Latest news

16:37«Краснодар» спорт директори Владимир Хашиг: Одил Аҳмедовни сотамиз деган гап йўқ1 16:37«Краснодар» может продать Ахмедова в Китай и ищет игрока, похожего на Сусо0 16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»0 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"5 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас1 16:13Защитник «Ливерпуля» Матип отказался от вызова в сборную Камеруна0 16:10Бенхаккер: буду рад, если Зидан побьёт мой рекорд в «Реале»0 15:55Смоляченко Малайзия клуби сафида гол урди7 15:52Уллоа "Лестер"дан кетмоқчи1 15:50Уллоа готов уйти из «Лестера», если не будет играть0 15:34Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Ардус" - "Бунёдкор" 7:20 15:27«Машъал»: Жамоамиз хужумчи Зоҳир Қўзибоев билан икки йиллик келишувга эришди1 15:25Блаттер Инфантинони ўзига нисбатан ҳурматсизликда айблади3 15:25Блаттер обвинил президента ФИФА Инфантино в неуважении к себе0

12 feb 15:24
News

Фозил Мусаев: “Қатарда ўтказган фаолиятим кейинчалик менга асқотади”

Эътибор бераётган бўлсангиз, сўнгги пайтларда футболчиларимизнинг хориж клубларига кўчиб ўтаётгани нисбатан ошмоқда.
Биламизки, ҳар бир ўйинчи легионер сифатида чет элда ўйнашни истайди. Иқтидорли ўйинчиларимиздан бири Фозил Мусаев ҳам нияти амага ошиб Қатар чемпионатига кўчиб ўтганди. У ерда ўтган йилдан бери “Ал Муайзир” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бироқ яқинда футболчи клуб билан тузилган шартномасини бекор қилиб Тошкентга қайтиб келди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда унинг ўзи билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритдик.

- Қатардаги фаолиятингизни якунлашингизга нима туртки бўлди?
- Шартномани бекор қилишимга клуб томонидан етарлича шароит яратиб берилмаганлиги, охирги пайтларда мағлубиятлар кўпайиб кетганлиги сабаб бўлди. Шартномада кўрсатилган баъзи шароитларни менга ҳавола қила олмадилар. Барибир жамоанинг мағлубиятлар гирдобига тушиб қолгани, охирги ўринга тушиб кетгани руҳиятимга салбий таъсир қилишни бошлади.

- Дарҳақиқат “Ал Муайзир”ни кузатиб борганимизда жамоа тинмасдан ютқазмоқда. Аслида, нима бўлди?
- Эътибор берган бўлсангиз, клуб ўзгариш қилиш мақсадида икки-учта легионерларни ҳам алмаштирди. Шундан кейин ҳам жамоа ўйинида ўзгариш сезилмади ва кетма-кет мағлубиятларга учрашда давом этавердик. Очиғини айтсам, “Ал Муайзир” Қатар юлдузлар лигасида иштирок этиш учун тўлиқ шаклланмаган. Маҳаллий футболчиларга назар ташласак, икки-учта ўйинчидан ташқари қолганларида тўп суриш тажрибаси деярли йўқ. Оддий вазиятларда ҳам кулгули хатоларга йўл қўйишади. Кейин эса жамоа ўзига кела олмасдан ўйинни бой беради. Қолаверса, бирин-кетин мағлубиятлар бўлавергач, ҳеч бир футболчининг ўйини қовушмади.

- Кейинчалик фаолиятингизни ушбу клубда давом эттирганингиз туфайли афсусланмадингизми?
- Йўқ, афсусланмадим. Нима бўлганда ҳам хориж футболини ўз кўзим билан кўрдим. Бу нарса ҳаётимда муҳим аҳамиятга эга эди. Кейинчалик яна четга чиқмоқчи бўлсам, бу борада менда энди етарлича тасаввур бўлади. Легионер сифатида тўп суриб ҳаётий тажриба ҳам олдим.

- “Ал Муайзир” билан охирида қандай хайрлашдингиз?
- Ҳеч қанақа муаммо бўлгани йўқ. Бир неча бор клуб президенти ва унинг ёнидаги инсонлар билан гаплашганимда ҳам бундай шароитда ўйнай олмаслигимни уларга айтдим. Тўғриси, бундай шароитда тўп суриш ва бундай мағлубиятлар менга қаттиқ таъсир қилаётганди. Шуларни раҳбариятга алоҳида таъкидладим. Хуллас, улар билан келишган ҳолатда шартномани бекор қилишга қарор қилдик. Иккала томон ҳам бир-биримизни тўғри тушуниб хайрлашдик. Шу сабабдан ўртамизда муаммо келиб чиққани йўқ.  

- Бунгача Қатарда тўп сурган Жасур Ҳасанов ва Шавкат Муллажонов бир мунча муваффақиятли фаолият олиб боришганди. Шулардан келиб чиққан ҳолда сизнинг ҳам у ердаги фаолиятингиз омадли бўлишини кутгандик.
- Ҳар бир ўйинчи янги жамоага қўшилса албатта яхши мақсадлар учун ҳаракат қилади. Лекин мен тинимсиз мағлубиятларга сира ҳам кўника олмадим. Унинг устига боя айтганимдек, клуб шартномада кўрсатилган айрим бандларни бажармади. Аслида мен ҳам бу ерга катта мақсадлар билан келгандим. Агар ҳаммаси бинойидек бўлганида клубдан кетмаган бўлардим.

- Жамоадаги муҳит яхшимиди?
- Охирги пайтларда муҳит ўзгариб қолганди. Мағлубиятлар туфайли муҳит аста-секин ёмонлашиб бораётганди.

- “Ал Муайзир”ни тарк этганингиздан кейин Қатарнинг ўзидан бошқа таклифлар бўлмадими?
- Трансфер ойнаси ёпиладиган 31 декабр куни клуб билан барча масалани ҳал қилиб олгандик. Шунинг учун менда бошқа клубга ўтиш имконияти йўқ эди.

- Сиз энди эркин агент футболчи мақомига эга бўлдингиз. Бундан кейинги фаолиятингизни қаерда давом эттиришингиз ҳаммани қизиқтиряпти?
- Очиғи, бу борада ҳозир бир нарса дея олмайман. Хорижда ўйнаш учун трансфер ойнаси ёпилгани сабабли бунинг иложиси йўқ деб ўйлайман. Шунинг учун фаолиятимни ўзимизда давом эттирсам керак. Фақат ёздагина хорижга чиқиш имконияти бўлади. Унгача олий лигада тўп сурсам керак.

- Умуман олганда, Қатардаги фаолиятингиздан қандай таассуротлар қолди?
- Биласиз, Қатарда кучли легионерлар тўп суришади. Шунга қараб у ерда ўзимга яраша янги қирраларни олдим деб ўйлайман. Етакчи жамоа ва кучли ўйинчиларга қарши тўп суриб кейинчалик фаолиятимда асқотадиган нарсаларни ўзлаштирдим.

- Қатардаги муваффақиятсиз фаолиятингиз давомида ёдда қоладиган ўйинлар ҳам бўлдими?
- “Ал Райян”, “Ал Хуррият”, “Ал Хор” каби жамоаларга қарши ўйинларни айтишим мумкин. Ютаётган ўйинларимизда ютқазиб қўйганимиз чакки бўлди.

- Қатарда тўп суришнинг салбий ва ижобий томонлари нималардан иборат?
- Бу ерда футбол ўйнаш учун шарт-шароитлар жуда яхши. У ерда кучли легионерлар бор. Уларга қарши тўп суриш ҳамда жамоадош сифатида ўйнашни ҳамма орзу қилади. Ҳар бир клубда ўзига яраша номдор легионерлар бор. Ҳар бир футболчи фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттирса бу унинг кейинги ҳаётида албатта ижобий таъсир қилади.

- Демак, сизга салбий томонлари кўринмадими?
- Ўзига яраша салбий томонлари бор, аммо буни оммага ошкор қила олмайман. Қатарда ўйнашнинг фақат ижобий томонлари бор дея олмайман.

- Қатарга “Бунёдкор” орқали кетгандингиз. Балки яна собиқ жамоангизга қайтиш ҳақида ўйлаётгандирсиз?

- Бу ҳақида ҳозир ҳеч нима айта олмайман. Шу ҳафтада ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлайман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook