Latest news

00:17“Реал Соседад” - “Барселона”: таркиблар маълум9 00:17Кубок Испании. 1/4 финала. «Атлетико» принимает «Эйбар», «Барселона» в гостях у «Реал Сосьедада»0 23:37“Атлетико” президенти: “Гризман хали кўп йиллар бизнинг футболчи бўлади”2 23:37Президент «Атлетико»: «Гризманн будет нашим игроком ещё долгое время»0 23:08Африка кубоги. Тунис Жазоирдан устун келди4 23:08Тунис оказался сильнее Алжира0 22:55Земан: “Ювентус”га яна мағлубият тилайман”2 22:55Земан: «Желаю „Ювентусу“ снова проиграть»0 22:45“Атлетико” – “Эйбар”: таркиблар маълум0 22:45«Атлетико» - «Эйбар»: стартовые составы0 21:52Olamsport: МакГрегордан сўнг яна бир UFC жангчиси боксчилик лицензиясини олмоқчи, Истоминнинг пуллари ва бошқа хабарлар5 21:33Арсен Венгер: "Арсенал"да Пайени позициясидаги футболчилар етарли"7 21:33Арсен Венгер: "На позиции Пайе в "Арсенале" хватает игроков"0 21:28"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида13 21:13Луис Энрике: "Испанияда 4 та жамоа чемпионлик учун курашади"10

22 dec 00:00
News

Франческо Тотти: "Ювентус" билан ўйин муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас"

"Рома" сардори Франческо Тотти 2013 йилги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида Римнинг тирик афсонаси 2014 йилнинг бошида "Ювентус"га қарши кечадиган учрашув "Скудетто" йўлида ўта муҳим роль ўйнамаслигини айтиб ўтди. Бугун "Roma Channel" орқали чиқиш қилган Тоттининг интервьюсини "Football Italia" ўз сайтида чоп этган.

- 2013 йил аралаш хотиралар билан хотирамдан ўрин оладиган бўлди. Йилнинг дастлабки олти ойи биз ўйлагандек бўлмади. Айтишим мумкинки, биз мавсумни тугатиб олганимиздан хурсанд бўлдик ва янги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юбордик. Энди 2014 йилни бугунги кайфиятдай бошлаб олишимиз керак.

"Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги учрашув 2014 йил 5 январь куни Туринда бўлиб ўтади. Унга қадар римликлар "Катания" билан, "Юве" эса меҳмонда "Аталанта"га қарши майдонга чиқади. Айни пайтда икки жамоа ўртасида 5 очко фарқ бор.

- Бу биз ва "Ювентус" учун керакли ўйин. Принципиал аҳамиятга эга ўйин бўлади. Агар унда биздан омад юз ўгирса, тушкунликка тушиш керак эмас. Бу ўйин билан мавсум тугамайди. Қисқаси, бу беллашув "Скудетто" масаласини ҳал қилмайди.

Гап орасида Тотти "Ювентус" посбони Жанлуиджи Буффон томон ҳазил қилди.
- Мен Буффон ва унинг жамоадошларини янги йил кечасида бўкиб овқатланишлари, ўйин куни тўйиб қолган ҳолда майдонга тушишларини тилайман (кулади). Дўстим Буффонга жорий мавсум биздан кейин иккинчи бўлишини тилайман. Жиддий гапирсам, мен унга сиҳат-саломатлик тилайман. У билан ажойиб кунларни ўтказганмиз. Қанчадан-қанча қувончли лаҳзалар. Буффон - майдон ва унинг ортидаги феномен!

"Милан" билан бўлиб ўтган ўйинда захирадан майдонга тушган Тотти "Катания"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Хабарингиз бор, у жароҳати туфайли 6 учрашувдан бери бошланғич таркибдан жой олмай келаётган эди.
- 100% тайёр бўлмасам-да, ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Муҳими жароҳатим ортда қолди. Энди яна олдинга қадам ташлашим мумкин.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook