07 nov 14:39
News

Франк де Бур: "Аякс" плей-оффга чиқиш учун курашишда давом этади"

"Аякс" бош мураббийи Франк де Бур ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Селтик"ка қарши ўйиндан (1:0) сўнг гуруҳдан чиқиш учун курашаётганини маълум қилди.
"Биз биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Жамоада кичик камчиликлар бўлди, аммо жамоа ҳужум қилди ҳамда вазиятларни яратди. Биз ўз имкониятимизни кутдик.

"Аякс" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг шогирдларим бўшашишди. "Селтик" эса бундан фойдаланиб ҳужумга ўтди, яхшиям ўйин сўнггида ҳимоячиларимиз барча ҳужумларни қайтаришди.

"Аякс" ҳамон плей-оффга чиқиш учун курашмоқда. "Сан-Сиро"да "Милан" билан ўйинда биз ишончли тарзда ўйнашимиз керак. Ундан олдин "Барселона" билан ўйинимиз бор", — дейди де Бур.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook