UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

“Фулад” чемпионликка янада яқинлашди Янгиликлар

“Фулад” чемпионликка янада яқинлашди

Эрон чемпионати якунланишига яна икки тур қолди.
27 март куни Эрон Про-лигасининг 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионликни қўлга киритишга яқин турган Аҳвазнинг “Фулад” клуби 28-тур доирасида “Трактор Сози” клубини қабул қилди ва иродали тарзда ғалаба қозонди. Даставвал, 9-дақиқада Ансарифард томонидан киритилган голдан сўнг “Трактор Сози” жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин қолган дақиқаларда кучли ирода намойиш қилган аҳвазликлар 33 (пенальтидан) ва 73-дақиқаларда “Фулад”га ғалаба келтирувчи голларга муаллифлик қилди.

28-турдан сўнг “Фулад” 54 очкога эга ва мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи поғоналарда 51 очкодан жамғаришган “Пирузи” ва “Нафт Теҳрон” клублари боришмоқда. 4-ўринни банд этиб турган “Истиқлол” ҳисобида 50 очко бор.

“Фулад” Эрон чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 6 апрель куни “Истиқлол”га қарши ўз майдонида ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика