28 nov 17:51
News

Франц Беккенбауэр: "Рибери "Олтин тўп"ни олиши керак, аммо сўровномада мантиқ йўқ"

"Бавария" клуби фахрий президенти Франц Беккенбауэр "Олтин тўп"ни ким олиши борасида ўз фикрларини билдирди.
"Рибери "Олтин тўп"ни олиши керак, аммо бу сўровномада ҳеч қандай мантиқ йўқ, шу боис совринни Криштиану Роналду олса керак.

Рибери бутун мавсум давомида ўзини яхши томонлама кўрсата олди, аммо "Олтин тўп"ни португалиялик футболчи олса ажабланмайман.

Бу менга 1973/74 йилги мавсумни эслатиб юбормоқда. Германия Жаҳон чемпиони бўлганди, аммо "Олтин тўп"ни менга эмас, дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Йохан Кройффга берилганди", – дейди Беккенбауэр.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook