвининг рухий ҳолатини назорат қилиб туриши зарур эди. Ахир олти ойда тўлачадан келган цирк ходимидан, бақувват спортчига айланиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ҳар куни тонгги еттида уйқудан турган Харвининг биринчи иши югуриш эди. Қайтиб келгач нонушта қилар ва яна югуриш йўлакчасида (беговая дорожка) шуғулланарди. Бундан сўнг – тренажор зали, фитнес ва шунга ўхшаш нарсалар... Фақатгина кечки ўнларда у машқлардан бўшар ва одатда шу захотиёқ кроватига ҳолсиз йиқиларди. Руҳшунос унинг организми ортиқ дош беролмаслигини айтади, лекин Харви ўз устида ишлашда давом этади. Кейинчалик айтишича, у ўзини яна ўша ташландиқ жойларга қайтмаслик учун ҳам мажбурлаган экан. Бу давр оралиғида табиийки “Милан” унга ҳеч қандай маош тўламаган. 

Орадан уч ой ўтиб, Харви ўн беш килограммга озишга ва ўзини нисбатан яхши спорт формасига келтиришга эришади. Шундан сўнг, ўша узоқ кутилган мўъжиза рўй беради ва “Милан” футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилади. 
 
6.  Вазиятдан фойдаланиб қолиш ва бундан рохатланиш!
Харви Эсайас “Милан”да 2004/05 йилги мавсумни ўтказади. Унга одатда заҳиранинг энг сўнгги ўйинчиси ва ўйинни кучайтира олмайдиган футболчи сифатида қараларди. Лекин 2005 йилнинг январь ойида футболчининг тинмай қилган ҳаракатлари ва интилиши мукофотланди. “Палермо”га қарши бўлган кубок баҳсида Харви Массимо Амброзинини учрашув тугашига беш дақиқа қолганида алмаштиради. Шу беш дақиқа учун футболчи беш ой давомида тинмай меҳнат қилди.

Ўзига ажратилган вақтда ҳимоячи тўпга бир неча бор тегди холос. Лекин шу харакатларнинг ҳар бири мухлислар томонидан олқишлар билан қарши олинди. Харви қанотдан рақибларни алдаб ўтиб, тўпни жарима майдонидаги Йон Дал Томассонга оширганида (хужумчи гол уришига бир баҳия қолди) эса бутун стадион ларзага келди. Шу тариқа Харви ўзига ва бошқаларга - футбол ўйнай олишини исботлаб берди. “Милан” охирги “совға”ни мвсум охирида қилди ва футболчини Чемпионлар Лигаси финал учрашувига олиб кетди. Афсуски, ўша тарихий финалда италияликлар мағлубиятга учрашди. 
 
Ёзда Харви “Милан”ни тарк этди ва икки йил мобаййнида Италиянинг қуйи дивизионларида фаолиятини давом эттирди. Шундан сўнг, у фалиятини якунлади. Энди бутунлай. “Милан” учун Харви оддий бир молекула, лекин Харви учун “Милан” ўша олти ой давомида ҳаёти мазмунига айлан клуб эди. Унинг клуб тарихидаги изи йўқ бўлиб кетган, лекин у хақидаги ҳикоя унутилмайди. Аслида воқеа у хақида ҳам эмас, балки дўстлик ҳақида. Болаликда бошланиб, ҳеч қачон йўқолмайдиган дўстлик ҳақида.

“Биз Харви учун имконият қидираётганимизда, “Милан” бизга ёрдам берди. Бунинг учун клуб раҳбарлари ва мураббийларга ташаккур билдираман. У хақда айтганларим аввалига шунчаки гап эди, уни ҳеч ким танимас эди. Лекин жамоадагилар менинг гапларимга ишонишди. Мен учун буларнинг ҳаммаси – унутилмас воқеа ва туйғулардир. Бу ҳаётга ва футболга тааъллуқли бўлган ажойиб бир воқеа. У сизга бир нарсани ўргатади – инсон ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтамаслиги керак”, - дейди Кларенс Зеедорф.

Муаллиф: Александр Скворцов

Русчадан Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика