UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  11 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  18 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0

“Фулад”да яна ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да яна мағлубият Янгиликлар

“Фулад”да яна ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да яна мағлубият

20 декабрь куни Эрон ва Саудия Арабистони чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Эрон про-лигасида чемпионлик учун бирданига бешта жамоа жиддий кураш олиб бораётгани жорий йилги мавсум қандай муросасиз ўтаётганидан далолат бериб турибди. “Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби “Фулад” клуби 19-тур доирасида меҳмонда “Дамаш Гилан” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ахвазликларнинг ҳар иккала голи бразилиялик Лусиано Чимба ҳисобига ёзилди. Ушбу ҳужумчи айни пайтда Эрон чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. 19-турдан сўнг “Фулад” 35 очко билан тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Пешқадам – “Пирузи”да 36 очко бор.

Саудия Арабистони чемпионатида эса Чемпионлар лигасидаги рақибимиз “Ал-Фатеҳ”нинг ишлари юришмаяпти. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони сафарда “Ал-Тавон” билан куч синашди. Учрашувнинг 75-дақиқасида мезбонлар вакили Аднан Фалатаҳ томонидан киритилган гол учрашувда ягона бўлди ва “Фатеҳ” мағлубиятга учради. 14-турдан сўнг рақибимизнинг очколари сони 14тани ташкил этмоқда ва улар мусобақа жадвалининг 10-поғонасини банд этишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика