Latest news

24 feb 13:04
News

Футбол клублари матбуот котиблари ЎзПФЛ семинарида иштирок этишади

ЎФФ Ижроия Қўмитаси қарори билан тасдиқланган ЎзПФЛнинг 2014-2018 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури асосида 26 февраль куни Тошкентдаги Miran International меҳмонхонасида Олий ва Биринчи лига футбол клублари матбуот котиблари учун халқаро ўқув семинари бўлиб ўтади.

Бир кунлик назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олган ўқув семинарини Осиё Футбол Конфедерацияси Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкарни олиб боради.

Машғулотларда ўйиндан аввал, ўйин вақтида ва ўйиндан кейин ОАВ билан ишлаш, ўйин ўтказиладиган жойда ОАВ билан ишлаш учун зарурий инфратузилмани ташкил этиш (матбуот анжумани, микст-зона ва ҳаказо), шунингдек, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар тўғрисида билим ва кўникмалар берилади.

Семинар мулоқот тарзида ташкил этилади ва унда иштирок этадиган Олий ва Биринчи лига клублари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан ОФК вакилига, шунингдек, ЎзПФЛ мутахассисларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Ушбу семинар Олий лига ва Биринчи лига мусобақаларида иштирок этаётган клубларнинг матбуот билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириб, Ўзбекистонда профессионал футбол тарғиботини ривожлантириш ва футбол клубларининг мухлислар орасидаги обрў-эътиборини оширишга ёрдам беради. 

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook