UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Футбол акадeмияси қандай бўлиши кeрак? Янгиликлар

Футбол акадeмияси қандай бўлиши кeрак?

«Пахтакор» мисолида футбол академиясининг моҳиятини тушунгандек бўлдик.
Эътиборни келажак авлод вакилларига қаратиш орқали катта ютуқларга эришиш мумкин эканлигини эса «Аякс» ва «Барселона» жамоалари бутун дунёга исботлаб бердилар. Бугун мен ёзадиган мақола болалар футболининг инфраструктурасига қаратилади. Биздаги бугунги менталитет ва шароитлардан келиб чиқиб, Испания ёки Голландиядан андоза олишимизга анча эрта. Узоққа бориш керак эмас, аслида олий лиганинг аксар клублари «Пахтакор» сиёсатини танлай олсалар шуни ўзи катта гап. Моддий томондан қийинчиликка учрамаётган жамоалар эса, биздан 20-30 йил илгарилаб кетган кучли бешлик эмас, яқин-яқиндан ривожлана бошлаган ва ўз мевасини бераётган давлатларнинг иш услубларини ўрганишимиз керак. Бугун катта бюджетга эга бўла туриб асосий таркибни эмас, шаҳарда болалар футболига пул тикаётган «Краснодар» жамоаси ҳақида фикр юритаман. Қуйидаги мақолада Россияда биринчи рақамли академия бўлишни ният қилган «Кроснадар» клуби ҳақида ҳикоя қилинади.

Бугунги кунда «Кроснадар» йиллик бюджет бўйича Россия премьер лигасида 10 поғонадан жой олган. Жамоанинг йиллик бюджети 45 млн АҚШ долларини ташкил этади. Аммо академияга бўлган эътибор бўйича, жамоа Россияда бугунги кунда биринчи ўринда. Ҳаттоки 280 млн $ бюджетга эга бўлган «Зенит»нинг мактабига яратган шаорити «Краснодар»чалик эмас. Россиялик иш билармон миллиардер Сергей Галицкий томонидан 2008 йил ташкил қилинган бу клуб ўз иштирокини Россия иккинчи дивизионида бошлади. Илк уринишдаёқ ўз минтақасида учинчи ўринни қўлга киритади. Россия биринчи дивизионидаги иқтисодий муаммо туфайли Галицкийнинг жамоаси муддатидан аввал 1-дивизион иштирокчисига айланди. Ҳудди шундай тарзда лигадаги иккинчи мавсумидан кейин «Краснодар» премьер лигасида ўзини бонкрот дея эълон қилган «Сатурн» жамоаси ўрнига кучлилар сафига қўшилди. РФЛ нима учун «Краснодар» учун бундай сахийлик қилишини асосий иккита сабаби бор эди. Биринчиси жамоанинг молиявий ҳолати чакки эмас, иккинчиси эса жамоа тузилган кундан бошлаб ўзининг шахсий академияси ҳам профессионал тарзда фаолия юрита бошлади.

«Бир неча йил ўтиб жамоамизни асосий таркиб футболчилари Краснодар шаҳри тарбияланувчиларидан ташкил топиши керак. Бунинг учун академиямизда барча имкониятларни яратиб берамиз», - дейди жамоа раҳбари Сергей Галицкий.

«Краснодар» жамоасининг академияси билан яқиндан танишар эканман, у ерда болалар учун яратилган шароитни мақтамасдан иложингиз йўқ. Айни пайтда Краснодар вилоятида жамоанинг 29та филиали мавжуд бўлиб, 3500 нафарга яқин болага футболни дастлабки сир асрорларини ўрганяпти. Қуйида кўриб турган суратингиз, «Краснодар» академиясининг маркази бўлиб у ерда ёшлар учун барча шаоритлар яратилган. Академия ҳудудида 3000 кишига мўлжалланган стадион бўлиб, бу ерда ёшлар лигасида иштирок этадиган жамоа уй учрашувларини ўтказади. Шу билан бирга 8та табиий, 2та сунъий ҳамда 2та монежли майдон болалар ихтиёрида. Академия ҳудудида 6-11 синфда ўқийдиган болалар давлат таълим дастури асосида ўқишларини ҳам давом эттирадилар. Академиянинг ўқув корпусига фақат ва фақат ҳавас билан қараш лозим. 29та филиал Кроснадар туманларида жойлашган бўлиб, у ердаги энг катта ёш вакиллари сифатида 2001 йилда туғилган ўсмирларни кузатишимиз мумкин. 13 ёшга тўлган ёш футболчилар эса танлов асосида академияга қабул қилинадилар. «Кроснадар» бу ҳуддудаги ягона академиясига эга жамоа эмас. Уларнинг асосий рақобатчиси «Кубань» бўлиб, жамоа бюджет бўйича «Кроснадар»дан бор йўғи 5 млн $га кам маблағга эга. Жамоа 1928 йилда ташкил топган бўлишига қарамай, Россия премьер лигасида ўзининг муқим ўрнига эга эмас. Бу жамоани пули бўлгани билан яхши футболчилар «Спартак», «Зенит», ЦСКА ва шунга ўхшаш клублардан ортмайди. Яхши футболчини ўйнатиш учун «Анжи»га  ўхшаган катта куч керак, аммо «Анжи» лойиҳаси ўзини оқламади. Шундан маълумки, фақатгина маҳаллий футболчиларни тарбиялаш орқали, шаҳар ва ота-онага муҳаббат уйғотиш билангина бирон-бир натижага эришиш мумкин. «Кроснадар»нинг танлаган йўли айнан шундай фалсафани ўз ичига олади. Бевоста ўзимизга қайтар эканман, «Гулистон», «Навбаҳор», «Динамо» ёки «Сурхон» каби жамоалар ўз мактабларини яратиш орқалигина Ўзбекистонда натижага эришишлар мумкин. Бизда ҳам Россияда бўлгани каби футболчиларда танлаш имконияти мавжуд. «Бунёдкор», «Насаф», «Нефтчи», «Олмалиқ» ва «Металлург» жамоаларининг молиявий ҳолатини стабил кўрсатгичга эга эканлигини инобатга олсак, бу клублардан тушадиган таклифларга футболчилар рад жавобини беришга ожизлик қиладилар. Катта бюджетга эга бўлмаган «Пахтакор» МТЖ савиясидаги футболчиларга жуда ҳам кам маош тўлаш билан чекланаётган бўлсада, футболчилар бундан норози эмаслар.

«Кроснадар» сиёсатини ўзимизни «Пахтакор» ва «Машъал» клубларига ўхшатиш мумкин. Бу уч клуб бугунги кунга келиб ўз ёшлар жамоасини тўлиқлигича академия тарбияланувчилари ҳисобига тўлдириб бўлдилар. Айни пайтда «Кроснадар» клуби ҳам бизникилар каби Россия премьер лигасининг ёшлар лигасида тўлиқ Россия фуқароси бўлган ёшлардан иборат топган. Бу жамоани биз учун яхши томони шундаки, турли ёшдаги терма жамоамиз ёки клубларимиз бўладими ҳеч қачон ўртоқлик учрашуви ёки шунга ўхшаш ўйинларга рад жавобини бермаганлар. Шу йилнинг январь ойида ёшлар терма жамоамиз ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси БААда ташкил этилган мавсум олди йиғинида бу клубга қарши майдонга тушганлар. Бу ўйинларни томоша қилиш учун жамоа президенти Галицкий ҳам келган. Икки ёшлар жамоаси ўртасида бўлиб ўтган баҳсда бизникилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. «Пахтакор» жамоасининг 1996 ва 1997 йилларда таваллуд топган футболчилар билан бўлиб ўтган учрашувлардан бирида «Кроснадар» пенальтилар сериясига кўра Дилшод Нуралиев жамоасини мағлубиятга учратган бўлса, Жасур Абдураимов тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида имкониятни бой берганлар. Клуб сайтига кириб, архив маълумотларини олар экансиз, бизнинг жамоаларга нисбатан илқ фикрларни ўқийсиз. Бизда ҳақиқатдан ҳам ёшлар жуда истеъдодли саналадилар, аммо уларга клублар томонидан берилаётган эътиборлар кишининг табини хира қилади. Балки Баҳром Давлатовнинг «Бунёдкор» жамоасида ният қилган вазифасини бажара олмагандир, аммо «Машъал» жамоасида олиб борган иши тақсинга лойиқ. Ҳудди шундай фикрларни Самвел Бабаянга нисбатан ишлатишимиз мумкин. Бугун Сергей Лушан бошқарувидаги «Бунёдкор» академияси ҳам катта имкониятга эга бўлиб турибди. Ундан кам бўлмаган шароитга эга «Насаф» бор. Бу жамоа академияси украиналик мутахассис Сергей Кучеренконинг дастури асосида фаолият юритяпти. Куни кеча «Насаф»нинг 2000 йилда таваллуд топган жамоаси Украинада ташкил этилган халқаро мусобақада фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб қайтди. Халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали клуб мураббийининг дунё қараши, тактик билими ва салоҳияти ошиб бораверади. Футболчиларнинг ўзларида эса жаҳон футболи билан яқиндан танишиш имконияти пайдо бўлади. Афсуски бугунги кунда клубларимизни халқаро мусобақаларда иштирок этишлари учун етарлича маблағга эга бўлмаяптилар. Маблағ бор жамоас эса олий лигада натижа кўрсатиш учун, ғалабанинг бошқа йўлини танлаяпти!

Балки, бизда «Кроснадар» савиясидаги академияни очишга молиявий жиҳатдан ҳали эртадир, лекин йил сайин йўқотилаётган истеъдодларни сақлаб қолиш учун кичик бўлсада, ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш даркор. Энг аввало ёшлар мураббийларига бериладиган маошларни ошириш ва бирон-бир терма жамоа учун юлдуз тарбиялаган мураббийни рағбатлантириш фикрини илгари суриш лозим. Оддий мисол бугунги кунда ёшлар ёки ўсмирлар терма жамоасининг муваффақиятлари бир киши билан боғлашга ўрганиб қолдик, аслида турли вилоятлардан келаётган ёшларни тарбияган маҳаллий мураббийлар ҳақида ҳеч қандай гап очилмайди. Мавсумни 2та тўп билан ўтказадиган футбол мактаблари ҳам йўқ эмас.

  • Сўнгги пайтларда ёшларимизни пулга ўргатиб қўяётгандекмиз. Бирон-бир мусобақада муваффақиятга эришсак, терма жамоа мураббийлари ва футболчиларимизни моддий рағбатлантириши одат тусига айланди. Албатта бу яхши, аммо шундай пайтларда ўша футболчиларни ёшлик чоғида футболдаги илк сабоқларни берган мураббийларни эслаб ўтишимиз керак деб ўйлайман. Моддий маблағ футболчига эмас, уларни тарбиялаган мураббийга берилса футболчиларимиз ҳафа бўлмасалар керак. Ахир уларни шу даражага чиқишларида биринчи устозларининг хизмати катта бўлмаганми?

Агар биринчи устозларимиз ўзларига берилаётган эътиборни ошаётганлигига амин бўлсалар, уларнинг иш унумдорликлари ҳам ўсиш табиий. Ҳар бир меҳнатнинг тагида манфат бўлиши лозим, ҳеч биримиз бирон-бир манфатни кўзламасдан иш қилмаймиз. Кейинг мақоламда Кореяда кўрганларим ҳақида батафсил маълумот бераман. Жанубий Кореяда футбол ниманинг эвазига ривожланиб кетганлигини ўқиш, менимча бизнинг мутахассисларимизга ҳам ортиқчалик қилмайди.


Нодирхўжа Юлдашев 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика